язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2006 й. ПҚ-398-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2006 й.

N ПҚ-398



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тузилмасини иқтисодиётнинг базавий тармоқлари энг муҳим инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш мониторингини мувофиқлаштириш соҳасида унинг зиммасига юкланган қўшимча вазифалар ва функцияларга мувофиқ такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Иқтисодиёт вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг чекланган сони 165 штат бирлигидан иборат бўлган марказий аппарати (хизмат кўрсатиш ходимларидан ташқари) тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмаси ўзгарганлигини эътиборга олган ҳолда унинг фаолиятини жорий таъминлашга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан зарур сарф-харажатларни назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 8 августдаги ПҚ-148-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 27-сон, 249-модда.