Юрист Предприятия
Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт / Кучини йўқотган ҳужжатлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1997 й. 256-сон "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.05.1997 й.
N 256
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ
РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, ҚАЙТА РЎЙХАТДАН
ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ,
МИЛЛИЙ ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ БЕРИШ
ВА УЛАРНИ АЛМАШТИРИШ ИШЛАРИНИ
ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАҚИДА
[Кўчирма]
Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Автомототранспорт воситаларига бериладиган миллий давлат рақами белгиларининг ҳудудий код рақамлари тақсимоти 2-иловага мувофиқ;
Оммавий ва мулкдорлар тасарруфидаги автомототранспорт воситаларига бериладиган миллий давлат рақами белгилари 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон чет эл ваколатхоналари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг автомототранспорт воситаларига бериладиган махсус давлат рақами белгилари 4-иловага мувофиқ;
Рўйхатга олинган ва халқаро автомобиль ҳаракатида қатнашувчи транспорт воситаларининг фарқловчи белгиси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Маҳфий.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов)га:
республика Давлат стандарти талабларига жавоб берадиган миллий давлат рақами белгилари, қайд этиш гувоҳномаларини тайёрлашга буюртма бериш, таъминлаш ва уларни серия рақамлари бўйича жойларга тақсимлаш;
1998 йилнинг охирига қадар автомототранспорт воситаларини марказлашган тартибда ҳисобга олиш (компьютер ва бошқа техник жиҳозлар асосида), уни шакллантириш учун мажбурий маълумотномалар рўйхатини тузиш;
автомототранспорт воситалари билан савдо қилувчи корхона, фирма ва бошқ
...