ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Экология, атроф-муҳит муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2003 йил 17 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида

ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

ўсимликлар карантини соҳасида ўзларининг икки томонлама ҳамкорликларини мустаҳкамлаш мақсадида ва Томонлар ҳудудларини ўсимликлар карантини организмлари киришидан муҳофаза қилишни яхшилаш ҳамда улар келтираётган зарарларни камайтириш, шунингдек уруғлар, экиш материаллари ва икки мамлакат ўсимликлар карантини қоидалари назорати остида бўлган бошқа маҳсулотларнинг савдоси ҳамда алмашувини енгиллаштириш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битимни амалга ошириш бўйича масъулиятли бўлган Томонларнинг ваколатли органлари қуйидагилардир:


- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги -

Ўсимликлар карантини бўйича давлат бош инспекцияси;

- Эрон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги -

Ўсимликларни муҳофаза қилиш ташкилоти.



2-модда


Ушбу Битим доирасида "карантин организмлари" тушунчаси ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган 1 ва 2-иловаларда (иловаларнинг матни фақат инглиз тилида берилган) қайд этилган ўсимликлар зараркунандалари, касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтлар тушунилади.

Иккала Томоннинг ваколатли органлари келажакда ўзларининг тегишли рўйхатларига ўзгартиш ва тўлдиришлар киритишлари мумкин.

Ҳар қандай ўзгартиш ва тўлдиришлар тўғрисида бошқа Томон дипломатик каналлар орқали хабардор қилинади ва улар бундай хабарномадан кейин 60 кун ўтгач кучга киради.



3-модда


Иккала Томоннинг ваколатли органлари ҳар йили баҳор фаслининг бошларида бошқа Томон тақдим этган рўйхатга киритилган карантин организмларининг ўз ҳудудларида пайдо бўлиши ва тарқалиши тўғрисида ахборот алмашадилар.



4-модда


Иккала Томон ўсимликлар зараркунандалари ва касаллик қўзғатувчилар пайдо бўлиши ва тарқалиши мумкин бўлган уруғлар, экиш материаллари ва бошқа маҳсулотларнинг (бундан кейин карантин назорати остида бўлган маҳсулотлар деб юритилади) импорти, экспорти ва транзити бўйича ўсимликлар карантинига доир икки Томон давлатларининг амалдаги қонун-қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини оладилар.

Бир Томон ҳудудидан бошқа Томон ҳудудига карантин назорати остида бўлган маҳсулотлар импорти, экспорти ва транзити импорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органи томонидан белгиланадиган чегара пунктлари орқали амалга оширилади.



5-модда


Иккала Томон экспорт қилишда материалларни ўраш сифатида қўлланиладиган карантин назорати остида бўлган маҳсулотлар, қоғоз, пластик ва келиб чиқиши ўсимлик бўлмаган бошқа материаллардан фойдаланишга келишиб олдилар.

Карантин назорати остида бўлган маҳсулотларни ташиш воситалари юклашдан олдин пухта тозаланиши ва зарур ҳолда зарарсизлантирилиши лозим.



6-модда


Карантин назорати остида бўлган маҳсулотларнинг

...
Время: 0.0128
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск