ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Иқтисодий ҳамкорлик шартномалари / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт давлати Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Ал-Қувайт, 2004 йил 19 январь, 2006 йил 3 июндан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни рағбатлантириш

ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

улар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қулай шарт-шароитларни яратиш истагида,

бундай инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тадбиркорлик ташаббускорлигига ҳамда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон тараққиётининг ўсишига кўмаклашишини эътироф этиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Ушбу Битим мақсадларида:


1. "Инвестиция" атамаси бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестиция сифатида киритилган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторига тегишли бўлган ёки у томонидан бевосита ёхуд билвосита бошқарилаётган ҳар қандай маблағлар турларини англатиб, ушбу инвестициялар биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади ҳамда қуйидаги шаклга эга бўлган сармояларни ўз ичига олади:

а) Аҳдлашувчи Томоннинг ҳар қандай инвесторига тегишли бўлган улушлар, акциялар ва акциядорликда иштирок этишнинг бошқа шакллари, облигациялар, компаниядаги қарзлар билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар ҳамда қарзларнинг бошқа шакллари, шунингдек бошқа қарз ва қимматли қоғозлар;

b) иқтисодий қийматга эга бўлган шартномага мувофиқ пул маблағлари ва бошқа ҳар қандай қийматлар ёки улар бўйича мажбуриятларни бажаришга оид талаблар;

с) интеллектуал мулк ҳуқуқлари, шу жумладан, аммо чекланиб қолмасдан, муаллифлик ҳуқуқлари, товар белгилари, патентлар, саноат намуналари ва нусхалар ҳамда техник жараёнлар, "ноу-хау", савдога доир сирлар, савдо номлари ва қадр-қиммати билан боғлиқ ҳуқуқлар;

d) табиий ресурсларни қидириш, аниқлаш, қазиб олиш ёки фойдаланиш ҳуқуқлари ва хўжалик ёки савдо фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқлар ёхуд хизматлар кўрсатишни ўз ичига қамраб олган қонунчилик, шартномадан ёхуд ҳар қандай лицензия ёки рухсатномага кўра қонунга мувофиқ юзага келган ҳуқуқлар;

е) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек улар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мулкий ҳуқуқлар, ижара, ипотека, ушлаб қолиш ва гаров каби ҳуқуқлари.

"Инвестиция" атамаси шунингдек таърифлари қуйида келтирилган, реинвестиция мақсадида ушлаб қолинган даромадларга ва ликвидациядан тушган тушумларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Инвестиция сифатида киритилаётган ёки қайта киритилаётган сармоялар шаклларининг ҳар қандай ўзгартирилиши уларнинг инвестиция сифатида тавсифланишига таъсир қилмайди.


2. "Инвестор" атамаси Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан қуйидагиларни англатади:

а) ушбу Аҳдлашувчи Томон давлатининг унинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ фуқаролигига эга бўлган жисмоний шахс;

b) Аҳдлашувчи Томон;

с)

...
Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск