Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат молия назорати. Ҳисоб палатаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2006 й. ПҚ-460-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2006 й.

N ПҚ-460



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш, Давлат бюджети мақсадли давлат жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан оқилона фойдаланишни молиявий назорат қилишнинг ғоят муҳим воситаси сифатида унинг фаолияти таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш, мазкур соҳада қабул қилинган қарорларнинг ижро этилишида давлат ва хўжалик тузилмаларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида:

1. Ҳисоб палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслар томонидан қилинган қоидабузарликларини ҳуқуқий баҳолаш ва давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарари суммасини қоплаш бўйича текширув материалларини прокуратура органларига топшириш тартиби ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидаги тартиб белгилансин ва унга мувофиқ:

мамлакат солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва мақсадли давлат жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан Олий Мажлисга киритилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича ҳар йилги ҳисобот Ҳисоб палатаси томонидан ташқи аудит ва баҳолаш ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

3. Белгилансинки:

Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини, Ҳисоб палатаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан амалий тизимли назоратни таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда шакллантириладиган йиллик назорат ишлари дастури асосида ташкил этади. Назорат ишлари дастури Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланади;

Ҳисоб палатасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича текширувлар барча ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг назорат қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши билан келишилмаган ҳолда амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ҳисоб палатасига Давлат бюджети Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган мақсадли давлат жамғармалари ва бошқа жамғармаларнинг даромад ва харажат моддалари мақсадли ижро этилишини бирламчи маълумотларга кўра назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизимлари ва ресурсларига киришга шароит яратсин.

5. Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ҳисоб палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Ҳисоб палатасида иқтисодиёт идораларининг ахборот тизимларига кириш имконини берадиган маълумотларни узатиш электрон тармоғини ишлаб чиқиш ва жорий этишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мансабдор шахсларнинг Ҳисоб палатаси кўрсатмаларини бажармаганлиги учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Ҳисоб палатаси аниқлаган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммасини Давлат бюджети даромади ҳисобига йўллаш механизмини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ўн кун муддатда ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни инобатга олган ҳолда Ҳисоб палатасини кадрлар билан мустаҳкамлаш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари В.А. Голишев ва Р.С. Шамшиев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 37-38-сон, 377-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 9-сон, 527-модда.







































Время: 0.1541
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск