ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2006 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2006 й. 117-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.06.2006 й.
N 117
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК
БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН
ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банкини ташкил
этиш тўғрисида" 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг "Республика тижорат банкларини ривожлантириш ва жиҳозлашда ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 3 январдаги 1-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг "Мадад" агентлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1995 йил 26 июлдаги 292-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 25-модда) 1-бандининг учинчи-ўн иккинчи хатбоши;
Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркор" акциядорлик-тижорат банкининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 23 сентябрдаги 449-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 16 июндаги
117-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 28 июндаги 318-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил 11 февралдаги 69-сон қарорида:
1-банддаги "Тадбиркор" сўзи "Микрокредитбанк" сўзи билан алмаштирилсин, шунингдек "ва Ўзбекистон акциядорлик инновация банкига" сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банддаги "Ўзтадбиркорбанк" сўзи "Микрокредитбанк" сўзи билан алмаштирилсин, шунингдек "Ўзинбанк" сўзи чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 24 мартдаги 96-сон қарорининг 12-бандидаги "Ўзтадбиркорбанк" сўзи "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 2-илованинг "Органнинг номи" устуни тўртинчи позициясидаги "Ўзтадбиркорбанк" сўзи "Микрокредитбанк" сўзи билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 94-модда) 1-илованинг 10-бандидаги "Ўзтадбиркорбанк" сўзи "Микрокредитбанк" сўзи билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 24-сон, 219-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 6, 44-модда.