язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Кредитлаш/ Марказий банк Бошқарувининг 13.05.2006 й. 11/9-сон "Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.06.2006 й. 1586-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2006 й.

N 1586

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.05.2006 й.

N 11/9


ҚАРОРИ



Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан

ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 3 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7, 17 ва 50-моддалари ҳамда "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги Қонуннинг 4, 5, 6, 7 ва 10-моддаларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киритилсин.


3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Марказий банкнинг 2002 йил 25 майдаги 14/23-сонли қарор ва у билан тасдиқланган "Кредит уюшмаси устав фондининг энг кам миқдорини, рўйхатга олиш учун йиғим миқдорини, ижро этувчи орган раҳбарига малакавий талабларни, кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш ва рўйхатга олиш шакллари ва тартибини ҳамда кредит уюшмасининг аъзоси томонидан пай бадалини тўлаганлиги ҳақидаги сертификат шаклини тасдиқлаш тўғрисида"ги Низом (2002 йил 21 июнда 1151-сон билан рўйхатга олинган) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 243-модда.