язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2006 й. 164-сон "Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2006 й.

N 164



ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИ ЭНЕРГЕТИКА

ТЕКШИРУВИДАН ВА ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 320-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 8, 61-модда.