Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.1997 й. 190-сон "Франциянинг "Актини" фирмасининг қаттиқ пишлоқ ишлаб чиқарувчи технология линияларини сотиб олиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.1997 й.

N 190



ФРАНЦИЯНИНГ "АКТИНИ" ФИРМАСИНИНГ

ҚАТТИҚ ПИШЛОҚ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

ТЕХНОЛОГИЯ ЛИНИЯЛАРИНИ СОТИБ

ОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисини юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, шунингдек, сут саноати корхоналарини реконструкция қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмасининг Франциянинг "Актини" фирмасининг умумий қиймати 6334,5 минг Франция франки бўлган қаттиқ пишлоқ ишлаб чиқарувчи олтита технология линиясини сотиб олиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Контрактни маблағ билан таъминлаш қуйидаги тартибда:

943.7 минг Франция франки суммасидаги 15 фоизи - "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси корхоналари маблағлари ҳисобидан;

5375.8 минг Франция франки суммасидаги 65 фоизи - "Кофас" (Франция) суғурта жамияти қопламаси остида Франция банкининг қайта молияланган маблағлари - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан берилган кредитни қайтариш кредит битими шартларига мувофиқ "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси томонидан жамланадиган "Шаҳрисабзсут", "Намангансут", "Фарғонасут", "Термизсут", "Урганчсут" ва "Бухоросут" акциядорлик жамиятларининг ўз маблағлари ҳисобидан иловага мувофиқ амалга оширилади;

ишлаб чиқариш биноларини реконструкция қилиш ва мукаммал тузатиш билан боғлиқ сарф-харажатлар уюшма корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Махфий.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда "Кофас" суғурта жамияти қопламаси остида Франция банки билан кредит битими тузилишини таъминласин ва кредит "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмасига ўз вақтида қайта молияланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига қаттиқ пишлоқ ишлаб чиқарувчи олтита технология линиясини сотиб олишни маблағ билан таъминлаш бўйича кредит юзасидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатини имзолаш ваколати берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмасининг буюртманомаси бўйича мазкур контрактни амалга оширишда банд бўлган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа турдаги йиғимларни ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 15 апрелдаги

190-сон қарорига

ИЛОВА




Франциянинг "Актини" фирмасининг каттиқ пишлоқ

ишлаб чиқарувчи технология линияларини сотиб

олишни маблағ билан таъминлаш учун олинган

кредитни узиш жадвали



Контракт суммаси - 6324,5 минг Франция франки

Кредит суммаси (85%) - 5375,8 минг Франция франки

Фоиз ставкаси *- Пибор +3 фоиз

(минг Франция франки)


1997 й.


1998 й.


1999 й.


2000 й.


2001 й.


2002 й.


жами


Асосий қарз


537.6

1075.2

1075.2

1075.2

1075.2

537.6

5376.0

Фоизлар


83.3

282.6

216.0

150.0

83.0

16.6

831.5

Воситачилик ҳақи


53.7

0.0

0.0

0.0

0.0

0.0

53.7

Ҳаммаси:*


674.6

1357.8

1291.2

1225.2

1158.2

554.2

6261.2

-------------------------

* Ҳақиқий тўлов санаси ва фоизлар суммаси амалда ускуналарнинг жўнатилиши ва бажарилган ишларига қараб аниқланади.



































Время: 0.1938
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск