Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Бош прокурорнинг 26.06.2006 й. 61-сон "Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.07.2006 й. 1231-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.07.2006 й.

N 1231-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРОРИНИНГ

26.06.2006 й.

N 61


БУЙРУҒИ


Валюта назоратини амалга оширувчи органлар

ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан

валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни

Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага

оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиш

тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2006 йил 21 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги "Валютани тартибга солиш тўғрисида''ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 331-сонли қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низомга (Адлия вазирлигида 2003 йил 4 апрелда 1231-сон билан рўйхатга олинган) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб, ўн кундан кейин кучга киради.


3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти бошлиғига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Бош прокурори 1-даражали

Давлат адлия маслаҳатчиси                                               Р.Ҳ. Қодиров






Буйруққа

ИЛОВА



Валюта назоратини амалга оширувчи органлар

ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан

валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни

Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага

оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиш

тартиби ҳақидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Низом номи қуйидаги тахрирда баён қилинсин:

"Валюта назоратини амалга оширувчи органлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низом".


2. 1-банд қуйидаги тахрирда баён қилинсин:

"Мазкур Низом билан белгиланган тартибда қуйида кўрсатилган валюта назоратини амалга оширувчи органлар ҳамда ўз фаолиятида валютага оид қонунбузарликларга қарши курашувчи вазирлик ва идоралар зиммасига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига (кейинги ўринларда Департамент) валютага оид қонун бузилишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш вазифаси юклатилади:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;

Молия вазирлиги;

Давлат солиқ қўмитаси;

умумий юрисдикция судлари;

Прокуратура органлари;

Миллий хавфсизлик хизмати;

Ички ишлар вазирлиги;

Давлат божхона қўмитаси;

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги.".


3. 2-банд бўйича:

биринчи хатбошида "Валюта назоратини амалга оширувчи органлар" сўзларидан кейинги "агентлар" сўзи чиқариб ташлансин.

иккинчи ва учинчи хатбошларида "прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш" сўзлари "солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш" сўзларига алмаштирилсин.


4. 3, 7 ва 8-бандларда "Валюта назоратини амалга оширувчи органлар" сўзларидан кейинги "агентлар" сўзи чиқариб ташлансин.


5. 9-бандда "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда "ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 279-модда.











































Время: 0.1218
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск