язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 16.06.2006 й. 128-сон "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.07.2006 й. 1591-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2006 й.

N 1591


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

16.06.2006 й.

N 128

БУЙРУҒИ



Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига

наслли молларни аукцион (кимошди савдоси)

орқали сотишни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 15 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-308-сонли қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин кучга киради.


3. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари О. Оллаберганов зиммасига юклансин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                        С. Исмоилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 27-сон, 255-модда.