язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Польша Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида Битим (Варшава, 2003 йил 10 июль, 2006 йил 7 мартдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Польша Республикаси Ҳукумати

ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик

ва ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

божхона қонунларининг бузилиши улар давлатларининг ижтимоий, иқтисодий ва савдо манфаатларига зиён етказишидан келиб чиқиб,

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланиши жамият манфаатлари ва давлатга таҳдид солишини эътиборга олиб,

товарларни импорт ва экспорт қилишда ундириладиган божхона божлари ва бошқа йиғимларни аниқ ҳисоблаш ҳамда йиғиш, шунингдек тақиқлаш, чеклаш ва назоратга доир тегишли чораларни бажариш муҳимлигини инобатга олиб,

божхона қонунлари бузилишининг олдини олиш, шунингдек божхона божлари, солиқлар ва бошқа йиғимларнинг тўғри ундирилиши уларнинг божхона маъмуриятлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик ёрдамида янада самарали бўлади деб ҳисоблаб,

божхона ҳамкорлиги Кенгашининг ўзаро маъмурий кўмак тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги Тавсияларини эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



АТАМАЛАР


1-модда


Ушбу Битимда фойдаланилган атамалар қуйидагиларни англатади:


1. "Божхона органи" - атамаси Ўзбекистон Республикасида: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини, ва Польша Республикасида: Молия вазирлигини англатади;


2. "Божхона қонунлари" - атамаси Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ҳудудида товарлар, транспорт воситаларини олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш, тўлов воситалари, божхона божларини ундириш ёки бошқа йиғимлар, шунингдек божхона органлари томонидан қўлланиладиган тақиқлаш, чеклаш ёки назорат қилиш бўйича чораларга тааллуқли қўлланиладиган меъёрий ҳужжатларни англатади;


3. "Сўраётган орган" - атамаси божхона ишида кўмак тўғрисида сўров юборган ёки шундай кўмак олган божхона органини англатади;


4. "Сўралаётган орган" - атамаси божхона ишида кўмак тўғрисида сўров олган ёки шундай кўмак берадиган божхона органини англатади;


5. "Божхона қонунларининг бузилиши" - атамаси божхона қонунлари бузилган ёки бузишга уриниш бўлган ҳар қандай фаолиятни англатади;


6. "Шахс" - атамаси ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни ва Польша Республикасидаги унда қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ таъсис этилган ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган ва

...