ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 й. 5-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2006 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Суд амалиётида юзага келган масалалар муносабати билан "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Олий суд Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги 5-сонли (Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 24-сонли ҳамда 2002 йил 14 июндаги 11-сонли қарорларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида"ги қарорининг

9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Туғилганлик ҳақидаги тикланган ёзувда туғилганлик санаси хато кўрсатилган бўлса, унинг хатолигини тасдиқловчи ёзма ва бошқа далиллар асосида суд тикланган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини бекор қилади".


2. Олий суд Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 18-сонли (Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 24-сонли ҳамда 2002 йил 14 июндаги 11-сонли қарорларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг

а) 9-банди чиқарилсин;

б) 11-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Фуқаро ўзининг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори органга, мансабдор шахсга Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 269-270-моддаларида белгиланган тартиб ва муддатда шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли".


3. Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 42-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ва жиноят ишлари юзасидан суд чиқимларини ундириш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг

4-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодекси 110-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, фақатгина жисмоний шахс давлат божини тўлашдан озод қилиниши мумкин. Давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек уларнинг миқдорини камайтириш эса жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахсларга ҳам қўлланилиши мумкин".


4. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 13-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги қарорининг

русча матни 10-бандининг биринчи хатбошисидаги иккинчи жумла "В то же время суд не вправе по своей инициативе, без согласия истца, изменить предмет и основание иска, за исключением случаев, когда это предусмотрено законом." чиқарилсин.


5. Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 22-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 11-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг

14-банди тўққизинчи хатбошиси "346" рақамидан сўнг "-348-16" рақами билан тўлдирилсин.


6. Олий суд Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли (Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорининг

13-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қарз шартномасидан келиб чиққан мажбурият, пул мажбурияти бўлиб, уни бажармаганлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 327-моддасида белгиланганлиги сабабли қарз олувчининг шартнома бўйича мажбуриятни бузганлиги қарз берувчининг маънавий зарарни қоплаш ҳуқуқини истисно этади".


7. Олий суд Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги 33-сонли (Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарори

19-бандининг биринчи хатбошисидаги иккинчи жумла "Мерос таркибига кирган кўчмас мулкни, яъни уй-жой ва квартираларга нисбатан имтиёзли ҳуқуқни амалга оширишда бошқа меросхўрларнинг мерос мулкидаги ҳиссаларининг миқдори, уларнинг бошқа уй-жой билан таъминланганлиги ҳолатини инобатга олиб, ФКнинг 223-моддаси талаби доирасида ҳал этилади." чиқарилсин.


8. Олий суд Пленумининг 2001 йил 1 июндаги 6-сонли "Оталикни белгилаш ҳақидаги ишларни кўришда судлар томонидан қонунларнинг татбиқ этилиши тўғрисида"ги қарорининг

11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ота-она ва болаларнинг ўзаро ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари фарзандлар дунёга келиши билан вужудга келишини назарда тутиб, оталикни белгилаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда суд боланинг келиб чиқишини аниқлаши, бунда жавобгар боланинг онаси билан биргаликда яшаганлиги, уларнинг умумий рўзғор юритишганлиги ёки болани биргаликда тарбиялаганликлари, ёинки моддий жиҳатдан таъминлаганликлари ёхуд жавобгар ўз оталигини тан олганлигининг мавжудлигига эътибор бериши лозим".


9. Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 18-сонли "Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги қарорининг

а) 1-бандидаги "Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 48-сонли қарори" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 6-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "38" рақами "50" рақами билан;

в) 10-бандининг бешинчи хатбошисидаги "12-16" рақамлари "11-21" рақамлари билан;

г) 11-бандидаги "24" рақами "27" рақами билан;

д) 13-бандининг биринчи хатбошисидаги "19-21" рақамлари "22-25", тўртинчи хатбошидаги "20" рақами "23" рақами билан;

е) 18-бандининг биринчи хатбошисидаги "28" рақами "42" рақами билан алмаштирилсин.


10. Олий суд Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида"ги қарорининг

а) 7-бандининг иккинчи хатбошиси "1998 йил 22 майдаги" деган сўзлардан сўнг "ҳамда 2000 йил 31 июлдаги 283-сонли" сўзлари билан тўлдирилсин;

б) ўзбекча матни 11-бандидаги "суд-химиявий" сўзлари "суд-кимёвий" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 12-бандининг биринчи хатбошиси "1998 йил 22 май 3-сонли" деган сўзлардан сўнг "ҳамда 2000 йил 31 июлдаги 283-сонли" сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 14-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги "Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги "Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида"ги Қонунига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) 18-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Судларнинг эътибори ҳукмларнинг ашёвий далилларни йўқ қилиш қисми ижроси бўйича доимий назоратни амалга ошириш зарурлигига қаратилсин".


11. Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 37-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида"ги қарори

6-бандининг иккинчи хатбошиси чиқарилсин.


12. Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 38-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Республика судлари томонидан оммавий тартибсизликлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларни қўллаш амалиёти билан боғлиқ айрим масалалар тўғрисида"ги қарори

3-бандидан "Оммавий тартибсизликлар, қирғин қилишлар ва ўт қўйишларнинг ташкилотчилари, фаол иштирокчиларига, жамоат тартибини сақлаш бўйича ўз хизмат вазифаларини бажараётган ҳокимият вакилларининг ва бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, ор-номуси ва қадр-қимматига тажовуз этувчи, миллий ва ирқий тенг ҳуқуқлиликни бузишга далолат қилувчи шахсларга қаттиқ жазо чоралари қўлланилмоғи керак." жумласи чиқарилсин.

14. Олий суд Пленумининг 1997 йил 22 августдаги 12-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли ҳамда 2004 йил 24 сентябрдаги 15-сонли қарорларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида"ги қарори

13-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, суд тергови тамомланганидан сўнг тарафлар музокара сўзларидан кейин уларнинг ҳар бири бошқа тарафнинг нутқлари юзасидан эътирозлари бўлса, яна бир мартадан сўзга чиқишлари мумкин. Сўнгги эътироз билдириш ҳуқуқи ҳамиша ҳимоячи ва судланувчига берилади. (ЖПКнинг 449-моддаси)".


15. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли ҳамда 2002 йил 25 октябрдаги 28-сонли қарорларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида"ги қарори

17-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, савдо ёки воситачилик фаолияти билан шуғулланиш ҳаракатини Жиноят кодексининг 188-моддаси билан таснифлашда шахснинг маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб анча миқдорда савдо ёки воситачилик фаолияти билан шуғулланганлиги ҳолати аниқланиши зарур. Олинган фойда кўп ёки жуда кўп миқдорни ташкил қилган ҳолатда шахснинг ҳаракати тегишлилигича Жиноят кодексининг 188-моддаси 2 ёки 3-қисмларининг тавсифлаш белгилари билан малакаланади".


16. Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида"ги қарори

18-бандининг биринчи хатбошиси чиқарилсин.


17. Олий суд Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида"ги қарори

русча матнини муқаддиманинг биринчи хатбошисидаги "дополнительной меры наказания в виде конфискации имущества и" сўзлари чиқарилсин.


18. Олий суд Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги қарори

6-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахсларга ҳамда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсларга нисбатан ЖК 88-моддасида кўрсатиб ўтилган мажбурлов чораларининг кенгроқ қўлланиши ўқтирилсин".


19. Олий суд Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги 23-сонли (Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги қарори

а) 1.2-бандидан "ички ва қоровул" сўзлари чиқарилсин;

б) 2.3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий хизматчи дезертирлик содир эта туриб, қонунга хилоф равишда ҳарбий хизматни ўташни тугатади ва ўзини ҳарбий хизмат муносабатлари доирасидан четга олишга интилади. Субъект (шахс) ҳарбий хизматдан бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини тарк этган пайтдан бошлаб дезертирлик жинояти тугалланган ҳисобланади ва шу пайтдан жавобгарликка тортиш муддатини ҳисоблаш бошланади. Бундай мақсад мавжуд бўлганда ўзбошимчалик билан ўз жойида бўлмасликнинг давомийлиги аҳамият касб этмайди.";

в) 2.3-бандининг учинчи хатбошиси чиқарилсин;

г) 5.4.1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "прапоршикларга," сўзи чиқарилсин;

д) 6-банд қуйидаги мазмунда иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, суд, судланувчига жазо турини тайинлаш пайтида унинг ҳукм чиқарилгунга қадар белгиланган тартибда ҳарбий хизматдан бўшатилганлигини ва шахсини ҳисобга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 46-моддасида кўрсатилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини қўллаш ҳуқуқига эга.";

е) 6-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони тайинлаш пайтида, суд ишнинг ҳолатлари ва судланганнинг шахсини инобатга олиб, муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига интизомий қисмга юбориш, ЖКнинг 47-моддасида кўрсатилган ҳарбий хизматчиларга эса ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун хизмат бўйича чеклаш жазоларини қўллаш ҳуқуқига эга".


20. Олий суд Пленумининг 2001 йил 1 июндаги 5-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли, 2003 йил 19декабрдаги 20-сонли, 2004 йил 24 сентябрдаги 15-сонли ҳамда 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Жиноят ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида"ги қарори

а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят ишларини кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида";

б) муқаддиманинг биринчи хатбошисидаги "апелляция" сўзи чиқарилсин;

в) муқаддиманинг иккинчи хатбошиси чиқарилсин;

г) муқаддиманинг тўртинчи хатбошисидаги "апелляция" сўзи чиқарилсин;

д) 1-бандидаги "апелляция" сўзи чиқарилсин;

е) 2-бандидаги "4972, 4979" рақамлари чиқарилсин;

ж) 3-бандининг биринчи хатбошисидаги "апелляция," сўзи ва "4972, 4976, 4979" рақамлари чиқарилсин;

з) 3-бандининг олтинчи хатбошисидаги "апелляция ёки" сўзлари чиқарилсин;

и) 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "апелляция," сўзи чиқарилсин;

к) 6-бандининг биринчи хатбошисидаги "49711" рақами ва "апелляция," сўзи чиқарилсин;

л) 6-банднинг иккинчи хатбошиси чиқарилсин;

м) 8-банди чиқарилсин;

н) 9-банднинг биринчи хатбошиси чиқарилсин;

о) 10-бандининг биринчи хатбошисидаги "апелляция," сўзи чиқарилсин;

п) 11-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар, биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш ва процессуал қонун бузилишларини бартараф этиш имконияти бўлса, кассация ва назорат инстанцияси судлари қисман суд тергови ўтказиш ва ҳукмга ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.";

р) 12-бандининг иккинчи хатбошисидаги "апелляция" сўзи чиқарилсин;

с) 15-банди чиқарилсин;

т) 20-бандидаги "апелляция ва" сўзлари чиқарилсин;

у) 23-бандининг биринчи хатбошисидаги "апелляция," сўзи чиқарилсин;

ф) 25-бандининг биринчи хатбошисидаги "апелляция," сўзи чиқарилсин;

х) 28-бандидаги "апелляция," сўзи чиқарилсин;

ч) 29-бандидаги "апелляция," сўзи чиқарилсин.


21. Олий суд Пленумининг 2001 йил 2 ноябрдаги 25-сонли (Олий суд Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли ҳамда 2004 йил 21 майдаги 6-сонли қарорларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини суд амалиётида қўллаш ҳақида"ги қарори

а) 2, 3, 6, 8, 9, 11-бандлари чиқарилсин;

б) 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят кодексининг 85-моддасига киритилган вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган, эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят ёки қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмаслик ҳақидаги қонун талаби, шу тоифадаги бир неча жиноятлар содир қилинган ҳолларда, шунингдек бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинланганда ҳам татбиқ этилади. Агар вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноятлардан бирортаси бошқа таснифга тааллуқли бўлса (ЖК 15-моддаси 4, 5-қисмлари), бу қоида татбиқ этилмайди".


22. Олий суд Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги 26-сонли "Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари ҳақида"ги қарори

4-банди иккинчи хатбошисининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят кодекси муайян моддаларининг тегишли қисмлари диспозицияларида назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлган жиноят содир этилган ҳоллар бундан мустасно".



Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

вазифасини бажарувчи                                                           Н. Ташматов



Пленум котиби

вазифасини бажарувчи,

Олий суд судьяси                                                                     М. Ҳасанов




Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборотномаси 2006 й., 1-сон.






















Время: 0.1909
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск