язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Молия вазирлигининг 85-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 229-сон "Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 29.09.2006 й. Қарори (АВ томонидан 30.09.2006 й. 1622-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2006 й.

N 1622-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.09.2006 й.

N 85


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.09.2006 й.

N 229


ҚАРОРИ


Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий

ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли

Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва

тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган

талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2006 йил 10 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сонли "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 43-44-сонлар, 328-модда) 2-банди қоидалари татбиқ этиладиган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган талабалар доирасини аниқлаштириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг 2006 йил 12 сентябрдаги 80 ва 211-сонли қарори (2006 йил 14 сентябрь, рўйхат рақами 1622) билан тасдиқланган "Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш қоидалари"га иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Р. Қосимов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 40-сон, 398-модда.