ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқариш /

Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.10.2006 й. 215-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 16 октябрдаги

215-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни)

ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартибини белгилайди.

Акциядорлик жамиятларининг давлатга тегишли акциялари пакетлари, бошқа хўжалик жамиятларининг улушлари (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) давлат манфаатларини таъминлаш учун мазкур Низомга мувофиқ белгиланадиган юридик ва жисмоний шахсларга - ишончли бошқарувчиларга ишончли бошқарувга берилади.


2. Ишончли бошқарувга берилиши керак бўлган давлат активлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари билан бириктирилмаслиги ёхуд исталган бошқа шаклда бегоналаштирилиши мумкин эмас.


3. Қуйидагилар:

республика мулки жумласига кирувчи давлат активларини ишончли бошқарувга беришда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ёки Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги);

муниципал мулк жумласига кирувчи давлат активларини ишончли бошқарувга беришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари давлат активларини ишончли бошқарувга бериш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 1 мартдаги ПҚ-83-сон қарори билан белгиланган давлат иштирокидаги корхоналарнинг давлат акциялар пакетини (улушини) ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.


II. ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ ИШОНЧЛИ

БОШҚАРУВГА БЕРИШ ТАРТИБОТИ


4. Давлат активлари ваколатли орган томонидан берилган тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларга - инвестиция автивларини ишончли бошқарувчиларга ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда - давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ишончли бошқарувга берилиши мумкин.

5. Давлат активларини инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга ишончли бошқарувга бериш ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган ваколатли органларнинг қарорларига асосан "E-auksion" электрон савдо платформасининг электрон онлайн-аукцион воситасида танлов асосида амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Танловда иштирок этиш учун ишончли бошқарувчилардан аризаларни қабул қилиш ва танловни ўтказиш тартиби Давактив агентлиги томонидан белгиланади.

6. Давлат активларини ишончли бошқариш ҳуқуқи:

республика мулки жумласига кирувчи давлат активлари бўйича унинг бошқариш муассиси, фойда олувчи сифатида Давактив агентлиги ҳамда ишончли бошқарувчиси ўртасида;

муниципал мулк жумласига кирувчи давлат активлари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ишончли бошқарувчи ўртасида тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартномага мувофиқ вужудга келади.

7. Ишончли бошқариш шартномаси тасдиқланган йиллик бизнес-режаларни бажариш шарти билан беш йилгача бўлган муддатга тузилади ва қуйидагиларни назарда тутиши керак:

томонларнинг номи;

шартнома мавзуси, давлат активлари рўйхати ва тавсифи;

фойда олувчи тўғрисидаги кўрсатма;

шартноманинг амал қилиш муддати ва уни узайтириш имконияти;

давлатга тегишли акциялар пакетларини бериш тартиби;

мазкур Низомнинг III ва IV бўлимларига мувофиқ томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ишончли бошқарувчилар томонидан ҳисоботлар тақдим этилиши муддатлари;

ишончли бошқарувга берилган акцияларни бегоналаштириш шартлари;

ишончли бошқарувчини тақдирлаш миқдори ва шакли;

ишончли бошқарув тўхатилган тақдирда давлат активларини оладиган шахс;

томонларнинг жавобгарлиги;

шартнома амал қилишини тўхтатиш учун асослар ва шартлар;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятига чекловлар (давлат активлари инвестиция активларини ишончли бошқарувчига берилган тақдирда);

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.


8. Ишончли бошқарувчига - юридик шахсга ишончли бошқарувга берилган давлат активлари қиймати номинал қиймати бўйича унинг балансдан ташқари ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.


9. Давлат активларининг бошқарув муассислари давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш тўғрисида шартнома тузилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечикмай бу ҳақда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини хабардор қилиши шарт.

10. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси икки иш куни мобайнида:

ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акциялар пакетлари унинг бошқарув муассисининг "депо" ҳисоб рақамида ишончли бошқариш ҳуқуқини олган шахснинг субҳисоб рақамига ўтказилишини;

унинг ишончли бошқарув ҳуқуқини олган шахс томонидан тасарруф этилиши имкониятини истисно этадиган кўрсатиб ўтилган акциялар пакетларини блокировка қилишни амалга оширади.

Давактив агентлиги томонидан бошқариладиган, шунингдек ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акциялар пакетларини сақлаш ва уларни "депо" ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун Давактив агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давактив, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасидан ҳақ тўланади.

Бошқа давлат активларини бошқарув муассисининг давлат акция пакетларини сақлаш ва уларни "депо" ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун ҳақ ушбу субъектлар томонидан тўланади.


III. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИНИНГ

МАҚОМИ, ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

12. Ишончли бошқарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва тузилган ишончли бошқарув шартномаси шартларига мувофиқ ишончли бошқарувга олинган давлат активларига нисбатан барча юридик ва амалий хатти-ҳаракатларни амалга ошириш, бегоналаштириш ва ундан гаров сифатида фойдаланиш бундан мустасно;

тузилган шартнома шартларига ва унга ишончли бошқарувга берилган давлат активлари миқдорига мувофиқ кузатувчи кенгаш аъзоси ва жамият қатнашчиси сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;

шартнома шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдирланиш давлат активларини ишончли бошқаришни амалга оширадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бундан мустасно.

13. Ишончли бошқарувчи хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи томонидан амалга ошириладиган жорий фаолиятга аралашишга ҳақли эмас.


14. Ишончли бошқарувчи қуйидагиларга мажбур:

Давлат активларининг ишончли бошқаруви шартномаси бўйича фойда олувчи ҳисобланган давлатнинг манфаатларини ифодалаш;

ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, фойда ҳажмини кўпайтириш ва уни тақсимлашда давлатнинг манфаатларига риоя қилиш мақсадида давлат активлари миқдори билан бериладиган ҳуқуқлар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;

корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашга йўналтирилган ягона стратегияни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдида, иш ҳақи ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш бўйича унинг томонидан бошқарилаётган корхонанинг қарздорлиги пайдо бўлишига йўл қўймаслик;

ижро этувчи органнинг фаолияти, унинг томонидан бизнес-режа бажарилиши, жамиятнинг молиявий ресурсларидан оқилона фойдаланиш, давлат активлари бўйича ҳисобланган дивидендларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз вақтида тўлаш устидан зарур даражада назорат қилишни таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

хўжалик жамияти бошқаруви органларига ёки судга мурожаат қилиш йўли билан давлат активларига нисбатан давлатнинг манфаатлари (ҳуқуқлари) бузилиши бартараф этилишини талаб қилиш, давлат манфаатлари бузилишини бартараф этишга йўналтирилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;

рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш учун ижро этувчи орган томонидан ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар асосида реконструкция қилиш ҳамда техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирларини кўриш;

хўжалик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, иш ҳақи бўйича қарздорлик пайдо бўлганда, шунингдек кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режа параметрлари бажарилмаганда жамиятнинг кузатувчи кенгашига ижро этувчи орган раҳбарининг ишларини баҳолаш ҳамда у билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қилиш учун акциядорлар (қатнашчилар)нинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш масаласини киритиш;

давлат активларини ҳеч бир шаклда бегоналаштирмаслик, бошқа шахсларнинг мажбуриятларини бириктирмаслик ва улардан гаров сифатида фойдаланмаслик;

жамият муассиси (қатнашчиси) бўлган юридик шахсларнинг устав фондларида қатнашиш (таъсис этиш), уларни тугатиш, қайта ташкил этиш бўйича жамиятнинг ниятлари, шунингдек жамиятнинг молия-хўжалик ҳолати, бошланиши жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини ёмонлаштириши ва давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган воқеалар тўғрисида тегишинча давлат активларининг бошқариш муассисларини ва фойда олувчини хабардор қилиш;

тегишинча давлат активларини бошқариш муассисларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ берилган топшириқлари ва кўрсатмаларини бажариш;

жамиятнинг кузатувчи кенгаши ва қатнашчиларнинг умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун киритиладиган масалалар бўйича қонунда белгиланган тартибда овоз бериш сиёсатини тегишинча давлат активларининг бошқариш муассислари билан келишиш;

унга ишончли бошқарувга берилган акциялар пакетлари бегоналаштирилиши тўғрисида давлат активларини бошқариш муассисларининг билдиришномаси олинганда икки иш куни мобайнида уни уларнинг "депо" ҳисоб рақамига ўтказиш;

қайта ташкил этиш кунида ўзининг қайта ташкил этилиши факти тўғрисида тегишинча давлат активларининг бошқариш муассисларини хабардор қилиш;

давлат активларининг бошқариш муассислари ҳуқуқий ворис билан ишончли бошқарув шартномасини тузишни рад этган тақдирда давлатга тегишли акциялар пакети икки кун муддатда уларга қайтарилиши керак;

унга юкланган ваколатларни амалга ошириш чоғида унга маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид бўлган мақсадларда фойдаланмаслик;

ҳар чоракда давлат активларининг бошқариш муассислари ва фойда олувчи сифатида Давактив агентлигига Давактив агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда ишончли бошқарув тўғрисида ҳисобот тақдим этиш.

15. Ишончли бошқарувчи давлат активларининг бошқариш муассислари билан келишмасдан хўжалик жамиятининг бошқарув органларида бошқа қатнашчиларнинг вакили бўлиши мумкин эмас.


IV. ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИНГ БОШҚАРИШ

МУАССИСЛАРИ ВА РЕСПУБЛИКА МУЛКИ ЖУМЛАСИГА

КИРУВЧИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ БЎЙИЧА ФОЙДА ОЛУВЧИ

СИФАТИДА ДАВАКТИВ АГЕНТЛИГИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

16. Давлат активларининг бошқариш муассислари ва республика мулки жумласига кирувчи давлат активлари бўйича фойда олувчи сифатида Давактив агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда давлат активи ишончли бошқарувга берилган корхона фаолияти тўғрисида ишончли бошқарувчидан маълумотлар ва ҳисоботлар олиш;

ишончли бошқарувчига шартнома шартларини бажариш, фойда олувчи - давлат учун нохуш оқибатларни бартараф этиш, шунингдек агар ишончли бошқарувчи ёки унинг ишончли вакили томонидан ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч оқибатида юз берганлиги исбот қилинмаса, шартнома шартлари бузилган тақдирда моддий зарар ва бой берилган фойда қопланиши бўйича талаблар қўйиш.


17. Давлат активларининг бошқариш муассислари қуйидагиларга мажбур:

ишончли бошқариш шартномаси зарур даражада бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;

учинчи шахсларнинг мажбуриятлари бириктирилмаган ва исталган бошқа усул билан бегоналаштирилмаган (доимий равишда ёки вақтинча) давлат активини ишончли бошқарувга бериш;

давлат мулкини бошқариш бўйича қонун ҳужжатларига асосан давлат активларининг бошқариш муассисларига берилган ҳуқуқларга мувофиқ ишончли бошқарувчи фаолиятига кўмаклашиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчига кўрсатмалар бериш;

ишончли бошқариш шартномасига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишончли бошқарувчига мукофот тўлаш;

давлат активларини бегоналаштириш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинганлиги тўғрисида (олди-сотди шартномаси тузилганлиги ёки Давактив агентлигининг ёхуд маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг давлат активларини бошқа корхонанинг устав фондига бериш тўғрисида буйруғи чиқарилганлиги ҳақида) ишончли бошқарувчини бундай қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда хабардор қилиш.


V. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАҚДИРЛАШ


18. Ишончли бошқарувчига бошқариш хизматлари кўрсатганлик учун тақдирлаш пули асосий ва мукофот пули тарзида тўланади.

Ишончли бошқарувчига асосий тақдирлаш пули, агар шартномада ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда ёки улар бошқарадиган активлардан олинадиган даромадга нисбатан фоизларда бир йил учун ёзилган суммада белгиланади. Ишончли бошқарувчи оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусиятлари шартномада белгиланади.

Ишончли бошқарувчига мукофот пули йил натижалари бўйича, шартномага мувофиқ тўланади.

Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш унинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Давактив агентлиги билан биргаликда белгиланадиган тартиб асосида давлат активларини бошқариши самарадорлигига бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади.

19. Ишончли бошқарувчи ўзи кузатувчи кенгаши аъзоси бўлган жамият маблағлари ҳисобига қўшимча равишда тақдирланиши мумкин. Ушбу ҳолатда тақдирлаш миқдори жамиятнинг ички норматив ҳужжатлари билан белгиланади.



VI. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


20. Ишончли бошқарувчи:

ўзига ишониб топширилган активларнинг сақланиши;

агар ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч ёхуд Давлат активларини бошқариш муассисларининг хатти-ҳаракатлари оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, ўз ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобот ва ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


21. Давлат активларини ишончли бошқаришда давлатнинг манфаатлари тўғрисида зарур тарзда ғамхўрлик қилмаган ишончли бошқарувчи давлат активларини ишончли бошқариш вақтида етказилган зарар ва бой берилган фойдани қонунда белгиланган тартибда давлатга тўлайди.


22. Ишончли бошқарувчи (унинг раҳбари) ва давлат активларининг бошқариш муассислари ўз мажбуриятлари зарур тарзда бажарилмаганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, қуйидаги шаклларда жавоб беради:

ишончли бошқариш шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш;

ўзларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарни қоплаш (компенсация қилиш) (суд қарорига кўра);

шартнома интизоми бузилганлиги учун ишончли бошқарувчи ва давлат активларининг бошқариш муассислари мансабдор шахсларининг жавобгарлиги;

жавобгарликнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шакллари.



VII. ИШОНЧЛИ БОШҚАРИШ

ҲУҚУҚИНИ ТЎХТАТИШ


23. Ишончли бошқарувчи билан тузилган шартнома қуйидаги ҳолатлар бошланганда тўхтатилиши мумкин:

а) томонлардан бирининг:

шартнома муддати тамом бўлиши;

бошқа томон ўз мажбуриятларини бажармаслиги ёки зарур тарзда бажармаслиги;

жамият ёки ишончли бошқарувчининг қайта ташкил этилиши, тугатилиши, банкрот деб эътироф этилиши;

давлатнинг шартнома бўйича фойда олишни рад этиши, шунингдек ишончли бошқарувчи томонидан ишончли бошқарувни амалга ошириш мумкин эмаслиги сабаби билан ишончли бошқарувчининг бошқаришнинг амалга оширишни рад этиши муносабати билан шартномани тўхтатиш тўғрисида сабаблари асосланган аризаси. Шартнома ариза тақдим этилган пайтдан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин бекор қилинган деб ҳисобланади.

б) давлат активларини бегоналаштириш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиниши. Ушбу ҳолатда шартнома, шу жумладан:

акциялар пакетларини бошқаришда - давлатга тегишли акциялар пакети унинг бошқариш муассисининг олди-сотди шартномаси тузилганлиги тўғрисидаги билдиришномасига мувофиқ ишончли бошқарувчининг "депо" субҳисобварағидан унинг ҳисобварағига ўтказилган пайтдан бошлаб, Давактив агентлигининг ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг акциялар пакети (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилиши тўғрисида буйруғи чиққан пайтдан бошлаб;

улушларни бошқаришда - тегишинча давлат активларининг бошқариш муассислари томонидан ишончли бошқарувчи билан олди-сотди шартномаси тузилганлиги, улуш (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилганлиги ҳақида Давактив агентлигининг ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг буйруғи чиққанлиги тўғрисида хабардор қилинган пайтдан бошлаб:

ишончли бошқарувчи фуқаро вафот этган, у ҳуқуқий лаёқатсиз, ҳуқуқий лаёқати чекланган ёки дом-дараксиз кетган деб эътироф этилган тақдирда бекор қилинган деб ҳисобланади.

Ишончли бошқарувчи билан тузилган шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича бекор қилиниши мумкин.


24. Ишончли бошқариш шартномасининг амал қилиши тўхтагандан кейин давлат активларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 42-сон, 417-модда.






































































Время: 0.1310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск