язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари/ Осиё/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.09.2006 й. ПҚ-476-сон "Малайзия фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2006 й.

N ПҚ-476


МАЛАЙЗИЯ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА

ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Малайзия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни янада авж олдириш, Ўзбекистон Республикасига иш юзасидан ва сайёҳлик ҳамда зиёрат қилиш мақсадида келаётган Малайзия фуқароларига визаларни расмийлаштириш иш тартибини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

- Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган Малайзия фуқароларига Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши талаби бекор қилинган ҳолда, 6 ой муддатгача бўлган кўп марталик визаларни Ўзбекистон Республикасининг чет эл муассасаларида ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 2 иш куни мобайнида расмийлаштирсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" Миллий компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўз идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 39-сон, 388-модда.