язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Прокуратура/ Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 19.06.2006 й. 517-сон "Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан ички назоратни амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.07.2006 й. 1597-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.07.2006 й.

N 1597




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ДЕПАРТАМЕНТИ БОШЛИҒИНИНГ

19.06.2006 й.

N 517


БУЙРУҒИ


Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ

операцияларни амалга оширувчи ташкилотларда

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш юзасидан ички назоратни амалга

ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2006 йил 29 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-331-сонли қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Иловадаги "Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан ички назоратни амалга ошириш қоидалари" тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.


3. Мазкур қоидаларга риоя қилинишининг назорати Департамент бошлиғининг ўринбосари - Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг зиммасига юклатилсин.



Департамент бошлиғи                                                           Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 284-модда.