язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Умумий қоидалар/ Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш Қоидалари (ЎзР ВМ 07.08.2006 й. 164-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 7 августдаги

164-сон қарорига

ИЛОВА



Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини

энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


I. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА ТЕРМИНЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ва терминлардан фойдаланилади:


энергияни тежаш - энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган ҳуқуқий, ташкилий, илмий, ишлаб чиқариш, техник ва иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш;


ёқилғи-энергетика ресурси - ҳозирги вақтда фойдаланилаётган ёки истиқболда фойдаланилиши мумкин бўлган энергия манбаи;


энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш - техника ва технологиялар ривожланишининг мавжуд даражасида ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талабларга риоя қилган ҳолда энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий ўзини оқлаган самарадорлигига эришиш;


иккиламчи энергетика ресурси - асосий жараёнда фойдаланилмайдиган, бироқ бошқа мақсадларда фойдаланиш учун етарли бўлган ишлаб чиқаришнинг асосий, оралиқ, қўшимча маҳсулоти ва чиқиндиларининг энергетика салоҳияти;


энергетика ресурсларининг ноишлаб чиқариш сарфи - стандартлар, нормалар ва регламентлар бузилиши туфайли келиб чиққан энергия ресурслари нобудгарчилиги;


ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси - ёқилғи-энергетика ресурсидан маҳсулот ишлаб чиқаришда, хизматлар кўрсатишда, шу жумладан қайта ишлаш, транспортда ташиш ва сақлаш пайтида ҳамда ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган юридик шахс;


энергетика текширувлари - ёқилғи-энергетика ресурсидан самарали фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш ва фойдаланиш кўрсаткичларини оширишнинг иқтисодий асосланган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларини текшириш;


энергетика экспертизаси - энергия таъминотининг энергия самарадорлиги лойиҳалари ва схемалари соҳасида, ишлаб турган, янгидан ишга туширилган ва реконструкция қилинадиган объектларда энергия ишлаб чиқарадиган ва энергияни истеъмол қиладиган асбоб-ускуналарнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш;


давлат назорати органлари - электр, иссиқлик энергияси истеъмоли ва кўмирдан фойдаланиш устидан назорат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ҳамда нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;

энергоаудитор - ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказадиган юридик шахс.


II. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


2. Мазкур Қоидалар ёқилғи-энергетика истеъмолчилари томонидан ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ҳамда ёқилғи ва энергия таъминотига харажатларни камайтириш имкониятларини аниқлаш мақсадида энергоаудиторлар томонидан энергетика истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.


3. Мажбурий дастлабки энергетика текширувидан ўтиши керак бўлган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчилари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишув бўйича давлат назорати органлари томонидан тузилади ва Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.

4. Янги ва реконструкция қилинадиган объектлар, технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг лойиҳа ҳужжатларини энергетика экспертизасидан ўтказиш мажбурий ҳисобланади.



III. ЭНЕРГЕТИКА ТЕКШИРУВЛАРИ ВА

ЭКСПЕРТИЗАЛАРНИ ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Республикада ёқилғи-энергетика истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш ишларини ташкил этиш, умумий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни давлат назорати органлари амалга оширадилар.


6. Ёқилғи-энергетика истеъмолчиларини энергетика текширувларидан ва экспертизадан ўтказиш фақат энергоаудиторлар томонидан амалга оширилади.


7. Текшириш ва экспертиза ўтказилишидан олдин энергоаудиторлар томонидан энергетика текширувлари ва экспертизалар ўтказиш дастури тузилади (энергетика текширувлари ва экспертизаларни ўтказишнинг намунавий дастурлари мазкур Қоидаларга 1 ва 3-иловаларда келтирилган). Ушбу дастурлар текшириладиган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси билан келишилади ва давлат назорати органларида тасдиқланади. Энергетика текширувлари ва экспертизалар ўтказиш дастури иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг мавжуд ёки янги илғор усуллари асосида ишлаб чиқилиши керак.


8. Текширувлар ва экспертизаларнинг мазмуни:

қабул қилинган республика ва халқаро нормаларга;

иқтисодий вазиятни баҳолашга;

энергетика ва экология хавфсизлигини таъминлашга;

маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг рақобатбардошлиги таъсирини баҳолашга;

энергетика текширувлари ва экспертизалар ўтказиш дастурларига мувофиқ бўлиши керак.



IV. ЭНЕРГЕТИКА ТЕКШИРУВЛАРИ ТУРЛАРИ


9. Ёқилғи-энергетика ресурсининг жами истеъмоли ёки унинг ҳар бир турининг истеъмоли ҳар йили икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг бўлган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчилари мажбурий энергетика текширувларидан ўтказилади.

10. Ёқилғи-энергетика ресурсининг йиллик истеъмоли икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг бўлган ёқилғи-энергетика истеъмолчиларининг энергетика текшируви ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларининг мурожаатига кўра ёки мувофиқлаштирувчи текширувлар давомида аниқланган истеъмолчилар томонидан ёқилғи-энергетика ресурси норационал фойдаланилганда давлат назорати органларининг қарорига кўра ўтказилади.

11. Энергетика текширувлари дастлабки, даврий (такрорий), навбатдан ташқари, тезкор (маҳаллий) текширишларга бўлинади.


12. Дастлабки текширишда ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлигига баҳо берилади (ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланувчининг асбоб-ускуналари иши самарадорлиги; фойдаланиладиган ёқилғи-энергетика ресурсини ҳисобга олишнинг ҳолати; улардан фойдаланиш бўйича ҳисобот бериш текширилади; ёқилғига сарф-харажатлар ва энергия таъминоти таҳлили ўтказилади).

Ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш олдинги текшириладиган давр учун ўтказилади.

Текшириш натижалари ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисининг белгиланган намунадаги энергетика паспортида қайд этилади (мазкур Қоидаларга 2-илова).

Ёқилғи-энергетика ресурси текшируви натижалари бўйича ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланишдаги қоида бузишларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ва улардан самарали фойдаланиш, техник имконият бўлган тақдирда - иккиламчи энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар рўйхати берилади.


13. Даврий (такрорий) текширишда олдин берилган тавсиялар бажарилганлиги текширилади, ёқилғи-энергетика ресурси истеъмоли динамикаси ва маҳсулот ишлаб чиқаришда уларнинг солиштирма харажатлари (энергия сиғими, ишлаб чиқаришнинг умумий моддий харажатларида энергия ресурслари қиймати) баҳоланади.

Текшириш натижалари бўйича ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисининг энергетика паспортига ўзгартиришлар киритилади ҳамда мазкур Қоидаларнинг 12-бандида кўрсатилганга ўхшаш тавсиялар берилади. Ёқилғи-энергетика истеъмолчиларини даврий (такрорий) текшириш 5 йилда камида бир марта ўтказилади.


14. Навбатдан ташқари (режадан ташқари) текширишлар:

бир қанча билвосита белгилар (энергия ресурсларининг умумий ва солиштирма истеъмоли, маҳсулот ва ундаги ёқилғи таркиби таннархи, атмосферага зарарли чиқиндилар чиқариш ўсиши ва ҳоказолар) бўйича давлат назорати органида ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлиги кескин пасайиб кетганлиги тўғрисида тахмин пайдо бўлса; агар энергоаудитор томонидан ўтказилган текшириш натижаларининг ишончлилиги шубҳа уйғотса, давлат назорати органининг ташаббуси билан;

истеъмолчи ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш бўйича ўз фаолиятини текшириш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилган тақдирда истеъмолчининг ташаббуси билан;

шошилинч аралашиш одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган қоида бузишларнинг олдини олиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш зарурлиги туфайли келиб чиққан тақдирда ҳамда қоида бузишлар бевосита улар содир этилаётган пайтда аниқланган тақдирда ўтказилади.


15. Тезкор текшириш (маҳаллий) ҳажми ва вақтига кўра чекланган хусусиятли бўлади. Бунда ёқилғи-энергетика ресурси турларининг биридан (электр ёки иссиқлик энергияси, қаттиқ, суюқ ёки газсимон ёқилғи, иккиламчи энергия ресурсларидан) ёхуд агрегатларнинг алоҳида гуруҳидан (алоҳида агрегат) фойдаланиш самарадорлиги ёхуд самарадорликнинг алоҳида кўрсаткичлари баҳоланади.



V. ЭНЕРГЕТИКА ТЕКШИРУВЛАРИ,

ЭКСПЕРТИЗАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


16. Энергоаудиторлар энергетика текшируви ва экспертизаларни намунавий дастурлар бўйича ўтказадилар.


17. Энергоаудиторлар энергетика текшируви тугаллангандан кейин қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштирадилар:

энергетика текшируви ўтказилганлиги тўғрисида белгиланган шаклда ҳисобот;

воситалар билан тасдиқланган ёқилғи-энергетика баланси. Ёқилғи-энергетика ресурсидан самарали фойдаланиш параметрларига билвосита баҳо беришга йўл қўйилмайди;

ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисининг энергетика паспорти (мазкур Қоидаларга 2-илова);

ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ёқилғига сарфларни камайтириш ҳамда энергия таъминоти бўйича тавсиялар (текширилаётган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисининг раҳбарияти билан келишув бўйича). Тавсиялар бўйича объектнинг иқтисодий ҳолатини аниқ белгилаб берадиган энергетика самарадорлигини баҳолаш бўйича ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси режаси тайёрланиши керак.


18. Энергетика текширувлари натижасида ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси томонидан ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлиги баҳоланиши, ундан фойдаланишда қоида бузилиши сабаблари очиб ташланиши, иқтисодиётнинг мавжуд резервлари аниқланиши, физик ва пул ифодасида прогнозлаштирилаётган тежаш, шунингдек уларни амалга ошириш қиймати кўрсатилган ҳолда техник ва ташкилий энергияни тежайдиган ечимлар таклиф қилиниши керак. Техник жиҳатдан имконият бўлган тақдирда иккиламчи энергетика ресурсларидан, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар тавсия қилинади.

Энергияни тежаш ва ёқилғи-энергетика ресурсидан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаётган асбоб-ускуналар ва технологик жараёнларнинг экологик тавсифини, ходимлар ишининг хавфсизлиги ва қулайлиги, маҳсулот сифат даражасини пасайтирмаслиги керак.


19. Ўтказилган энергетика текширувлари ҳисоботлари энергетика текширувини ўтказган ташкилотнинг раҳбари ва ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси томонидан имзоланади.

ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси имзолашдан бош тортганда энергетика текшируви ҳисоботида тегишли ёзув қайд этилади.

Ҳисобот имзолангандан кейин унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.

Кўрсатиб ўтилган қарорга рози бўлмаган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисининг ваколатли вакили ўз фикрини баён қилишга ҳақлидир. Ушбу фикр ҳисоботга илова қилинади.


20. Энергоаудитор ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисига ўтказилган энергетика текшируви тўғрисида тўлиқ ҳисобот беради ҳамда ўтказилган текшириш тўғрисидаги ҳисобот имзолангандан кейин 10 кун муддатда ёқилғи-энергетика истеъмолчисининг энергетика паспортини давлат назорати ҳудудий органларига беради. Давлат назорати ҳудудий органлари ўз навбатида қуйидагиларни бажаради:

ўтказилган текширишлар натижаси тўғрисидаги ҳисоботни ўрганади;

назорат қилинадиган ҳудуд бўйича ўтказилган энергетика текширувлари натижаларини умумлаштиради (энергоаудиторлар фаолиятини ҳисобга олган ҳолда);

тегишли тарзда расмийлаштирилган умумлаштирилган натижаларни давлат назорати органларига беради;

истеъмолчига ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланишда қоида бузишларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма беради;

давлат назорати органлари маълумотлари ахборот базасига ёқилғи-энергетика истеъмолчисининг энергетика паспортидан энергетика кўрсаткичларини киритади.


21. Ўтказилган энергетика экспертизаси натижалари бўйича эксперт хулоса тузилади. Эксперт хулосада энергоаудитор экспертларининг сабаблари кўрсатилган, асосланган ва тўлиқ хулосалари мавжуд бўлиши керак.


22. Эксперт хулоса энергоаудиторнинг фирма бланкасида 3 нусхада тайёрланади, энергоаудиторнинг раҳбари томонидан имзоланади.

23. Эксперт хулосанинг бир нусхаси тегишли давлат назорати органига берилади.



VI. ТЕКШИРИЛАДИГАН ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА

РЕСУРСИ ИСТЕЪМОЛЧИСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


24. Текшириладиган ёқилғи-энергетика истеъмолчиси энергетика текшируви ўтказилишига ёрдам бериши, айнан:

текшириш ўтказаётган ташкилотнинг ходимлари текшириладиган объектга киришларини таъминлаши;

ҳамроҳлик қилиш учун вакил ажратиши ва текшириш ўтказишда ёрдам бериши;

башарти бу технология ва хавфсизлик талабларига зид бўлмаса, ўлчашларни амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар режимини белгилаши керак.


25. Энергетика текширувини ўтказишда ёқилғи-энергетика истеъмолчиси уни ўтказиш учун масъул бўлган шахсни тайинлашга ва қуйидагиларни тақдим этишга мажбурдир:

зарур техник ва технология ҳужжатлари (энергетика коммуникацияларининг ижро схемалари, ёқилғи ва энергиядан фойдаланиш ускуналари, ёқилғи-энергетика ресурси ҳисобини ўлчаш воситалари, режим, технология хариталари тўғрисидаги маълумотлар ва ҳоказолар);

цехда маҳсулот ишлаб чиқариш ва ёқилғи-энергетика ресурси истеъмоли тўғрисидаги маълумотлар;

хўжалик фаолиятига оид ҳужжатлар (тармоқ ва тармоқлараро нормалар ва нормативлар, тарифлар, ёқилғи-энергетика ресурси етказиб беришга шартномалар, ёқилғининг омбор захираси ҳисоби, ёқилғи-энергетика истеъмоли ва бошқа истеъмолчиларга берилган ёқилғи-энергетика ресурси, уларнинг нобудгарчилиги тўғрисидаги маълумотлар ва ҳоказолар);

ёқилғи-энергетика истеъмолчисининг натура ва қиймат ифодасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва техник-иқтисодий ресурсдан фойдаланиш тўғрисидаги статистика ҳисоботи;

такрорий ва навбатдан ташқари текширишларда - истеъмолчининг энергетика паспорти.



VII. ЭНЕРГЕТИКА ТЕКШИРУВЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


26. Ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларини энергетика текширувидан ўтказиш бўйича ишларни молиялаштириш қуйидаги манбалардан:

ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларининг ўз маблағларидан;

банк кредитидан;

инвестициялардан;

махсус республика тармоқлараро энергия таъминоти ҳисоб рақамидан;

бошқа тушумлардан амалга оширилиши мумкин.


27. Ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказишни молиялаштириш текшириш ташаббуси билан чиққан ташкилотлар ҳисобига амалга оширилади.


28. Энергоаудиторлар, техник ва молиявий имконият мавжуд бўлган тақдирда, шартнома бўйича инвестиция қўйишлари ёки режага мувофиқ физик ҳажмни бажаришлари мумкин, бунда инвестицияларни қайтариш ва бажарилган ишларга ҳақ тўлаш ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини оширишдан олинган фойда ҳисобига амалга оширилади.


29. Энергетика текширувларини ўз вақтида ўтказадиган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда энергия таъминоти бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун бюджетдан ва бюджетдан ташқари манбалардан имтиёзли молиялаштириш ҳуқуқига эга бўладилар.


30. Энергоаудиторлар томонидан ўтказилган энергетика текширувлари натижалари ҳақиқий эмаслиги тасдиқланган тақдирда энергоаудиторлар ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчилари томонидан олдин кўрилган зарарларни ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларига қоплашга ёки энергетика текширувлари ўтказиш харажатларини қоплашга мажбурдир.



VIII. ЭНЕРГЕТИКА ТЕКШИРУВИ ВА

ЭКСПЕРТИЗАНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


31. Давлат назорати органлари ва энергоаудиторлар қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларни ошириб юбормасликка, текшириш давомида ёқилғи-энергетика истеъмолчисининг хўжалик фаолияти бажарилишига тўсқинлик қилмасликка, давлат сирлари ва тижорат сирларига риоя қилинишини таъминлашга мажбурдир.

32. Мазкур Қоидаларда белгиланган энергетика текширувини ўтказиш тартиби ёқилғи-энергетика истеъмолчиси томонидан бузилган тақдирда давлат назорати органлари энергетика текшируви янгидан ўтказилишини тайинлаш ҳуқуқига эгадирлар.


33. Ёқилғи-энергетика истеъмолчилари давлат назорати органлари ходимларини хабардор қилган ҳолда энергетика текшируви ўтказилиши вақтини мустақил белгилашга ҳақлидирлар.


34. Ёқилғи-энергетика истеъмолчилари энергетика текширувлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб берадилар.


35. Энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказилиши соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.





Қоидаларга

1-ИЛОВА



Энергетика текширувларини ўтказишнинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ


Ёқилғи-энергетика ресурсининг барча истеъмолчилари учун энергетика текширувларини ўтказишда:

ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисининг тузилмаси ва унинг бўлинмалари энергия истеъмоли тавсифи;

энергия ресурслари турлари бўйича хусусий энергия баланслари;

технология ишлаб чиқаришларида энергия истеъмолининг ҳолати (ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун амалда истеъмол қилинган ёқилғи-энергетика ресурси технология объектлари энергия истеъмолининг норматив тавсифлари);

энергия ресурслари ва энергия манбаларининг алоҳида турлари бўйича барча истеъмол қилинадиган энергиянингг тақсимланиши хусусиятлари (бунинг учун энергия истеъмоли бўйича маълумотлар ўлчовнинг ягона тизимига келтирилади);

энергия истеъмоли режими (суткалик, ойлик, йиллик);

ҳар бир объект учун энергия истеъмолига таъсир кўрсатадиган омиллар (масалан, иситиш тизими учун ташқи ҳарорат, электроприводлар учун қувват коэффициенти (cos ϕ) ва ҳоказолар);

таъсир кўрсатувчи омилга (масалан, унумдорликка, ташқи ҳаво ҳароратига ва ҳоказоларга) энергия истеъмоли нисбати ҳисобланадиган ресурслар ва объектларнинг алоҳида турлари бўйича солиштирма энергия истеъмоли;

энергия манбалари камайиши, изоляциянинг бузилиши, нооқилона лойиҳа ечимлари, нотўғри уланиш, қурилиш ва монтаж ишлари сифатсиз бажарилиши ҳисобига энергиянинг тўғридан-тўғри нобуд бўлиши;

бевосита технология жараёнида (агрегат, цех) фойдаланиладиган энергия манбалари (электр энергияси, техник сув, қисилган ҳаво, буғ, техник газлар) сарфи тўғрисидаги маълумотлар ва ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми;

технология параметрлари ва мавсумий тавсифлар бир хил бўлган шароитда солиштирма кўрсаткичлар ўзгариши динамикасини таққослаш йўли билан энергия ресурслари истеъмол қилиш самарадорлиги;

маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технология схемаси (асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хом ашё, материаллар, энергия оқимлари);

энергия ҳисоб-китоби ва уни техник ҳисобга олиш приборларини, шунингдек четга беришни ҳисобга оладиган ҳисоблагичларни жиддий равишда жой-жойига қўйган ҳолда энергия таъминоти схемаси;

шартнома ҳужжатлари;

олдинги йилнинг ва жорий йилнинг ўтган даври учун амалдаги статистика ҳисоботлари (чораклик, йиллик), шунингдек бошқа зарур ҳисоботлар;

энергияни тежаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар режалари ва уларнинг бажарилиши ҳолати, энергия истеъмолини камайтириш юзасидан топшириқлар мавжудлиги;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотни ҳисобга олиш усуллари;

энергиянинг амалдаги сарфи устидан назорат қилиш ва унинг сарфи нормалари бажарилиши;

энергия қурилмаларини огоҳлантирувчи таъмирлашларнинг режа-жадваллари тўғрисида ҳисоботлар;

ҳам бутун ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси, ҳам йирик технология агрегатлари бўйича энергия истеъмоли балансини тузиш;

ҳисоблаб чиқарилган ва техник ҳисобга олишнинг ҳолати;

нормалаштирилган энергия истеъмолининг ҳолати ва амалдаги Низом нормаларига мувофиқлиги. Энергиянинг амалдаги солиштирма сарфини баҳолаш даврида ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисининг энергия таъминоти схемаси аниқлаштирилади. Нормалаштириш, энергия манбалари сарфи нормалари тузилмаси, ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва нормаларини тасдиқлаш бўйича тармоқ йўриқномалари ва методик кўрсатмалар мавжудлиги кўриб чиқилади. Энергия ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳисобот юритилишининг статистика ҳисоботи талабларига мувофиқлиги, технология асбоб-ускуналарининг техник ҳолати, улар ишининг технология регламентларига мувофиқлиги, технология ва энергетика асбоб-ускуналарининг иш билан таъминланганлиги, маҳсулот сифатига қўйиладиган талабларга риоя қилиш баҳоланади.

Энергия истеъмоли бўйича экспериментал ва статистик олинган маълумотлар ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича маълумотлар асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига энергиянинг норматив солиштирма сарфи белгиланган даврдаги амалдаги сарф билан қиёсий ўрганиб чиқилади.

Текшириш пайтида қуйидаги энергетика объектларини тавсифлайдиган тегишли масалалар ўрганилади:


Иссиқлик электр станциялари:

ҳар бир станция бўйича энергия баланси мавжудлиги. Бу уларнинг амалдаги унумдорлигини ва истеъмолчининг юкламаси қопланиши имкониятини акс эттиради. Энергия тақчиллиги мавжуд бўлган тақдирда станциянинг барқарор ишлашини таъминлайдиган чора-тадбирлар мавжудлиги;

станция ишининг таҳлили;

чора-тадбирлар ва станциянинг резерв ёқилғида ишлашга ўтишга тайёрлиги, бўшаб қоладиган газ ҳажми;

ёқилғи ёниши параметрлари ва уларнинг ҳисоб-китобларга мувофиқлиги, номувофиқлик сабаблари ва ёқилғи нобудгарчилиги ҳажми;

буғ қозонларининг режим хариталарига риоя қилиш, ёқилғининг тўлиқ ёниши, созлаш ва ёнишни мақбуллаштириш, ёниш параметрлари ёмонлашишининг аниқ сабаблари ва у келтириб чиқарган ёқилғи нобудгарчилиги;

станция бўйича қиёсий баланс, баланс таҳлили, ҳисоблаб чиқилгандан четга чиқиш сабаблари, ёқилғига қайта ҳисоблаганда энергия нобудгарчилиги;

кимёвий ва сув билан тозалаш ишлари самарадорлиги, буғ қозонларини узлуксиз сиқилган ҳаво билан тозалаш миқдори (амалда нормалар бўйича);

иссиқлик манбаларида ёқилғи-энергетика ресурси, сув ва энергия манбаларини ҳисобга олиш ҳолати ҳамда норматив ва амал қилувчи ҳужжатларга мувофиқлиги. Ўз эҳтиёжлари (сарф, нормалаштириш);

бирлаштирилган станция фойдали унумдорлигининг истеъмолчиларнинг амалдаги юкламасига мувофиқлиги. Станцияда энергия бериш шартномалари мавжудлиги;

иссиқлик манбаи фойдали иш ҳаракатининг амалдаги коэффициентини баҳолаш, камайишнинг аниқ сабаблари ва бу туфайли келиб чиққан ёқилғи нобудгарчилиги;

экспериментал ўлчашлар ва текширишлар натижалари бўйича ишлаб чиқариш ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш таҳлилини ўтказиш ҳамда:

станция иш режимини мақбуллаштириш;

энергия манбаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимларини жиҳозлаш;

ёқилғи-энергетика ресурси сарфини ўлчаш;

энергия таъминоти схемаларини янада оқилона қуриш;

энергия таъминотининг технологик схемаларини ўзгартириш;

иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланиш;

иссиқлик тармоқларининг гидравлик режими;

конденсатни қайтариш;

энергетика асбоб-ускуналарининг балансли синовлари бўйича ишларни ташкил этиш;

энергия истеъмолининг жорий назорати дастурини амалга ошириш, энергетика жиҳатидан самарали лойиҳаларни жорий этиш ва вазифалар қўйиш (энергетика менежменти);

станциянинг муайян объектларида энергиянинг тикланадиган манбаларини қўллаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш зарур.


Магистраль ва тақсимловчи электр ва иссиқлик тармоқлари:

электр истеъмоли режимлари ва электр балансини тузиш;

энергия таъминотининг магистраль ва тақсимловчи электр ва иссиқлик тармоқларининг ҳолати таҳлили;

иссиқлик тармоқларининг иссиқлик ва гидравлик ҳисоб-китоблари, тармоқнинг реал режими мавжудлиги, ҳисоблаб чиқилган режимдан четга чиқиш ва газга қайта ҳисоблаганда у билан боғлиқ нобудгарчиликлар;

узатишда, амалдаги ва норматив энергия нобудгарчилиги;

энергия таъминоти тармоқларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланишни ташкил этиш, улар ўтказиш қобилиятининг истеъмолчилар юкламасига мувофиқлиги, энергиянинг узатиш пайтидаги ва бошқа нобудгарчилиги ва уларнинг нормативга мувофиқлиги;

иссиқлик трассалари ва арматура изоляциясининг ҳолати, иссиқлик трассаларини сув босганлиги;

электр энергияси сифати кўрсаткичларини ўлчаш ва баҳолаш;

электр қабул қилгичларнинг параметрларини текшириш ва ўлчаш;

ички ва ташқи электр таъминоти схемалари таҳлили;

ёритиш тизимларини текшириш (ёритилганликни текшириш);

электр таъминоти ва электр асбоб-ускуналари тизимларининг авария ҳолати таҳлили.


Иссиқлик таъминоти тизими:

буғ қозонлари агрегатлари ишининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш;

буғ қозонлари ва иссиқлик истеъмол қиладиган асбоб-ускуналарнинг режим параметрларини ўлчаш;

иссиқлик билан таъминлайдиган қурилмаларнинг зарарли газ чиқиндиларини аниқлаш;

қувурларнинг иссиқлик изоляцияси техник ҳолатини текшириш;

сувли иссиқлик тармоқларининг иссиқлик ва гидравлик нобудгарчилигини аниқлаш;

цехларни буғ билан таъминлаш ички тизимининг буғ-конденсат балансини тузиш;

ишлаб чиқариш биноларининг иссиқлик таъминоти ва режимларини текшириш;

иссиқликдан фойдаланувчи асбоб-ускуналарни текшириш;

мазут (кўмир) хўжалигида иссиқлик нобудгарчилигини аниқлаш;

иссиқлик таъминоти тизимининг авария ҳолатини таҳлил қилиш;

буғ қозонлари томонидан иссиқлик энергияси беришга иссиқлик сарфи кўрсаткичларини нормалаштириш;

электр станциялари (шу жумладан, иссиқлик электр марказлари) иссиқлик сарфининг солиштирма кўрсаткичларини нормалаштириш.


Истеъмолчиларнинг энергетика қурилмалари:

истеъмолчиларнинг энергияни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланганлиги. Истеъмолчиларда ва тармоқлар ажралиши чегараларида энергияни ҳисобга олишнинг ҳолати ҳамда унинг амал қиладиган ҳужжатларга мувофиқлиги;

мавжуд энергетика асбоб-ускуналарининг таркиби;

энергетика асбоб-ускуналарини режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш;

энергия таъминоти схемалари мавжудлиги ва уларнинг амалдаги нормаларга мувофиқлиги;

энергия сиғимли асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлиги;

ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисининг энергия баланси;

энергия истеъмоли режимларини баҳолаш;

ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисига энергия таъминоти салоҳиятини аниқлаш;

энергияни тежаш салоҳиятидан фойдаланиш чора-тадбирлари;

энергиядан технология жараёнларида, тармоқларда янада самарали (оқилона) фойдаланишга доир тавсиялар;

ёқилғи-энергетика истеъмолчиси томонидан энергиядан фойдаланишни таҳлил қилиш;

энергетика асбоб-ускуналари ва тармоқларининг баланс синовларини ўтказишни ташкил этиш;

конденсатни манбага қайтариш;

маънавий эскирган асбоб-ускуналарни алмаштириш чора-тадбирларини бажариш, биноларда энергия манбаидан фойдаланишнинг самарадорлиги, энергияни тежаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар мавжудлиги;

иккиламчи энергия ресурслари ва улардан фойдаланиш тизимлари мавжудлиги, самарадорликни баҳолаш.





Қоидаларга

2-ИЛОВА



ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ЭНЕРГЕТИКА

ПАСПОРТИ ЁЭР - ИЭП


1-жадвал


Энергия ресурсларини ҳисобга олиш

Энергия истеъмолини ҳисобга олиш


Энергия берилишини ҳисобга олиш


Изоҳ


Ҳисоб-

га олиш

пункт-

лари


Электр

энергия

қувва-

тини

ҳисобга

олиш

тури

(актив,

реактив)


Ўлчов

трансфор-

матор-

лари

ўрнатил-

ган жой


Ҳисоб-

лаш

коэффи-

циенти


Давлат

текшири-

лувининг

пломбалаш

санаси


Энер-

госотиш-

нинг

плом-

балаш

санаси


Ҳисобга

олиш

пункт-

лари


Электр

энергия

қувватини

ҳисобга

олиш

тури

(актив,

реактив)


Ўлчов

трансфор-

матор-

лари

ўрнатил-

ган жой


Ҳисоб-

лаш

коэффи-

циенти


Давлат

текшири-

лувининг

пломбалаш

санаси


Энер-

госотиш-

нинг

плом-

балаш

санаси


P

кВт.с

Q

кВар.с

TT

КT

P

кВт.с

Q

кВар.с

TT

КT


2-жадвал


Асосий энергетик қурилмалари ва энергия ўзгартиргичлари

Т/р

Номи


Ўрнатилган

жойи


Тури,

маркаси


Ишлаб

чиқарилган

йили


Ўрнатиш

санаси


Охирги

текшириш

санаси


Ҳолати


Изоҳ


1

2










3-жадвал

Белгиланган ва истеъмол қилинган электр энергияси қуввати

Белгиланган электр қуввати


Истеъмол қилинган электр қуввати


Изоҳ


Технолог


ЎЭ


ХЭ

ИЧЭ

Технолог

ЎЭ

ХЭ

ИЧЭ


Р

кВт.с


Q

кВар.с


Р

кВт.с


Q

кВар.с



P

кВт.с

Q

кВар.с

P

кВт.с

Q

кВар.с

P

кВт.с

Q

кВар.с

P

кВт.с

Q

кВар.с

P

кВт.с

Q

КВар.с

P

кВт.с

Q

кВар.с




Изоҳ: Технолог - технологик эҳтиёжлар: ушбу маҳсулот (иш) турини ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларига ёқилғи, иссиқлик ва электр энергияси сарфи.

ЎЭ - Ўз эҳтиёжи: асосий технологик асбоб-ускуналарнинг нормал иш режимини ушлаб турадиган энергия истеъмол қилувчи агрегатларнинг ЁЭРи сарфи.

ИЧЭ - ишлаб чиқариш (ёрдамчи) эҳтиёжлари: маҳсулот олишда технологик жараённи қўллаб-қувватлайдиган ишлаб чиқариш ва ёрдамчи энергия истеъмол қилувчи агрегатларнинг ЁЭР истеъмоли.

Х.Э. - хўжалик (коммунал-маиший) эҳтиёжлари: ишлаб чиқаришнинг хўжалик-маиший эҳтиёжларига ЁЭР сарфи.



4-жадвал


Корхонанинг энергетика баланси





Баланс параметрлари тузилмаси


_______ йил____ чорак


Электр

энергияси


Иссиқлик

энергия-

си /Гкал/


Газ

/минг

куб.м/


Мазут

/тонна/


Кўмир

/тонна/


Нефть маҳсулотлари

/тонна/


Сув /минг

куб.м/


Энергия-

нинг бошқа

турлари


Изоҳ


актив

Р

/кВт.с/


реа-

ктив

Q

/кВар.с

/


Б

е

н

з

и

н


Д

и

з

.

ё

н

и

л

ғ

и

с

и


К

е

р

о

с

и

н


Н

е

ф

т

ь

м

о

й

и


Б

о

ш

қ

а

л

а

р


Белгиланган электр қуввати
















Шундан четга чиқарилгани















Корхоналар бўйича жами истеъмол















Шу жумладан:

технологик эҳтиёжлар учун















ўз эҳтиёжлари учун















ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун















хўжалик (коммунал-маиший) эҳтиёжлари учун















ишлаб чиқариладиган (асосий ва қўшимча) маҳсулот турлари бўйича















1.















2.















3.















4.
















5-жадвал


Корхонанинг энергетика баланси



Баланс

параметрлари

тузилмаси


200_ йил


Электр

энергияси


Иссиқ-

лик

энер-

гияси

/Гкал/


Газ

/минг

куб.м/


Мазут

/тонна/


Кўмир

/тонна/


Нефть маҳсулотлари

/тонна/


Сув

/минг

куб.м/


Энергия-

нинг бошқа

турлари


Изоҳ


актив Р

/кВт.с/


реактив

Q /квар.с/



Б

е

н

з

и

н


Д

и

з

.

ё

н

и

л

ғ

и

с

и


К

е

р

о

с

и

н


Н

е

ф

т

ь

м

о

й

и


Б

о

ш

қ

а

л

а

р


Белгиланган электр қуввати
















Шундан четга чиқарилгани















Корхоналар бўйича жами истеъмол















Шу жумладан:

технологик эҳтиёжлар учун















ўз эҳтиёжлари учун















ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун















хўжалик (коммунал-маиший) эҳтиёжлари учун















ишлаб чиқариладиган (асосий ва қўшимча) маҳсулот турлари бўйича















1.















2.















3.















4.
















6-жадвал


200_ йилда солиштирма кўрсаткичлар ўзгариши динамикаси

ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИ


Электр энергияси


Иссиқлик энергияси


Газ


ЧОРАКЛАР


I

II

III

IV

йил

I

II

III

IV

йил

I

II

III

IV

йил

Маҳсулотнинг асосий тури


ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Қўшимча маҳсулот


ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Ўзининг ва ишлаб чиқариш истеъмоли

ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Технологик истеъмол

ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Ўтган йилнинг ҳақиқий нормалари бўйича ҳисоблаб чиқарилган ҳақиқий энергиянинг солиштирма сарфига нисбатан ҳисобот йили учун ҳақиқий энергиянинг солиштирма сарфининг камайиши ёки кўпайиши (*)


















%%


















Хўжалик (коммунал-маиший) истеъмоли


















Жами истеъмол қилинган


















Меъёрланган истеъмол %


















(*) _____________________________________________________________

(қайси тадбирлар ҳисобига кўрсатилсин)

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________



7-жадвал


200_ йилда солиштирма кўрсаткичлар ўзгариши динамикаси

ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИ


Мазут


Нефть маҳсулотлари

Кўмир

ЧОРАКЛАР


I

II

III

IV

йил

I

II

III

IV

йил

I

II

III

IV

йил

Маҳсулотнинг асосий тури

ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Қўшимча маҳсулот


ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Ўзининг ва ишлаб чиқариш истеъмоли

ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Технологик истеъмол

ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Ўтган йилнинг ҳақиқий нормалари бўйича ҳисоблаб чиқарилган ҳақиқий энергиянинг солиштирма сарфига нисбатан ҳисобот йили учун ҳақиқий энергиянинг солиштирма сарфи камайиши ёки ошиши (*)


















%%


















Хўжалик (коммунал-маиший) истеъмоли


















Жами истеъмол қилинган


















Меъёрланган истеъмол %


















(*) _____________________________________________________________

(қайси тадбирлар ҳисобига кўрсатилсин)

________________________________________________________________

________________________________________________________________


8-жадвал


Йиллар бўйича энергетика кўрсаткичлари ўзгариши динамикаси

ЙИЛ


200___ йил

200___ йил

200___ йил

ЧОРАКЛАР


I

II

III

IV

йил

I

II

III

IV

йил

I

II

III

IV

йил

Энергия тизимининг максимал соатларидаги

белгиланган электр қуввати (кВт)

















Маҳсулотнинг асосий

тури

ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Қўшимча маҳсулот


ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Ўзининг ва ишлаб чиқариш истеъмоли (шартли ёқилғи тоннаси)

ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Технологик истеъмол (ш.ё.т.)

ўтган йилнинг ҳақиқий солиштирма сарфи бўйича

















ҳисобот йилининг ҳақиқий кўрсаткичи

















Ўтган йилнинг ҳақиқий нормалари бўйича ҳисоблаб чиқарилган ҳақиқий энергиянинг солиштирма сарфига нисбатан ҳисобот йили учун ҳақиқий энергиянинг солиштирма сарфи камайиши ёки ошиши (*)


















%%


















Хўжалик (коммунал-маиший) истеъмоли (ш.ё.т.)


















Жами истеъмол (ш.ё.т.)


















Меъёрланган истеъмол %


















Четга чиқарилган



















9-жадвал


Энергия ресурслари сарфини ҳисобга олиш приборлари

200 йил


Электр

энергияси


Иссиқ-

лик энер-

гияси


Газ


Мазут


Кўмир

Нефть маҳсулотлари


Сув

Энергиянинг

бошқа турлари


Изоҳ


Б

е

н

з

и

н


Д

и

з

.

ё

н

и

л

ғ

и

с

и


К

е

р

о

с

и

н


Н

е

ф

т

ь

м

о

й

и


Б

о

ш

қ

а

л

а

р


Ҳисоблагич тури (маркаси)















Завод №















Ҳисобга олиш тури (тижорат/тех)















Ўрнатиш санаси ва жойи















Давлат текширувининг пломбалаш санаси















ДЭНнинг пломбалаш санаси















Белгиланган электр қуввати

ЙИЛ


200___ йил


200___ йил


200___ йил

ЧОРАКЛАР


I

II

III

IV

йил

I

II

III

IV

йил

I

II

III

IV

йил

Энергия тизимининг максимал соатларидаги белгиланган электр қуввати (КВТ)








Қоидаларга

3-ИЛОВА


Энергетика экспертизасини ўтказиш

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ


1. Бажарилган лойиҳанинг техник топшириққа мувофиқлигини аниқлаш.


2. Техник топшириқда кўрсатиб ўтилган топшириқларни бажариш имкониятларини аниқлаш мақсадида танланган асбоб-ускуналарнинг техник тавсифлари билан танишиш.


3. Лойиҳалаштириш жараёнида қабул қилинган асбоб-ускуналарни, яқин ва узоқ хорижий мамлакатларнинг шунга ўхшаш асбоб-ускуналари билан қуйидаги кўрсаткичлари бўйича таққослаш: ишончлилиги, энергия хавфсизлиги, энергия самарадорлиги, таъмирга яроқлилиги, фойдаланишда осонлиги, эҳтиёт қисмлари ёки уларни республикада тайёрлаш имкони тўғрисида.


4. Лойиҳанинг қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолаш (КМК, ШНК, СНиП, РД ва бошқалар).


5. Қабул қилинган технологик ечимларнинг илғорлиги нуқтаи назаридан асбоб-ускуналарни танлашнинг тўғрилигини баҳолаш.


6. Портлаш хавфсизлиги, атроф-муҳит ва сув ҳавзасини муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва техник фойдаланиш қоидалари шартларининг бажарилишини баҳолаш.


7. Лойиҳалаштирилаётган объектнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳисоб-китоби бажарилишининг тўғрилигини баҳолаш.


8. Лойиҳанинг қабул қилинган ва бошқа, шу жумладан энергия манбалари бўйича вариантларини таққослаш.


9. Лойиҳада қабул қилинган техник қарорларнинг атроф-муҳитга таъсирини ҳамда лойиҳадаги табиатни муҳофаза қилиш ечимларининг етарлилигини баҳолаш.


10. Лойиҳалаштирилган асбоб-ускуна ёки жараённинг мақбул иш тартибларини жорий этиш имконини берадиган автоматлаштириш воситалари, назорат қилиш ва объектнинг параметрларини ҳисобга олиш воситаларининг техник даражаси ва етарлилигини баҳолаш.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 320-модда.