Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.1998 й. 140-сон "Болаликдан ногиронлиги бўлган болалар туғилишининг олдини олиш учун янги туғилган чақалоқлар ҳамда ҳомиладор аёлларда туғма ва бошқа патологияни барвақт аниқлаш бўйича "Она ва бола скринингги" давлат тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.1998 й.

N 140



БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАР

ТУҒИЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН ЯНГИ

ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР ҲАМДА ҲОМИЛАДОР

АЁЛЛАРДА ТУҒМА ВА БОШҚА ПАТОЛОГИЯНИ

БАРВАҚТ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА "ОНА ВА БОЛА

СКРИНИНГГИ" ДАВЛАТ ТИЗИМИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Инсон манфаатларини таъминлаш чора-тадбирлари Дастурини бажариш ва янги туғилган чақалоқлар ҳамда ҳомиладор аёллардаги патологияни барвақт аниқлаш давлат тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Болаликдан ногиронлиги бўлган болалар туғилишининг олдини олиш учун янги туғилган чақалоқлар ҳамда ҳомиладор аёлларда туғма ва бошқа патологияни барвақт аниқлаш бўйича "Она ва бола скринингги" давлат дастури 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Соғлом авлод учун" жамғармасига "Она ва бола скринингги" дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш ва назорат қилиш вазифаси юклансин.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки;

скрининг-марказларни ташкил этиш фаолият кўрсатаётган даволаш-профилактика муассасалари шохобчалари ҳисобига амалга оширилади. Марказларни маблағ билан таъминлаш соғлиқни сақлашга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

1993-2001 йиллар даврида, "Соғлом авлод учун" жамғармаси томонидан "Валлак" концерни (Финляндия) ва "Бристол Майерс Сквибб" компанияси (АҚШ) билан тузилган битимларга мувофиқ, "Она ва бола скринингги" дастури доирасида ташкил этиладиган скрининг-марказлар техникавий мурувват ёрдами сифатида умумий суммаси 1,2 млн АҚШ долларидан иборат бўлган диагностика аппаратлари, ташкилий техника ва коммуникация воситалари билан жиҳозланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Она ва бола скринингги" давлат дастурини амалга ошириш учун ҳар йили 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маблағлар ажратишни назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Давлат божхона қўмитаси "Она ва бола скринингги" давлат дастурини бажариш доирасида тузилган контрактларни устувор асосда кўриб чиқсинлар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ой муддатда "Ўзавтотранс" корпорациясининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда скрининг давомида аниқланган патологияли шахсларни (ҳомиладор аёллар ва болаларни бир нафар кузатувчи билан бирга) шаҳарлараро қатнайдиган автобусларда яшаш жойидан тегишли минтақавий скрининг-марказгача бепул олиб келиш ва олиб кетиш тартибини ишлаб чиқсинлар;

"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ва "Маҳалла" жамғармаси билан биргаликда "Она ва бола скринингги" давлат дастурини бажаришни ҳар томонлама қўллаб-қувватласинлар ҳамда аҳоли ўртасида болаларнинг ривожланиш хасталиклари билан туғилишининг олдини олишнинг ижтимоий аҳамияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини ташкил қилсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Д. Ғуломова ва А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилади.



















Время: 0.2106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск