язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Афғонистон/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ўтиш Ислом давлати ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битим (2003 йил 8 декабрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати ўртасида

савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, Томонларнинг тенглик ва ўзаро манфаат асосида иқтисодий ҳамда савдо муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга бўлган хоҳиш ҳамда истакларини инобатга олиб, иқтисодий алоқалар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашдаги муҳим ва зарур элементлигини эътиборга олиб, ҳар бир Томоннинг амалдаги миллий қонун ва қоидаларига мувофиқ интеллектуал ва саноат мулкларини ҳимоя қилиш мажбуриятини олиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Мақсадлар


Томонлар ўзларининг амалдаги қонунлари доирасида ҳамда халқаро меъёрларга мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш ҳамда енгиллаштириш учун қулай шароитларни яратиш, шунингдек сармояларни рағбатлантириш мақсадида ушбу Битимни тузадилар. Ҳар бир Томон бошқа Томоннинг иқтисодий манфаатларига зарар келтириши мумкин

...