язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Давлат кадастрлари/ Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.1997 й. 278-сон "Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.1997 й.

N 278



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАР ДАВЛАТ

КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида Давлат кадастрлари ягона тизими ва бинолар ва иншоотларнинг ягона давлат ҳисобини яратиш ҳамда унинг юритилишини ташкил қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова).

2. Туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиалларига юклансин.

3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-моддасида назарда тутилган бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ҳамда улар юзасидан битишувларни давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан амалга оширилади.

4. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотлари барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий юридик кучга эга бўлиши белгилаб қўйилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси билан биргаликда:

1997 йил 1 июндан бошлаб туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастри юритилишини ташкил қилсинлар;

маблағ билан таъминланиши, шаҳар (қўрғон) чегаралари ишлаб чиқилиши ва қонунда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаган ҳолда 1997-1998 йиллар мобайнида шаҳарлар ва қўрғонлар чегараларини тартибга солсинлар.

7. "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси:

1997 йилдан бошлаб давлат кадастрларини юритиш учун база сифатида шаҳарлар, қўрғонлар ва қишлоқ туманлари марказларининг геодезия тармоқлари ва топографик асосларини мунтазам янгилашга киришсин;

уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликни ўзгартириш ва тўлдиришга доир таклифлар киритсин;

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:

Бинолар ва иншоотлар объектларининг ягона классификаторини;

бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў. Султонов