Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.05.1997 й. 229-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 7 майдаги

229-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни

такомиллаштириш бўйича Ҳукумат

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ўз фаолиятини иқтисодий ва маъмурий тусдаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан корхоналар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг аҳволини яхшилаш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширади.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


3. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли минтақавий комиссиялар тузилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Комиссия минтақавий комиссиялар таркибини тасдиқлайди.

Минтақавий комиссиялар ўз фаолиятини мазкур Низомга ва Комиссия қарорларига мувофиқ амалга оширади.


4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари ва ёзма кўрсатмалари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва банклар томонидан тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказиш бўйича амалдаги қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилиниши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

республика корхоналари ва ташкилотларининг тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

корхоналарнинг дебиторлик қарздорлиги аҳволини ўрганиш, тўловга қодир бўлмаган истеъмолчилар ва буюртмачиларга маҳсулот берилишига, ишлар бажарилишига ва хизматлар кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги устидан назорат ўрнатиш;

корхоналар ва ташкилотларнинг айланма маблағларини четга жалб қилиш, шу жумладан тайёр маҳсулот захираларига, тугалланмаган қурилишга жалб қилиш сабабларини ва йўналишларини таҳлил этиш ҳамда уларни қисқартиришга доир таклифлар тайёрлаш.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, банклар, хўжалик уюшмалари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг аҳволи масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда тегишли органларга халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартибини бузишда айбдор бўлганларни жавобгарликка, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;

Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларга мунтазам йўл қўйяётган корхоналар ва ташкилотларни банкрот деб эълон қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

вазирликлар, идоралар, уюшмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органларидан комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда олиш;

ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни кўриб чиқиш ва ўз ваколатлари доирасида улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

Вазирлар Маҳкамасига халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга қаратилган республика қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;



IV. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Комиссия иши Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган иш режасига мувофиқ, лекин ойига камида бир марта мажлис ўтказиш асосида амалга оширилади.


8. Комиссия иши натижалари протокол шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади, раис томонидан ёки унинг топшириғига кўра мажлисини ўтказган Комиссия аъзоси томонидан тасдиқланади.


9. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.


10. Комиссияга раис  Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошчилик қилади.

Комиссия раиси:

ишга раҳбарлик қилади, Комиссия мажлисларини олиб боради;

Комиссия номидан унинг мажлиси протоколларини, протоколлардан кўчирмаларни ва Комиссиянинг бошқа ҳужжатларини имзолайди.


11. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради ва республика Ҳукуматини қилинган ишлардан ҳар ойда хабардор қилиб туради.































Время: 0.2158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск