язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи/ Марказий банк Бошқарувининг 15.06.2006 й. 13/6-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 24.07.2006 й. 1602-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2006 й.

N 1602




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.06.2006 й.

N 13/6

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини

юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2006 йил 3 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари" (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.


3. Ушбу қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 9 апрелдаги 6/16-сонли қарори ва у билан тасдиқланган 604-сонли "Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари" бекор қилинсин.


4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк раисининг ўринбосари А.Қ. Қодиров зиммасига юклатилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 30-сон, 299-модда.