Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.1997 й. 49-сон "Кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича Ўзбекистон-Украина қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмини тузиш тўғрисида"ги Қарори
Функция недоступна
Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.01.1997 й.
N 49
КЎП ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ
КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА
ЎЗБЕКИСТОН-УКРАИНА ҚЎШМА
КОМИССИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА
ОИД ҚИСМИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Анъанавий дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасидаги халқаро шартномаларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Украина билан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича Ўзбекистон - Украина қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми қуйидаги таркибда тузилсин:
Султонов Ўткир Тўхтамуродович
- Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия ҳамраиси
Усмонов Мираброр Зуфарович
- Ўзбекистон Республикаси Бощ вазирининг ўринбосари, комиссия ҳамраисининг ўринбосари
Рисқиев Тўхтапўлат Турсунович
- Фан ва техника давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия ҳамраисининг ўринбосари
Комиссия аъзолари:
Абдураҳмонов Собиржон Екубович
- Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғининг ўринбосари
Обидов Окилжон
- Меҳнат вазири
Абдуллаев Қаҳрамон Шукурович
- Мудофаа вазирининг ўринбосари
Кучерский Николай Иванович
- "Қизилқумнодирметаллолтин" концернининг раиси
Ҳасанов Боситхон Вадутович
- "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари
- "Озиқовқатсаноат" уюшмаси "Озиқ-овқатсаноатсотиш" ишлаб чиқариш-тижорат фирмасининг бош директори
Каримов Шукурулло Сафаевич
- "Ўзфармсаноат" концерни "Ўзфарм-эксим" республика хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий бирлашмасининг бош директори
Аъзамхўжаев Алишер Анварович
- Ўзбекистоннинг Украинадаги муваққат ишлар вакили
Орифий Илҳом Шарипович
- Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ бошқармасининг учинчи котиби
Бондаренко Владимир Григорьевич
- Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бош бошқармасининг бошлиғи
Пак Геннадий Ен-Хибович
- Марказий банк бошқармаси бошлиғи
Ғуломов Марат Маннопович
- Фан ва техника давлат қўмитаси халқаро илмий-техникавий алоқалар бошқармасининг бошлиғи, комиссия котиби
Галаганова Екатерина Ильинична
- "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг бўлим бошлиғи, комиссия котиби
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Украина қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмини тузиш тўғрисида" 1996 йил 29 ноябрдаги 422-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.