язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Ҳиндистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон) Ўзбек-Ҳинд тадбиркорликни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисида Англашув Меморандуми (Тошкент, 2006 йил 26 апрель, 2006 йил 26 апрелдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон)

Ўзбек-Ҳинд тадбиркорликни ривожлантириш

марказини ташкил этиш тўғрисида

АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ


Бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати,

иккала мамлакат кичик ва хусусий тадбиркорлигини ривожлантириш манфаатларидан келиб чиқиб,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик принципларига амал қилиб,

кичик ва хусусий тадбиркорлик секторида тажриба алмашиш соҳасида ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам беришини эътиборга олиб,

ушбу ҳамкорликни ривожлантириш учун узоқ муддатли негиз ва механизм яратиш зарурлигини ҳисобга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Томонлар кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам берадилар ва шу мақсадда Ўзбек-Ҳинд тадбиркорликни ривожлантириш маркази (бундан кейин - Марказ) ташкил этадилар.



2-модда


Ҳиндистон Республикаси Марказ тузиш бўйича техник маслаҳатчи сифатида Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш институти (Институт) хизматларидан фойдаланади. Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Институт ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа тегишли ташкилотлари билан лойиҳ

...