Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2006 й. ПҚ-397-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2006 й.

N ПҚ-397



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

СОЛИҚ АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республикада давлат солиқ хизмати органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Солиқ академияси ва учта солиқ касб-ҳунар коллежи ташкил этилди.

Шу билан бир қаторда, Солиқ академияси фаолиятини ўрганиш давомида таълим жараёни ва давлат солиқ хизмати органлари учун кадрлар тайёрлаш сифатининг пасайишига олиб келган жиддий камчиликлар аниқланди. Солиқ хизматларининг ҳудудлар бўйича малакали кадрларга бўлган талабларини ҳисобга олган ҳолда тингловчиларни танлашнинг аниқ тартиби ва мезонлари жорий этилмаган. Ўқув-методик базаси замонавий талабларга жавоб бермайди, ўқув адабиётларнинг янги авлоди билан таъминланиш ҳамон паст даражада қолмоқда. Академия раҳбарияти томонидан профессор-ўқитувчи ходимларни танлашда камчиликларга йўл қўйилган. Солиққа тортиш муаммоларига бағишланган илмий тадқиқотлар олиб бориш, педагогларнинг малакаси ва маҳоратини ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмаган.

Замонавий талаблар даражасида профессионал фаолият юрита оладиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва давлат солиқ хизматлари органларини тўлдиришни таъминлаш бўйича Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:


1. Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига Солиқ академияси фаолиятини ташкил этиш, унга юкланган вазифалар ва функциялар ижросини таъминлаш, профессор-ўқитувчи кадрлар танлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Қуйидагилар:

аниқланган камчиликларни бартарф этиш, Академия кафедралари фаолиятини такомиллаштириш, раҳбарият ва профессор-ўқитувчилар таркибини мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилгани;

солиқ хизмати кадрларига қўйилган малака талабларини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда ўқитиш методикалари янгилангани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани, талабалар билимларини баҳолашнинг рейтингли тизими такомиллаштирилгани, Академия профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш дастури ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Солиқ академияси давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича солиқ хизматлари учун кадрлар тайёрлаш тизимидаги ишларни мувофиқлаштиришни таъминловчи республиканинг базавий илмий-методик маркази ҳамда олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда:

Солиқ академияси Низомига белгиланган тартибда тегишли ўзгартишлар киритсин;

2010 йилгача ҳудудлар бўйича давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. 2006/2007 ўқув йилида, истисно тариқасида, солиқ коллежлари битирувчилари билан бир қаторда, иқтисод йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг битирувчиларини ҳам бакалаврлар тайёрлаш дастури бўйича ўқишга республиканинг олий ўқув муассасалари учун белгиланган ягона қоида ва танлов асосида Солиқ академиясига қабул қилишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ҳафта муддатда 2006/2007 ўқув йилида солиқ коллежларига ўқувчилар қабул қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Солиқ академиясининг профессор-ўқитувчилар таркиби аттестациядан ўтказилишини таъминласин;

Солиқ академиясини юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан тўлдиришда, таълим жараёнини ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди ва ўқитишнинг замонавий техника воситалари билан таъминлашда, Академияни зарур ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлашда, унинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда кўмаклашсин;

"Истеъдод" жамғармаси билан биргаликда Солиқ академияси профессор-ўқитувчи кадрларининг республика ва хориждаги етакчи таълим муассасаларида малака оширишларини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 27-сон, 248-модда.



































Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск