язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Бухгалтерия ҳисоби/ Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича Низом (АВ томонидан 01.05.2006 й.да 1566-сон билан рўйхатга олинган МВнинг 14.03.2006 й.даги 31-сон, ИВнинг 1-сон ва "Ўзкоммуналхизмат" агентлигининг 02-317-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ томонидан 01.05.2006 й.да

1566-сон билан рўйхатга олинган

МВнинг 14.03.2006 й.даги 31-сон,

ИВнинг 1-сон ва "Ўзкоммуналхизмат"

агентлигининг 02-317-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Коммунал хизматларга тарифларни

шакллантиришда харажатлар таркибини

аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган

даражасини жорий этиш бўйича

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли "Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 39-модда) ва 2005 йил 23 сентябрдаги ПФ-3662-сонлиҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 283-модда) фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) ва 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сонли "Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда) қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сонли "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари хақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 2000 й., 9-сон, 61-модда), 2001 йил 18 апрелдаги 178-сонлиҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 2001 й., 4-сон, 23-модда), 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда) қарорларига мувофиқ коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш тартибини тартибга солади.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Коммунал хизмат кўрсатиш

соҳасидаги нархлар (тарифлар) тизими


1. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида коммунал хизматларга эркин (шартномавий) ва тартибга солинадиган чекланган нархлар (тарифлар) амал қилади.


2. Коммунал хизматларга эркин (шартномавий) нархлар (тарифлар) шаклланган талаб ва таклиф (бозор конъюктураси) асосида хўжалик ҳисобидаги коммунал корхоналар томонидан хизматлар истеъмолчилари билан келишилган ҳолда белгиланади.


3. Тартибга солинадиган нархлар (тарифлар):

товар бозорларида табиий монополия субъектларининг Давлат реестрига киритилган, водопровод ва канализация хўжалиги, иссиқлик энергиясини (иссиқ сув таъминоти) ишлаб чиқариш ва транспортировка қилиш, табиий газни ("Ўзтрансгаз" АК минтақалараро газ таъминоти корхоналари томонидан) тақсимлаш, транспортировка қилиш ва етказиб бериш соҳасидаги табиий монополия субъектлари;

бирлашмалар (корхоналар) Давлат реестрига киритилган монополист-корхоналар - товар бозорларидаги монополистлар томонидан кўрсатиладиган коммунал хизматларга белгиланади.



2-§. Монополист корхоналар ва табиий

монополия субъектлари томонидан кўрсатиладиган

коммунал хизматлар нархлари (тарифлари)нинг

давлат томонидан тартибга солиниши


4. Монополист корхоналар томонидан кўрсатиладиган коммунал хизматларга нархлар (тарифлар) улар Ўзбекистон Республиканинг монополист бирлашмалар (корхоналар) Давлат реестрига киритилган жойдаги молия органларида декларация қилинади. Маҳаллий бозорлардаги монополист корхоналар нархлар (тарифлар)ни вилоят молия органларида, республика бозоридаги монополист корхоналар эса Ўзбекистон Республика Молия вазирлигида декларация қиладилар.


5. Ўзбекистон Республикасининг Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар)га белгиланган нархлар ҳамда тарифлар Ўзбекистон Республикасининг монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га чекланган шартномавий нархлар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини ҳамда тарифларни шакллантириш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (2004 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1415, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 432-модда) билан тартибга солинади.


6. Табиий монополия - водопровод ва канализация хўжалиги, вазирлик ва идораларнинг ("Ўзбекэнерго" ДАК ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан ташқари) коммунал хизмат кўрсатиш тизими корхоналари томонидан иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва транспортировка қилиш соҳасига тегишли хизматларга нархлар (тарифлар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сонли қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари молия бошқармалари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия Бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

"Ўзтрансгаз" АК минтақалараро газ таъминоти корхоналарининг табиий газни қувурлар орқали транспортировка қилиш хизматларига тарифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади (кейинги ўринларда келтирилган брача молия органлари "Нархларни тартибга солувчи органлар" деб номланади).

7. Давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирмаган табиий монополия субъектлари нархлар (тарифлар) лойиҳаларини кўриб чиқиш учун бевосита нархларни тартибга солувчи органларга тақдим этадилар.

Давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирган табиий монополия субъектлари томонидан кўрсатиладиган коммунал хизматларга нархлар (тарифлар) ёки уларнинг чекланган даражалари лойиҳалари давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари томонидан нархларни тартибга солувчи органларга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.


8. Товарларга нархлар (тарифлар) ёки уларнинг чекланган даражаларини белгилаш учун табиий монополия субъектлари нархларни тартибга солувчи органларга ариза ва унга илова қилинган қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат этадилар:


а) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича шартнома нархлари ва тарифлари ўсишини декларациялаш лойиҳаси ва 2-иловага мувофиқ шакл бўйича декларацияланаётган нарх ҳисоб-китобини ўз ичига олган нархлар (тарифлар) ёки уларнинг чекланган даражалари лойиҳаси;

б) охирги ҳисобот ва прогноз қилинаётган даврлар учун қуйидаги кўрсаткичлар киритилган нархлар (тарифлар) ёки уларнинг чекланган даражалари лойиҳасига асос:

товаларни ишлаб чиқариш (сотиш) харажатлари;

в) мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича декларацияланаётган нарх ҳисоб-китобига киритиладиган бевосита моддий харажатлар расшифровкасини ўз ичига олган хом ашё ва материаллар қийматининг расшифровкаси;

г) мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича иш ҳақи расшифровкаси;

д) мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича эксплуатация харажатлари (устама харажатлар, шу жумладан амортизация ажратмалари) расшифровкаси;

е) мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича ялпи фойда, давр харажатлари (шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар) расшифровкаси;

такрор ишлаб чиқариш учун зарур ҳисобланган инвестицияларга бўлган талаб;

давлат дотацияларига ёки давлат кўмагининг бошқа чораларига бўлган талаб;

ж) мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича умуман корхона бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) бўйича, шу жумладан тариф декларацияланадиган хизмат бўйича ялпи ва соф фойданинг эршилган миқдори;

з) мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича корхона бўйича хизматларнинг ишлаб чиқарилиш ҳажми бўйича маълумотлар.


9. Нархларни тартибга солувчи орган нархлар (тарифлар) ёки уларнинг чекланган даражалари лойиларини кўриб чиқиш учун барча зарур ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олинган кундан бошлаб бир ҳафтадан кўп бўлмаган муддатда қарор қабул қилишга мажбур.


10. Табиий монополия субъектлари томонидан нархлар (тарифлар)ни асослаш бўйича ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда, иқтисодий асосланмаган ҳисоб-китоблар билан тақдим этилган тақдирда нархларни тартибга солувчи орган уч кун муддат ичида нархлар (тарифлар) лойиҳаларини мавжуд камчиликларни ёзма асоси билан бирга қайта ишлашга қайтаради.

Қайта ишланган ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами олингандан сўнг нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш бўйича қарор нархларни тартибга солувчи орган томонидан (жумладан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув) 5 кун ичида қабул қилади.


11. Табиий монополия соҳасига киритилган, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар нархлар (тарифлар) мажбурий тартибда тасдиқлангандан сўнг уларни кучга киришидан олдин 15 кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида нашр эттиришлари керак.


12. Табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар нархлари (тарифлари)нинг чекланган даражаларини белгилашда табиий монополия субъектлари уларнинг даражасини мустақил равишда пасайтириш ҳуқуқига эга бўлиб, кейинчалик бу ҳақда нархларни тартибга солувчи оргага маълум қилишлари керак.


13. Коммунал хизматларнинг ишлаб чиқариш чиқимларини аниқлашда табиий монополия субъектлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низом, мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинган тегишли идоравий меъёрий ва услубий ҳужжатларига таянадилар.


14. Коммунал хизматларни (газ таъминоти, иссиқ сув таъминоти, марказий иситиш, сув таъминоти, канализация ва санитар тозалаш) етказиб берувчи корхоналар харажатларини камайтиришни рағбатлантириш мақсадларида ушбу хизматларга тарифларни шакллантиришда 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда чекланган рентабеллик даражаси (соф фойданинг ишлаб чиқариш таннархига нисбати) белгиланади.

Бунда 10% рентабеллик даражасидан ошмайдиган миқдордаги соф фойда ҳисоб-китоби:

кредитларни қайтариш;

тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ капитал қўйилмаларнинг етишмайдиган қисмини молиялаштириш (кредитлар, амортизация ажратмалари ва ушбу капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун бошқа манбалардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда);

дивидендларни тўлаш;

қонунчиликка мувофиқ соф фойда ҳисобига амалга ошириладиган бошқа харажатлар учун зарур маблағларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


15. Уй жойлардан фойдаланиш ва коммунал хизматларга нархлар ва тарифларни тасдиқлаш ёки кейинчалик қайта кўриб чиқишда нархлар ва тарифлар ўсишининг 10 фоизи коммунал хизматларни етказиб берувчи ва уй жойлардан фойдаланишга доир хизматни кўрсатувчи корхоналарнинг ўз даромадлари ҳисобига қопланади.


16. Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 1238, 2003 йил 29 апрель, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси", 2003 йил, 7-8-сон) мувофиқ аҳолига кўрсатиладиган уй-жой коммунал хизматлар (бундан сув, иссиқлик ва газ таъминоти бўйича хизматлар мустасно) қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Аҳолига кўрсатиладиган ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган коммунал хўжалиги хизматларига канализация, санитария-тозалаш хизматлари киради.

Сув, иссиқлик ва газ таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларга 2005 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича "нол даражали ставка" қўлланилади.

Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари қўшилган қиймат солиғини фақат мусбат сальдо мавжуд бўлганида, яъни кўрсатилган хизматлар учун олинган қўшилган қиймат солиғи тушумлари умуман барча асосий фаолиятлар бўйича фойдаланилган моддий ресурслар учун етказиб берувчиларга тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасидан ортиқ бўлганида тўлайдилар. Бунда корхоналар хизматларни кўрсатишда фойдаланилган моддий ресурслар учун етказиб берувчиларга тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ишлаб чиқариш харажатларига киритмайди, балки ҳисобга олиш учун қабул қилади.

Ҳисобот даврида умуман коммунал хизматлар (қўшилган қиймат солиғи бўйича "ноль даражали ставка" қўлланадиган сув, иссиқлик, газ таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлардан ташқари) кўрсатадиган корхоналар бўйича қўшилган қиймат солиғи бўйича манфий сальдо вужудга келганида, у ушбу ҳисобот давридаги коммунал хизматларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга доир харажатларга (давр харажатларига) киритилади.

Агар умуман корхона бўйича ҳисобга олиниши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси сув, иссиқлик, газ таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкасини қўллаган ҳолда ушбу ҳисобот даври учун ҳисобланган солиқ суммасидан ортиқ бўлганида, унда бундай ортиқча сумма (манфий сальдо) қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилади ва солиқнинг ортиқча тўланган суммаси (ортиқча тўлов) сифатида қаралмайди.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ барча харажатлар қуйидагиларга гуруҳланади:


а) маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар;

б) асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган, давр харажатларига киритиладиган харажатлар;

в) умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган корхонанинг молиявий фаолияти бўйича харажатлари;

г) даромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган фав

...