язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.1998 й. 155-сон "Алоҳида милиция батальонини чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг милиция полкига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.1998 й.

N 155


АЛОҲИДА МИЛИЦИЯ БАТАЛЬОНИНИ

ЧЕТ ЭЛ ДАВЛАТЛАРИНИНГ ДИПЛОМАТИК

ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИ ҚЎРИҚЛАШНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ МИЛИЦИЯ

ПОЛКИГА АЙЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Чет эл давлатларининг янги дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотлар очилиши муносабати билан, улар жойлашган мамлакатнинг халқаро мажбуриятларига мувофиқ уларни зарур даражада ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 171-сон қарори билан ташкил этилган алоҳида милиция батальони чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг милиция полкига айлантирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун қўшимча равишда харажатлари республика бюджети ҳисобига қопланадиган 1-иловага* мувофиқ 178 штат ажратилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг штатдаги ходимлари сони ўзгариши муносабати билан уни маблағ билан таъминласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.