ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Бюджет тизими /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2006 й. 344-ф-сон "Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш бўйича методик қўлланмани тасдиқлаш ҳақида" Фармойиши
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ФАРМОЙИШИ
01.08.2006 й.
N 344-ф
Янгидан яратилган қўшилган қийматни умумий қабул қилинган халқаро ёндашувлар ва стандартларга мувофиқ тўлиқ ҳисобга олиш, республикада қўлланилаётган ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш методологиясини ва уни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, шунингдек мамлакат иқтисодиётида юз бераётган таркибий қайта ўзгаришлар билан боғлиқ жараёнларни ҳисобот ва прогноз макроиқтисодий параметрларда холисона ва ҳар томонлама акс эттириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган миллий ҳисоблари тизимининг умумий қабул қилинган халқаро методологиясига асосланган Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш бўйича методик қўлланма иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:
ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашда маъқулланган Методик қўлланмага қатъий риоя қилинишини таъминласин;
мазкур Методик қўлланмани амалиётда қўллашни танқидий баҳолаш асосида Вазирлар Маҳкамасига уни янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан сўраладиган ахборот ўз вақтида тақдим этилишини таъминласинлар.
4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев