язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газ соҳасида бошқарув/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.08.2006 й. ПҚ-446-сон "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2006 й.

N ПҚ-446



"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ

КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Геология-қидирув ишларини прогнозлаш, углеводородларни излаш, разведка қилиш, қазиб чиқаришдан тортиб уларни қайта ишлаш ва маҳсулот сотишгача бўлган ишлаб чиқариш-технологик циклининг барча босқичларида корхоналарнинг ўзаро боғлиқ ҳамда мақсадга йўналтирилган ишларини таъминловчи нефтгаз комплексини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш, шунингдек ягона техникавий сиёсатни олиб бориш ва тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" МХК ҳамда нефтгаз тармоғи компаниялари ва корхоналари акциядорларининг:

"Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компаниясини қайта ташкил этиш ҳамда унинг негизида "Ўзгеобурғунефтгаз" ва "Ўзнефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компаниялари ташкил этишни;

"Ўзнефтгазқурилишинвест" акциядорлик компанияси ташкил этишни;

Шўртан газ-кимё комплексини "Ўзнефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси таркибига ўтказишни;

"Устюрт геофизика экспедицияси", "Амиробод геофизика экспедицияси", "Фарғона геофизика экспедицияси" ва "Бухоро геофизика экспедицияси" акциядорлик жамиятлари, шунингдек "Яккабоғ геофизика экспедицияси" унитар корхонасини "Ўзбекгеофизика" ОАЖга қўшишни;

"Автогаз" акциядорлик компаниясини "Ўзтрансгаз" АКга қўшиш йўли билан уни "Автогазсотиш" шўъба корхонасига айлантиришни;

"Ўзбекнефтгаз" МХК Бошқарувчилар кенгашини ташкил этиш ва холдинг компанияси Бошқарувининг функциялари ўзгартирилишини назарда тутган "Ўзбекнефтгаз" МХКни таркибий қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

4. Қуйидагилар:

ходимларнинг умумий чекланган сони 68 бирлик, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 45 бирликдан иборат бўлган "Ўзгеобурғунефтгаз" акциядорлик компанияси ташкилий тузилмаси ва унинг ижроия аппарати тузилмаси 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ;

ходимларнинг умумий чекланган сони 86 бирлик, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 60 бирликдан иборат бўлган "Ўзнефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси ташкилий тузилмаси ва унинг ижроия аппарати тузилмаси 5 ва 6-иловаларга* мувофиқ;

ходимларнинг умумий чекланган сони 174 бирлик, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 113 бирликдан иборат бўлган "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ташкилий тузилмаси ва унинг ижроия аппарати тузилмаси 7 ва 8-иловаларга* мувофиқ;

ходимларнинг умумий чекланган сони 46 бирлик, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 40 бирликдан иборат бўлган "Ўзнефтгазқурилишинвест" акциядорлик компанияси ташкилий тузилмаси ва унинг ижроия аппарати тузилмаси 9 ва 10-иловаларга* мувофиқ;

бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 8 бирликдан иборат бўлган "Ўзнефтгазмаш" акциядорлик компанияси ташкилий тузилмаси ва унинг ижроия аппарати тузилмаси 11 ва 12-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


5. Қуйидагилар белгилансин:

"Ўзгеобурғунефтгаз" АК ва "Ўзнефтгазқазибчиқариш" АК "Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси томонидан тегишли фаолият йўналишлари бўйича тузилган шартномалар ва мажбуриятларнинг ҳуқуқий ворислари ҳисобланадилар;

таъсис этилаётган "Ўзнефтгазқурилишинвест" акциядорлик компанияси "Ўзбекнефтгаз" МХК томонидан тузилган шартномалар ва мажбуриятларнинг лойиҳа ишларини ўтказиш ва капитал қурилиш қисми бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи, энергетика, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари бўйича комплекси раҳбари Э.Р. Шоисматов Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" МХК билан биргаликда бир ой муддатда:

"Ўзгеобурғунефтгаз", "Ўзнефтгазқазибчиқариш", "Ўзнефтгазқурилиш-инвест" акциядорлик компанияларини таъсис этиш, уларнинг устав жамғармалари миқдорини белгилаш, компанияларнинг низомларини рўйхатдан ўтказиш борасидаги барча ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;

холдинг компанияси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК таркибига кирувчи акциядорлик компаниялари ижроия аппаратларининг тузилмалари ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини ва улар юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.


7. "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзгеобурғунефтгаз", "Ўзнефтгазқазибчиқариш", "Ўзнефтмаҳсулот", "Ўзтрансгаз" ва "Ўзнефтгазқурилишинвест" акциядорлик компаниялари, "Ўзбекгеофизика" ОАЖ ва "Андижоннефт" ОАЖ эмиссия проспектларини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим тўлашдан озод қилинсин.


8. Ижроия аппаратлари қуйидаги манзилларга жойлаштирилсин:

"Ўзнефтгазқазибчиқариш" АК - Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 66-уй;

"Ўзгеобурғунефтгаз" АК - Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй;

"Ўзнефтгазқурилишинвест" АК - Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 98-уй.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 34-35-сон, 341-модда.