язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Таълим/ Халқ таълими вазирлигининг 28-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 11/2870-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-280-сон "Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 11.09.2006 й. Қарори (АВ томонидан 03.10.2006 й. 1534-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2006 й.

N 1534-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.09.2006 й.

N 28


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.09.2006 й.

N 11/2870

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

11.09.2006 й.

N 01-280


ҚАРОРИ


Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги

махсус комиссиялар тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 13 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ-362-сонли "Умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 190-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда таълим муассасаларида халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича тўпланган тажрибаларни ва педагоглар жамоатчилигининг таклифларини инобатга олган ҳолда ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 41, 5067 ва 84-01-1375-сонли қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низомга (2006 йил 3 январь, рўйхат рақами 1534 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 1-сон, 5-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.

Халқ таълими вазири

Т. Жўраев

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

О. Обидов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

Б. Исмоилов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 40-сон, 401-модда.