язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Эрон Ислом Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия учинчи мажлисининг Баённомаси (Тошкент, 2001 йил 21 февраль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом

Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва

илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича

ҳукуматлараро комиссия

учинчи мажлисининг

БАЁННОМАСИ

Икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида, 2001 йил 19-21 февралида ёки 1379 ҳижрий йилнинг 1-3 эсфанд ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг учинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари жаноб Рустам Юнусов раҳбарлиги остида таништирилди. Эрон Ислом Республикаси делегациясига Эрон Ислом Республикаси Савдо вазири жаноб Муҳаммад Шариатмодари раҳбарлик қилди (делегациялар аъзоларининг рўйхатлари илова қилинган (илова берилмаган).

Тошкент шаҳрига ташриф давомида Эрон Ислом Республикаси Савдо вазири жаноб Шариатмадори Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари жаноб Р.Юнусов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири жаноб Э.Ганиев билан самарали музокаралар ўтказди.

Мажлис ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда бўлиб ўтди. Томонлар бир-бирларини иқтисодий ислоҳотларнинг олиб борилиши тўғрисида хабардор қилдилар, шунингдек ҳамкорликнинг алоҳида йўналишларини батафсил муҳокама қилдилар.

Икки мамлакат ўртасида иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга интилиб, томонлар товар айирбошлаш ҳажмларини кўпайтириш ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш учун барча имкониятларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Бу борада томонлар ўзларини қизиқтирувчи масалаларни муҳокама қилиб, қуйидагиларга келишиб олдилар:



...