Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пул тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.1997 й. 185-сон "1997 йилнинг II чорагида нақд пул эмиссияси даражаси кўрсаткичлари ва касса режаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.1997 й.

N 185



1997 ЙИЛНИНГ II ЧОРАГИДА НАҚД ПУЛ

ЭМИССИЯСИ ДАРАЖАСИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

ВА КАССА РЕЖАСИ ТЎҒРИСИДА


Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва нақд пулларнинг айланишини тезлаштириш, шунингдек барча даражалардаги раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг мамлакат минтақаларида нақд пул муомаласининг аҳволи учун масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда 1997 йилнинг II чорагида нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозларига ва касса режасига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозлари ва касса режалари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


2. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, "Ўзмаишийхизматуюшма", "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаcи, Алоқа вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, савдо тармоғига эга бўлган ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар ҳокимликлар билан биргаликда бозорни зарур халқ истеъмол товарлари билан тўлдириш ва хизматлар соҳасини кенгайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари мазкур банднинг амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.


3. Маҳфий.


4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари устав фаолиятида аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга ошириш назарда тутилган корхоналарни назорат-касса аппаратлари мавжуд бўлган ва улар корхона жойлашган жойдаги солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган тақдирдагина давлат рўйхатидан ўтказсинлар.


5. Аҳолига пулли хизматлар кўрсатишда квитанциялар тўлдирадиган, чипталар, талонлар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар берадиган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва жисмоний шахслар кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклларидан мажбурий тартибда фойдалансинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси назорат-касса аппаратларини қўлламасдан товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда тасдиқланган шаклдаги квитанциялар ёки бошқа ҳужжатлар бериш билан боғлиқ савдо қоидалари бузилган ҳолларда сотувчи билан биргаликда тегишли ташкилотнинг раҳбарини ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов










Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск