Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича Функциялари (ЎзР ВМ 23.12.1997 й. 558-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 23 декабрдаги

558-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва

идораларининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда

вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича

ФУНКЦИЯЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


ФВДТни ташкил этишга ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги


Ёнғинларни профилактика қилиш ва ўчиришга оид тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, улар билан боғлиқ биринчи навбатдаги авария-қутқарув ишларини амалга ошириш.

ФВДТ бошқаруви органлари ва аҳолини ёнғин ҳолати, юзага келган ёнғинларни бартараф этиш, зиён ва кўрилиши мумкин бўлган зарарнинг дастлабки баҳоси тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

Фавқулодда вазиятлар чоғида жамоат тартиби ва йўл хавфсизлигини, объектлар, ҳудудлар, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилишни таъминлаш.

Даволаш муассасалари билан биргаликда фавқулодда вазиятларда нобуд бўлган аҳолини ҳисобга олиш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

жамоат тартиби, йўл ва ёнғин хавфсизлигини сақлаш хизматига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги


Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.

Умумтаълим мактабларининг (шу жумладан гимназиялар, лицейлар ва бошқа турдаги ўрта умумтаълим ўқув юртларининг) ва касб-ҳунар таълими ўқув юртларининг ўқувчилари, ўрта ва олий ўқув юртларининг талабаларини фавқулодда вазиятларда муҳофаза асослари ва ҳаракат қилишга ўқитишни ташкил этиш.



"Ўзкоммунхизмат" агентлиги

Фавқулодда вазиятларда хўжалик-ичимлик сув билан таъминлаш тизимлари иншоотлари ишининг барқарорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; сув манбаларининг радиоактив, кимёвий ҳамда заҳарли моддалар, бактериал воситалар ва оғир металлар билан ифлосланишидан (заҳарланишидан) муҳофаза қилинишини таъминлаш.

Ичимлик сувининг сифатини ва оқава сувларнинг тозаланишини назорат қилишни таъминлаш.

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда хавфли зоналардаги объектлар ва аҳолини электр энергияси, газ ва ёқилғи билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига:

коммунал-техник хизматга раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Республика ҳудудидаги санитария-эпидемияга оид аҳволни кузатиш, назорат қилиш ва прогнозлаш.

Фавқулодда вазиятларнинг хусусиятини ҳисобга олиб зарар кўрган аҳолига тезкор тиббий хизмат кўрсатиш услубларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш.

Зарар кўрганларга тезкор тиббий хизмат кўрсатиш, фавқулодда вазиятлар районларида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишга оид ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

Фавқулодда вазиятлар районларига дори-дармонларнинг шошилинч етказиб берилишини таъминлаш.

Зарар кўрган ва транспортда ташиш мумкин бўлмаган касалларни ҳисобга олиш ва уларнинг фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилинишига доир ишларни мувофиқлаштириш.

Фавқулодда вазиятлар районидаги атроф-табиий муҳитнинг радиоактив, кимёвий, заҳарли моддалар ва бактериал (биологик) воситалар билан ифлосланишини назорат қилишни ташкил этиш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги санитария-эпидемияга оид аҳвол тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

Тиббий мулк, дори-дармонлар, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситалар захираларини яратиш ҳамда уларни зарур даражада сақлаш.

Аҳолини фавқулодда вазиятлар чоғида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга ўқитиш ва тайёрлашнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш.

Қизил Ярим ой Жамияти билан биргаликда санитария дружиналари ва постларини шифокоргача дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимларини ташкил этишга ва уларнинг фаолиятига;

фавқулодда вазиятлар районларидаги зарар кўрган аҳолига давлат шошилинч тиббий ёрдам хизматига;

давлат санитария-эпидемия назорати хизматига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги


Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳарбий даврда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш учун дастлабки маълумотларни бериш.

Қурол-яроғлар, техника ва ўқ-дориларни сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ташиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш чоғида, шунингдек ҳарбий қисмларда ўқ-дориларни зарарсизлантириш чоғидаги ишларни ташкил этиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш.

Мудофаа вазирлиги жойлашган районлардаги радиацион, кимёвий ва бактериологик аҳволнинг назорат қилинишини таъминлаш.

Ҳарбий-транспорт авиациясининг фавқулодда вазиятлар районларига авария-қутқарув хизмати кучлари ва воситаларини, махсус техника ва моддий ресурсларни етказишда қатнашишини таъминлаш.



Ўзбекистон Почта ва

телекоммуникациялар агентлиги


Республика ва маҳаллий даражалардаги ҳамда ФВДТ фаолият кўрсатишининг барча режимларида алоқа ва марказлаштирилган хабар бериш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишга раҳбарликни амалга оширувчи ФВДТ бошқарув органларини давлат ва идора алоқалари воситалари ва каналлари билан устун даражада таъминлаш.

Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, ишлаш ва ФВДТ бошқарув органларига узатишни техник таъминлаш.

Хабар бериш, алоқа ва ахборот билан таъминлашнинг турғун воситаларига фойдаланиш-техник хизмат кўрсатишни шартномавий шартларда амалга ошириш.

ФВДТ қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

хабар бериш ва алоқа хизматига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Эпизоотик, фитопатологик ва токсикологик назорат ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

Қишлоқ хўжалиги мулкларининг радиоактив ва заҳарли моддалар билан ифлосланишини назорат қилишни амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятлар районларида санитария-ветеринария ва эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Эпизоотиялар ва эпифитотияларни тугатиш.

Сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехник иншоотлардан фойдаланиш хавфсизлигини, уларда авариялар ва ҳалокатларнинг юзага келиши эҳтимолларини прогнозлаш.

Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ўзгартириш ёки кейинчалик фойдаланиш заруратини белгилаш, сув омборларидан сувни аварияни олдини олиш мақсадида чиқариб юбориш.

Сув омборларида сигнализация ва хабар беришнинг маҳаллий автоматик тизимларини яратиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, манфаатдор ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сув босиши, тошқинлар, селларнинг олдини олиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш ҳамда тошқин сув ва селларнинг авариясиз ўтказилишини таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар мажмуини ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимлари ва аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги санитария-ветеринария ва агрокимевий аҳвол, кутилаётган тошқинлар ҳамда сув омборлари ва бошқа сув манбаларининг уриб кетиши билан боғлиқ ҳалокатли сув босишлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимларини ташкил этишга ва уларнинг фаолиятига;

ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилиш хизматига;

давлат ветеринария назорати хизматига;

агрокимёвий назорат хизматига;

сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехник иншоотларнинг ҳолатини назорат қилиш давлат хизматига; сув омборлари, тошқинлар ва ҳалокатли сув босишларнинг гидрологик режими мониторингига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат моддий захиралари Бош бошқармаси


Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига биноан моддий ресурсларни яратиш ва фавқулодда вазиятларни тугатиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш.

"Ўздавзахира"нинг фавқулодда вазиятларни тугатиш учун зарур бўлган моддий ресурслари захираларини яратиш.



"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси

ГЭСлар, ГРЭСлар, ТЭЦлар, ёрдамчи станциялар, трансформатор пунктлари ва электр тармоқларидан авариясиз фойдаланишга оид тадбирлар мажмуини ташкил этиш ва амалга ошириш.

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда истеъмолчиларни ҳамда, биринчи навбатда, фавқулодда вазиятлар зоналаридаги ҳаётий таъминот объектларини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чорвоқ сув омборида сигнализация ва хабар қилишнинг маҳаллий автоматик тизимини яратиш.

Чорвоқ сув омборидан сувни аварияни олдини олиш мақсадида чиқариб юбориш.

Ихтисослаштирилган авария-қутқарув ва авария-тиклаш бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг идорага қарашли объектлардаги ишлаб чиқариш-технологик авариялар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни тугатишда иштирок этишини таъминлаш.

ФВДТ бошқарув органларини "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси объектларида юзага келган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

электр станциялари, электр тармоқлари ва бошқа энергия таъминоти объектларининг техник ҳолатини назорат қилиш давлат хизматига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этиладиган аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш объектларини қуришнинг адресли дастурларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда "Ўздавзахира" билан биргаликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини амалга ошириш учун давлат захирасида тўпланган моддий ресурслар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлаш.



Ўзбекистон Республикаси

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси


Кучли хавфли объектлар ҳамда интенсив саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолияти жойлашган районлардаги экологик вазиятни; уларни яхшилаш тадбирларини режалаштириш ва амалга оширишни назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш.

Саноат чиқиндиларини тўплагичлар, чиқинди омборлари, заҳар кўмилмалари ва бошқаларнинг жойлашиши ва улардан фойдаланишни экологик назорат қилишни амалга ошириш.

Сувдан фойдаланиш ва очиқ сув ҳавзаларидаги сувнинг саноат, балиқчилик хўжаликлари ва бошқа тармоқларнинг чиқарадиган чиқитларидан ифлосланишини кузатиш ва назорат қилиш.

Атроф-табиий муҳитга заҳарли моддалар ажраб чиқишини назорат қилиш,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларини экологик вазият, атроф-табиий муҳитда заҳарли моддаларнинг отилиб чиқиши ва чиқариб юборилиши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

атроф-табиий муҳитни қўриқлаш ҳамда экологик хавфсизлик бўйича назорат-инспекция хизматига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


Хавфли геологик жараёнлар (кўчиш, қулаш ва бошқалар)нинг ривожланиш районларини аниқлаш; уларнинг фаоллашишини прогнозлаш; кўчкиларга қарши ва бошқа тадбирлар биринчи навбатда ўтказиладиган зоналарни белгилаш.

Хавфли геологик жараёнлар мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларини хавфли геологик жараёнларнинг ривожланиш и эҳтимоллари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, кўчки хавфи бўлган районлардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш.

Ер ости сувларининг радиоактив, кимёвий ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлосланишини кузатиш ва назорат қилиш.

"Бошгидромет" ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда хавфли зоналарда жойлашган, аҳолисини вақтинча эвакуация қилиш ёки босқичма-босқич хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш шарт бўлган посёлкалар ва хўжаликлар рўйхатини белгилаш ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, маҳаллий ҳокимият органларига тақдим этиш.

Янгидан қурилаётган аҳоли пунктлари ва объектлар учун ер ажратишни келишиш; уларни ўзлаштиришда тоғ қияликлари барқарорлигининг сақланишини назорат қилиш.

Хавфли геологик жараёнлар бўйича маълумотларнинг компьютер банкини шакллантириш ва уларнинг таъсиридан кўрилган зарарларни баҳолаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда,

кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг

бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси

Кимёвий, портловчи ҳамда бошқа кучли хавфли объектларнинг ҳолатини назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юзага келиши эҳтимолларини прогнозлаш.

Техноген авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш, радиоизотоп приборларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларини саноат объектларида юзага келган авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг кўламлари, ривожланишининг бориши, олиб келиши мумкин бўлган оқибатлари ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари бўлинмаларининг кон қазиш ишларидаги нафас олиш органларини муҳофаза қилиш воситаларини қўллаш ҳамда махсус жиҳозларни талаб этувчи газ ва чанг портлашлари, отилиб чиқишлар ва тўлиб қолишлар билан боғлиқ аварияларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

кон-руда, кимёвий, нефть ва газ қазиш ҳамда қайта ишлаш саноати ва "Тошметроқурилиш" объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлиги устидан давлат назоратига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Давлат

архитектура ва қурилиш қўмитаси,

Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши

давлат корпорацияси, Ўзбекистон монтаж

ва махсус қурилиш ишлари уюшмаси,

"Тошкентуйжойинвестқурилиш"

молия-қурилиш корпорацияси


Экстремал шароитлардаги районларда объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳандислик жиҳатидан муҳофаза қилишнинг янги услубларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларини такомиллаштириш.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишда ва объектлар қурилишининг қурилиш нормалари ва ҳуқуқлари талабларига риоя этилиши юзасидан лойиҳалаштиришда қатнашиш.

Фавқулодда вазиятлар натижасида объектларга ҳамда фуқароларнинг турар-жойларига етказилган зарарни ҳамда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий ресурсларга эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиш.

Қурилиш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари негизида авария-қутқарув тузилмаларини ташкил этиш ва уларнинг фавқулодда вазиятлар районларидаги авария-қутқарув ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш муҳандислик хизматига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академияси


Республика иқтисодиёти ва ҳудудлари учун хос бўлган антропоген ва табиий фавқулодда вазиятларнинг юзага келишини, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳолини муҳофаза қилиш ҳамда тармоқлар ва объектларнинг фаолият кўрсатиши барқарорлигини оширишга доир тадбирларнинг самарадорлигини прогнозлаш муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш.

Зилзилаларни прогнозлаш ва сейсмик районлаштириш, республика ҳудудидаги сейсмик ҳодисаларни комплекс кузатишни амалга оширишнинг илмий асослари ва услубларини ишлаб чиқиш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини зилзилалар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш,

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

давлат сейсмик хизматига раҳбарлик қилиш.



Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси,

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик корпорацияси,

Офатлар зоналаридаги зарар кўрган аҳолини ва улар жойлашган районлардаги эвакуация қилинган аҳолини таъминлаш учун энг зарур озиқ-овқатлар ва товарлар етказиб берилишини; ошхоналарда (овқатланиш пунктларида) тузилмаларнинг шахсий таркиби ва зарар кўрган аҳолига овқат тайёрлаш учун сув билан таъминлашни ташкил этиш.

Сақлаш, технологик қайта ишлаш ва сотиш чоғида дон ва ундан қайта ишланган маҳсулотлар, озиқ-овқатлар ва бошқа товарларни муҳофаза қилиш тадбирларини; Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа вазирликлар (идоралар) билан биргаликда озиқ-овқат ва сувларнинг радиоактив моддалар, оғир металлар, нитратлар ва пестицидлар билан йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрацияларнинг белгиланган даражасидан ортиқча ифлосланишини назорат қилишни амалга ошириш.

Маҳсулотлар ва бошқа товарларни зарарсизлантириш, технологик қайта ишлаш ёки зарарсизлантириб бўлмайдиганларини йўқ қилиш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

савдо ва овқатланиш хизматига раҳбарлик қилиш.


Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Гидрометеорология Бош бошқармаси


Стихияли гидрометеорологик ҳодисаларни прогнозлаш, кузатиш ва назорат қилиш.

Селга ва кўчкига қарши тадбирларни ўтказиш зарур бўлган районлар ва зоналарни аниқлаш.

Атроф-табиий муҳит (атмосфера, тупроқ ва ер усти сувлари)нинг ифлосланиши, гидрологик режим ва дарёлар қайирлари ҳамда ўзанларидаги тошиб кетишлар хавфининг мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идораларни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисини, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларини гидрометеорологик ахборот билан таъминлаш; атроф-табиий муҳит ифлосланишининг экстремал юқори даражалари тўғрисида огоҳлантириш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

стихияли гидрометеорологик кўринишлар ва атроф-табиий муҳит ҳолатини кузатиш ва назорат қилиш давлат хизматига раҳбарлик қилиш.



Нефть ва газ саноати миллий корпорацияси


Ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг кучли хавфли ўзига хосликлари билан боғлиқ бўлган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

Идорага қарашли объектларда аварияларнинг келиб чиқиш эҳтимолларини ва оқибатларини прогнозлаш, тармоқнинг бирлашмалари ва объектларида фавқулодда вазиятлар чоғида ишларнинг барқарорлигини ошириш.

Нефть, газни қайта ишлаш ва бошқа хавфли объектлар ҳамда уларга ёндош бўлган ҳудудларда хабар бериш ва ахборотнинг маҳаллий тизимини яратиш.

Тармоқ объектларида фавқулодда вазиятлар чоғида авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини идорага қарашли объектлардаги авариялар ва ҳалокатлар, кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек фавқулодда вазиятлар чоғида ахолииинг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлигини идоравий назорат қилиш хизматига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акциядорлик

корпорацияси, Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш

транспорти корхоналари давлат уюшмаси,

Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва

фойдаланиш давлат-акциядорлик

концерни


Фавқулодда вазиятларни тугатиш ҳамда эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ФВДТ авария-қутқарув кучлари ва воситалари, ҳарбий тузилмалар ва юкларни биринчи навбатда ташишни таъминлаш.

Автотранспортни ва транспорт воситалари асбоб-ускуналарини одамлар ташиш учун тайёрлашни таъминлаш.

Портловчи, ёнғинга хавфли юклар ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ташиш чоғида хавфсизликни таъминлаш.

Йўл ва йўл иншоотларини авария-қутқарув кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятлар районларига ташиш учун тайёрлаш.

Идоравий тармоқлар орқали ФВДТ бошқарув органлари, шунингдек йўловчиларни фавқулодда вазиятлар хавфи ёки юзага келганлиги тўғрисида хабардор қилишни ташкил этиш.

ФВДТ функционал қуйи тизимларини ташкил этишга ва уларнинг фаолиятига;

автотранспорт ва автойўл хизматига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон кимё саноати корхоналари уюшмаси


Ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг кучли хавфли ўзига хосликлари билан изоҳланадиган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Кимёвий хавфли объектлардаги аварияларнинг юзага келиш эҳтимоллари ва оқибатларини прогнозлаш, фавқулодда вазиятлар чоғида улар ишининг барқарорлигини ошириш.

Кимёвий хавфли объектлар ва уларга ёндош бўлган ҳудудларда хабар бериш ва ахборотнинг маҳаллий тизимларини яратиш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг фавқулодда вазиятлар чоғида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

Идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятлар чоғида авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлигини идоравий назорат қилиш хизматига раҳбарлик қилиш.



Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси

бўйича республика акциядорлик уюшмаси


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ҳукуматнинг талабномаларига биноан ватанимиздаги ва хориждаги товар ишлаб чиқарувчилар, тижорат тузилмаларидан буюртмачининг маблағлари ҳисобига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун махсус техника, асбоб-ускуналар, приборлар ва материалларни траст контракт-шартномавий асосда харид қилишни амалга ошириш.



Ўзбекистон Телерадиокомпанияси


Аҳолини радиоэшиттириш станциялари ва телевидение орқали фавқулодда вазиятлар хавфи ва юзага келганлиги тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

Маҳаллий ҳокимият органлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда аҳоли ўртасида фавқулодда вазият зонасида қолган одамларнинг биринчи навбатдаги ҳаракатлари тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, фуқаро муҳофазаси бошлиқлари - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг буюртманомаларига биноан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларига оид телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қизил Ярим ой Жамияти билан биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ўзаро ва ўз-ўзига ёрдам кўрсатишга ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган эшиттиришларни ташкил этиш.



"Ўзбекистон ҳаво йўллари"

миллий авиакомпанияси


Авиация техникасидан авариясиз фойдаланиш ва парвозлар хавфсизлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятларни тугатиш учун зарур бўлган ФВДТнинг авария-қутқарув кучлари ва воситаларини, ҳарбий тузилмалар ва юкларни фавқулодда вазиятлар районларига ва орқага биринчи навбатда етказишни таъминлаш.

Қидирув экипажлари, қидирув ҳаво кемалари ва авария-қутқарув командаларининг қидирув-қутқарув, авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришда қатнашишини таъминлаш.

ФВДТ бошқарув органларини миллий авиакомпаниядаги фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабардор этиш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

қидирув ва авария-қутқарув хизматига раҳбарлик қилиш.



"Ўзбекистон темир йўллари"

давлат-акциядорлик компанияси


Темир йўл транспорти воситаларидан авариясиз фойдаланиш, ташиш чоғида портловчи, ёнғин хавфи бўлган юклар ва КТЗМ хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

Фавқулодда вазиятларни тугатиш ва эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ФВДТ авария-қутқарув кучлари ва воситаларини, ҳарбий тузилмалар, махсус техника ва моддий ресурсларни биринчи навбатда ташишни таъминлаш.

Шошилинч тиббий ёрдам поездларини тузиш ва тайёрлаш.

Ёнғин ва тузатиш-тиклаш поездлари, тезкор тиббий ёрдам поездлари, санитария-эпидемиология станциялари ва бошқа идорага қарашли авария-қутқарув бўлинмаларининг темир йўл транспортида фавқулодда вазиятларни тугатишда қатнашишни таъминлаш.

ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини темир йўл транспортидаги авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг кутилаётган оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ва фавқулодда вазиятларнинг бориши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

ФВДТ функционал қуйи тизимини ташкил этишга ва унинг фаолиятига;

темир йўл транспортида ёнғин, портлаш хавфи бўлган юклар, кимёвий моддалар ва КТЗМни ташишни назорат қилиш хизматига раҳбарлик қилиш.



"Ўзагросуғурта" ва "Кафолат"

давлат-акциядорлик суғурта компаниялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда сув тошқини, кўчкилар, сел хавфи бўлган районларда иморатларни, фуқароларнинг шахсий мулкларини ва чорва молларини суғурталашни таъминлаш.

Ишлаб чиқариш ва ижтимоий йўналишдаги объектларни ҳамда ҳудудларни суғурталаш.



Қизил Ярим ой Жамияти


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, бошқа вазирликлар (идоралар) ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда аҳолини фавқулодда вазиятлар чоғида касаллар ва зарар кўрганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ғамхўрлик қилиш масалалари бўйича тайёрлаш.

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий бошқарув органларига ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига санитария дружиналарини тузиш, уларни юклатилган вазифаларни бажаришга жиҳозлаш, тайёрлаш ва тайёргарлик ҳолатини назорат қилишда ёрдам кўрсатиш.

Халқ таълими ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ўрта махсус ўқув юртлари ва умумтаълим мактабларида санитария постларини ташкил этиш ва ўқитиш.

Ички ишлар вазирлиги, энг аввало, давлат автомобиль назорати ходимларини курсантлар, ҳайдовчилар ва йўл-транспорт хизмати ишчиларини зарар кўрганларга дастлабки тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш амалиётига контракт асосида ўқитишни ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, ўзаро, ўз-ўзига ҳамда зарар кўрганларга ғамхўрлик қилишга ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.

Қизил Ярим ой Жамиятининг отрядлари ва бошқа кўнгиллилар бўлинмаларини тузиш, ўқитиш, жиҳозлаш.

Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Қизил Ярим ой Жамиятининг энг зарур товарлар омборлари ва захиралари тизимини ташкил этиш.



"Давсувхўжаликназорат" инспекцияси


Гидротехника иншоотларининг аҳволи, уларга табиий ва техноген таъсирлар мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш.

Сув хўжалиги ва энергетика объектларининг мукаммаллиги I, II ва III класс бўлган гидротехника иншоотлари техник ҳолатини диагностика қилиш ва хавфсизлигини баҳолаш.

Мукаммаллиги I, II ва III класс бўлган, давлат мулки бўлган, шунингдек республика ва минтақа сув хўжалиги ва энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан назорат хизматини ташкил этиш.






















Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск