язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Озиқ-овқат саноати/ Иқтисодиёт вазирлигининг 6-сон, Молия вазирлигининг 77-сон "Ўсимлик ёғини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 24.08.2006 й. Қарори (АВ томонидан 24.08.2006 й. 1617-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.08.2006 й.

N 1617

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.08.2006 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.08.2006 й.

N 77


ҚАРОРИ



Ўсимлик ёғини сотиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 3 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги "Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги ПҚ-360-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги 57-сонли қарорига асосан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Ўсимлик ёғини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси, Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг 2004 йил 5 апрелдаги "Биржа савдоларида ўсимлик мойини сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 25, 01/24-18, 46, 01/1-10, 42-01/156-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.



Иқтисодиёт вазири                                                 Б. Ходжаев



Молия вазири                                                          Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 34-35-сон, 351-модда.