язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология/ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 10.05.2006 й. 157-сон "Маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари, синов (ўлчаш) лабораторияларини (марказларини), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органларини аккредитация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.07.2006 й. 1596-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2006 й.

N 1596




ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

10.05.2006 й.

N 157


БУЙРУҒИ



Маҳсулотларни сертификатлаштириш

органлари, синов (ўлчаш) лабораторияларини

(марказларини), сертификатлаштириш соҳасидаги

текширув органларини аккредитация қилиш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

(2006 йил 27 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Маҳсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги, "Метрология тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомига асосан БУЮРАМАН:


1. Маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари, синов (ўлчаш) лабораторияларини (марказларини), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органларини аккредитация қилиш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу буйруқ кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон давлат стандарти O`zDSt16.1 "ЎзР АТ. Сертификатлаштириш идоралари ва текшириш идораларини аккредитлашни ўтказиш тартиби" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги Бош директори                                                   Р. Бўриев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 283-модда.