язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Шаҳар транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2006 й. ПҚ-396-сон "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси корхоналарининг давлатга қарашли акциялари пакетларини хусусий мулк этиб сотиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2006 й.

N ПҚ-396



"ТОШАВТОБУСТРАНС" АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИ КОРХОНАЛАРИНИНГ

ДАВЛАТГА ҚАРАШЛИ АКЦИЯЛАРИ

ПАКЕТЛАРИНИ ХУСУСИЙ МУЛК

ЭТИБ СОТИШ ТЎҒРИСИДА


Ҳаракат таркибидан, хусусан шинам "Мерседес-Бенц" автобусларидан самарали, авайлаб ва мақсадли фойдаланишдан автобус саройлари ходимларининг манфаатдорлигини ошириш, хусусий ташаббускорлик ва тадбиркорликни ривожлантириш ва шу асосда Тошкент шаҳри аҳолисига шаҳар автобус транспортида йўловчи ташиш хизмати сифатини яхшилашни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сонли Фармони билан тузилган Ишчи комиссиясининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасининг "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси автобус саройларининг давлат акциялари пакетларини, иловага* мувофиқ, хусусий мулк этиб икки босқичда сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

биринчи босқичда (2006-2007 йиллар) - жалб этилган хорижий кредитлар тўлиқ тўланган 159 та "Мерседес-Бенц" автобусларининг қиймати устав жамғармаларига қўшилишини ҳисобга олган ҳолда автобус саройларининг давлатга қарашли акцияларини сотиш;

иккинчи босқичда (2008-2010 йиллар) - автобус саройларининг устав жамғармаларини Ўзбекистон Республикаси кафиллигида олинган ва ҳали тўлиқ тўланмаган хорижий кредитлар ҳисобидаги 362 та "Мерседес-Бенц" автобусларининг қиймати миқдорида кўпайтириш, шу қийматга тенг миқдорда қўшимча равишда чиқарилган акцияларни хусусий мулк этиб сотиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги, "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси билан биргаликда 2007 йилнинг 1 январигача 362 та "Мерседес-Бенц" автобусларининг қиймати қўшилишини ҳисобга олган ҳолда "Тошавтобустранс" АК автобус саройларининг устав жамғармаларини белгиланган тартибда мувофиқлаштирсин.


2. Белгилансинки, хусусий мулкида "Мерседес-Бенц" автобуслари мавжуд бўлган "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси автобус саройларининг давлат акциялари пакетлари ёпиқ кимошди савдоларини ўтказиш асосида биринчи навбатда автобус саройлари меҳнат жамоаларининг аъзоларига, шунингдек "Тошавтобустранс" АК таркибига кирган ҳамда йўловчиларга бир маромда ва бехатар хизмат кўрсатишни таъминлайдиган ишончли автойўловчи ташувчи сифатида ўзини намоён этган автокорхоналарга сотилади.


3. "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси автобус саройларининг давлатга қарашли акциялари пакетларини сотишдан тушадиган маблағларини тақсимлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

давлатга қарашли акциялар пакетларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 30 фоизи, биринчи навбатда, "Мерседес-Бенц" автобусларини сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси кафиллигида жалб этилган хорижий кредитларни тўлашга;

давлатга қарашли акциялар пакетларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 40 фоизи 2010 йилнинг охиригача "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасига қайтариб бериш шарти билан автобус саройларининг ҳаракат таркибини янгилашда, шу жумладан лизинг асосида мақсадли фойдаланиш учун беш йил муддатга йўналтирилади;

давлатга қарашли акциялар пакетларини сотишдан тушадиган маблағларнинг қолган қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси автобус саройларининг давлатга қарашли акциялари пакетларини автобуслардан автобус саройларига бириктирилган йўналишларда мақсадли фойдаланиш мажбурияти олинган ҳолда ёпиқ кимошди савдоларида сотиш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси ва "Асака" банкининг:

Тошкент шаҳар автобус саройларининг ҳаракат таркибини 2008-2010 йиллар даврида босқичма-босқич янгилаш, бунда автобус саройларининг давлат акциялари пакетларини сотишдан тушадиган маблағларининг "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмасида қолдириладиган қисми, шунингдек автобус саройларининг ўз маблағлари, мамлакатимиз банклари ва хорижий банкларнинг, халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобига асосан дизель ва газ ёнилғиси билан ишлайдиган автобуслардан фойдаланиш тўғрисидаги;

"Асака" банки ва "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси томонидан тегишли лицензия асосида тижорат мақсадида йўловчилар ташийдиган юридик шахсларга автобусларни лизингга бериш бўйича лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Янги ташкил этиладиган лизинг компанияси 2010 йилнинг 1 январигача Тошкент шаҳри автобус саройларига лизингга бериладиган йўловчи ташиш автобусларини олиб кириш чоғида божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).


6. Шаҳар йўловчи транспортининг бир маромда ва бехатар фаолият кўрсатишини таъминлаш, ҳаракат таркибини янгилаш, шаҳар йўналишларидаги автобуслардан самарали ва мақсадли фойладаниш учун Тошкент шаҳар ҳокими ва "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси зиммаларига шахсий жавобгарлик юклансин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 27-сон, 247-модда.