Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.09.1991 й. 245-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 26 сентябрдаги

245-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

ҳузуридаги товар-моддий бойликларни олиб

кетишни назорат қилувчи Давлат

инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси (бундан кейин олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида тузилади.

Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби акс этган муҳрга эга бўлади.

Давлат инспекциясига юклатилган вазифаларни келишиб ҳал қилиш ва функцияларни зудлик билан амалга ошириш учун коллектив орган - Кенгаш тузилади. Кенгаш тўғрисидаги Низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланади.

Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясини молиявий ва моддий-техникавий таъминлаш белгиланган тартибда республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.


2. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг фаолияти қонунийликка қатъий амал қилишга асосланоди. Унинг фаолиятининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек мазкур Низом ташкил этади.


3. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси таркибига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Ичкм ишлар вазирлиги ҳузуридаги олиб кетишни назорат қилувчи Давлат ннспекциясининг Бош бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Бош бошқармасига бевосита бўйсунувчи олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари;

республика йўлларидаги, автомагистралларидаги, авто, аэро, темирйўл вокзалларидаги ҳамда дарс портларидаги доимий ва кўчма постларнинг бўлинмалари.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Бош бошқармасига Ички ишлар вазирининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори билаи тайииланадиган ва унинг ўринбосари қамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳайъат аъзоси ҳисобланувчи бошлиқ бошчилик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ҳамда олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг бошлиқлари олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси Бош бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тайинланади, Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси бош бошқармаси марказий аппаратнинг ходимларини тайинлаш ва бўшатиш унинг бошлиғи томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг ходимларини тайинлаш ва бўшатиш эса тегишли бўлимлар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


5. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси ходимлари томонидан хизматни ўташ тартиби ва шартлари СССР ички ишлар органлари шахсий составининг хизматни ўташи тўғрисидаги Низом билан белгиланади.

Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси мансабдор шахсларининг ўз вазифаларини бажармаганликлари ёки керакли даражада бажармаганликлари учун улар СССР ички ишлар органлари интизомий уставига ва амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Бош бошқарма Кенгаши ва република ҳудудларидаги бўлимлар бошлиқлари ўз обрўсини тўккан ёки ишончни йўқотган ходимларни тегишли ходимлар номенклатураси бўйича ишдан бўшатиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадир.


6. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг бош вазифаси ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда республика ташқарисига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ хом ашё, материаллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, моддий-техника бойликлари ва бошқа товарларни ғайриқонуний ёки асоссиз равишда олиб кетишга йўл қўймасликдан иборатдир.

Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларини бажариб турган пайтдаги талаблари барча мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади.

Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси ўз ваколатларини амалга оширишда жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳудудий ички ишлар органлари билан ҳамжиҳатликда ишлайди.


7. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекциясининг бўлимлари ўзларига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширадилар:

республикадан олиб кетиладиган юкларнинг ёрлиғини кўриш, уларни олиб кетишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш;

республика ташқарисига юкларни олиб кетувчи автотранспорт воситаларини, ҳаракатдаги темирйўл составини, авиация ва дарё кемаларини кўрикдан ўтказиш;

республикадан юкларни ташиш қоидаларини бузишлар тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирув олиб бориш;

ушлаб қолинган юкларнинг бус-бутунлигини таъминлаш ва белгиланган тартибда уларни тегишли органларга бериш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ҳаракатларни амалга ошириш.


8. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси бўлимларининг ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

юкларни кўздан кечириш учун барча турдаги транспорт воситаларини тўхтатиш;

фуқаролардан ва мансабдор шахслардан республикадан ташқарига олиб кетиладиган юкларни кўрсатишни, шунингдек уларни олиб кетишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;

республикадан чиқиб кетаётган барча турдаги транспорт воситаларининг юкдонларини, юк бўлимлари, кункалар, кузовлар, контейнерлар, вагонлар ва бошқа ташиш идишларидаги пломбаларни, қулфлаш мосламаларини очиш (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит декларация бўйича олиб ўтиладиган юклар бундан мустасно);

ғайриқонуний олиб кетилаётган юкларни, шунингдек транспорт воситаларини ушлаб қолиш ва уларни тегишли ташкилотларга уч кунгача муддат ичида топшириш;

зарурат туғилганда автотранспортни мажбурий тўхтатиш учун махсус техника воситаларини қўллаш;

маст ҳолда бўлган ёки мазкур турдаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларни транспорт воситаларини бошқаришдан четлатиш;

товарларни, моддий бойликларни ва бошқа нарсаларни олиб кетишнинг белгиланган тартиб ва қоидаларини бузишда айбдор бўлган фуқаролар ва мансабдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган миқдорларда ва тартибда жарималар солиш.


9. Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан юқори турувчи органларга ёки суд тартибида шикоят килиниши мумкин. Шикоятнинг берилиши шикоят қилинаётган ҳаракатларии тўхтатиб турмайди.

Олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси мансабдор шахсларининг маъмурий жазо белгилаш билан боғлиқ ҳаракатлари устидан шикоят қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ амалга оширилади.





















Время: 0.2043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск