язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари/ 04. 4-сон БҲМС "Товар-моддий захиралар"/ 4-сон БҲМС "Товар-моддий захиралар" (АВ томонидан 17.07.2006 й. 1595-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 15.06.2006 й. 52-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 17 июлда 1595-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2006 йил 15 июндаги

52-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур стандарт рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


4-СОН БҲМС


ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР


(Янги таҳрирда)


Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур БҲМСнинг мақсади ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахсга (кейинги ўринларда ташкилот деб юритилади) мулк ҳуқуқида тегишли бўлган товар-моддий захираларнинг бухгалтерия ҳисоби услубияти ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишини белгилаш ҳисобланади.


2. Товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: тан олиш пайтини белгилаш, таснифлаш, баланс қийматини баҳолаш; товар-моддий захиралар таннархига киритиладиган харажатларни белгилаш, харажатларни, шу жумладан харажат сифатида товар-моддий захиралар қийматини кейинчалик тан олиш; товар-моддий захиралар қийматини сотиш (баҳолаш)нинг соф қийматига қадар камайтириш; уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни, шунингдек улар бўйича ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш тартибини аниқлаш.


3. Мазкур БҲМС қоидалари пудрат қурилиши бўйича тугалланмаган ишлар, шу жумладан улар билан боғлиқ хизматлар бўйича контрактлар ва молиявий дастакларни ҳисобга олиш қоидаларига нисбатан қўлланмайди.


4. Мазкур БҲМСда қўлланиладиган атамалар:


а) товар-моддий захиралар - кейинчалик сотиш мақсадида нормал фаолият юритиш жараёнида тутиб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд бўлган, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлар;


б) сотишнинг соф қиймати - товар-моддий захираларни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қиймати;


в) жорий қиймат - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича товар-моддий захираларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма;


г) бевосита харажатлар - алоҳида турдаги товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда уларнинг бирлиги таннархига тўғридан-тўғри киритиладиган ишлаб чиқариш харажатлари;


д) билвосита харажатлар - бир неча турдаги товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш харажатлари, улар муайян товар-моддий захиралар бирликлари таннархига бевосита киритилмайди, бунинг оқибатида улар харажатлар объектлари ва уларнинг бирликлари таннархи ўртасида ҳисоб-китоб йўли билан тақсимланади;


е) бўлиниш нуқтаси - ишлаб чиқариш жараёнининг муайян пайти, бу ерда биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда маҳсулотларнинг алоҳида турлари аниқ идентификацияланади;


ж) идиш - маҳсулотлар (товарлар)ни сақлаш, ўраб-жойлаш ва ташиш учун ишлатиладиган буюмни ифода этувчи моддий объект.


5. Товар-моддий захиралар ташкилотларда қуйидагилар кўринишида бўлиши мумкин:

а) маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий эҳтиёжлар ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идиш ва идишбоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, бошқа материаллар захиралари;

б) боқувдаги ва яйловдаги ёш ҳайвонлар, катта ёшдаги ҳайвонлар, паррандалар, асалари оилалари, сотиш учун асосий подадан яроқсиз қилинган (боқувга қўйилмасдан) катта ёшдаги қорамоллар, сотиш учун четдан қабул қилинган қорамоллар;

в) деталлар, узеллар, буюмларнинг тугалланмаган ишлов берилиши ва йиғилиши ҳамда тугалланмаган технологик жараёнлар кўринишида тугалланмаган ишлаб чиқариш. Ишларни бажарадиган ва хизматлар кўрсатадиган ташкилотларда тугалланмаган ишлаб чиқариш улар бўйича қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва ташкилот томонидан тегишли даромад тан олинмаган тугалланмаган ишлар (хизматлар)ни бажаришга доир харажатлардан ташкил топади;

г) ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулот (ишлаб чиқариш циклининг пировард натижаси - сотиш учун мўлжалланган ва шартномада ёки қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларнинг талабларида назарда тутилган техник ва сифат тавсифларига мувофиқ келадиган ишлов берилиши (бутланиши) тугалланган актив);

д) бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан харид

...