язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш/ Давлат мукофотлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2006 й. ПФ-3781-сон "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.07.2006 й.

N ПФ-3781



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФАН ВА ТЕХНИКА, АДАБИЁТ, САНЪАТ

ВА МЕЪМОРЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ

МУКОФОТЛАРИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Юксак даражадаги илмий изланишларни амалга ошириш, ноёб ихтиро ва кашфиётлар, энг замонавий талабларга жавоб берадиган техника ва юқори технологияларни, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида улкан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган етук бадиий асарлар яратишни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. 2007 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта бериладиган Ўзбекистон Республикасининг:

- фан ва техника;

- адабиёт;

- санъат ва меъморчилик йўналишларида жами олтита - учта биринчи даражали ва учта иккинчи даражали Давлат мукофотлари таъсис этилсин. Ҳар қайси биринчи даражали Давлат мукофотининг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараварига, ҳар қайси иккинчи даражали Давлат мукофотининг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараварига тенг бўлиши белгилаб қўйилсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари бўйича кенгаш ташкил қилинсин ва унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномаларни қабул қилиш ва уларни саралаш, Давлат мукофотларига номзодлар рўйхатини шакллантириш, уларнинг илмий, ижодий, адабий ва бадиий ишларининг кенг муҳокамасини ташкил қилиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этиш Давлат мукофотлари бўйича кенгашнинг асосий вазифаси деб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Илгари Ўзбекистон Республикасининг Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотлари билан тақдирланган лауреатларнинг мазкур мукофотлари ўз кучини сақлаши белгилаб қўйилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил қилиш тўғрисида" 1997 йил 23 январдаги ПФ-1701-сон Фармонининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:

мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин;

Давлат мукофоти лауреатларининг дипломи, гувоҳномаси ва кўкрак нишони лойиҳасини яратиш учун танлов эълон қилсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 25 июлдаги

ПФ-3781-сон Фармонига

1-ИЛОВА


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника,

адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги

Давлат мукофотлари бўйича кенгаш

ТАРКИБИ

  

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси

Абдувахитов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Кенгаш раисининг ўринбосари

Султонов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Спичрайтери, Кенгаш раисининг ўринбосари

Махмудов Ф.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

Кенгашнинг фан ва техника соҳаси бўйича шўъбаси:

Йўлдошев Б.С.

-

Фанлар академияси президенти, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик (физика), шўъба раиси

Абдурахмонов И.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири, биология фанлари доктори, профессор, академик (биология, генетика)

Арипова Т.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик (тиббиёт)

Аюпов Ш.А.

-

Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Математика институти директори, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик (математика)

Беглов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти бош илмий ходими, техника фанлари доктори, профессор, академик (кимё-технология)

Сагдуллаев Ш.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти директори, техника фанлари доктори, профессор (фармацевтика)

Заҳидов Р.А.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ "Илмий-техник маркази" МЧЖ бош илмий ходими, техника фанлари доктори, профессор, академик (энергетика)

Абдурасулова Қ.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кафедра профессори, юридик фанлари доктори, профессор (ҳуқуқшунослик)

Исмаилов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, техника фанлари доктори, катта илмий ходим (техник тизимларни бошқариш)

Мирзаев С.З.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, физика-математика фанлари доктори, профессор (физика)

Назаров Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори, профессор, академик (адабиётшунослик)

Қурбонов Р.Д.

-

"Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази" акциядорлик жамияти директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик (тиббиёт)

Атаниёзова О.А.

-

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор (тиббиёт)

Пидаев Ш.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Санъатшунослик институти директори, тарих фанлари номзоди (археология)

Раҳимов М.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи методик марказ директори, тарих фанлари доктори, профессор (тарих)

Рашидова С.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори, кимё фанлари доктори, профессор, академик (полимерлар кимёси ва физикаси)

Санақулов Қ.

-

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори, Навоий давлат кончилик институти ректори, техника фанлари доктори (геология ва минералогия)

Сулаймонов Б.А.

-

Тошкент давлат аграр университети ректори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик (қишлоқ хўжалиги фанлари)

Тожибоев К.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти директори, биология фанлари доктори, профессор, академик (ботаника)

Тураев А.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, кимё фанлари доктори, профессор, академик (кимё)

Хаджибаев А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор (тиббиёт)

Мирсаидов М.

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор, академик (машинасозлик)

Эгамбердиев Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Астрономия институти директори, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик (астрономия)

Юсупов А.Т.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси, иқтисод фанлари доктори, профессор (иқтисодиёт назарияси)

Кенгашнинг адабиёт соҳаси бўйича шўъбаси:

Саидов С.С.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, шўъба раиси

Маҳмудов Н.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор (тилшунос)

Мирзаалиев И.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт қўмитаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири

Ризаев Ш.Т.

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги раисининг биринчи ўринбосари, филология фанлари номзоди, доцент (адабиётшунос)

Сирожиддинов Ш.С.

-

Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор (адабиётшунос)

Сидикова Э.А.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон халқ шоири

Шукуров Э.Ж.

-

"Маънавий ҳаёт" журнали бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

Каримов К.А.

-

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон халқ шоири, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист

Кенгашнинг санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича шўъбаси:

Сайфуллаев Б.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, шўъба ҳамраиси

Нуриддинов А.В.

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, шўъба ҳамраиси

Сагатов Н.К.

-

Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари - шаҳар бош архитектори, шўъба ҳамраиси

Абдуллаев Р.

-

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси, Ўзбекистон санъат арбоби

Абдуллаев С.А.

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон санъат арбоби (рассом)

Каримова Н.Ғ.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, санъатшунослик фанлари номзоди (кинотанқидчи)

Азизов М.М.

-

Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри директори, Ўзбекистон халқ артисти

Аҳмедов М.Қ.

-

Тошкент архитектура-қурилиш институти профессори, архитектура фанлари доктори

Жабборов И.

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон санъат арбоби (ҳайкалтарош)

Муратов М.М.

-

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори

Йўлчиева М.А.

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси "Анъанавий хонандалик" кафедраси мудири, Ўзбекистон халқ артисти

Мансуров А.М.

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси проректори, профессор

Мўминов Қ.Т.

-

"Ўзбекистон" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти

Матякубов О.

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти соҳиби, мусиқашунос

Сапаева М.Ж.

-

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқий театри артисти, Ўзбекистон халқ артисти

Шаҳобиддинов А.Ш.

-

"Ўзбекфильм" киностудияси режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

Васильев О.А.

-

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

 

   

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 308-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 7-сон, 387-модда