язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ахборот-маданият марказларини таъсис этиш ва улар фаолиятининг шарт-шароитлари тўғрисида Битим (Москва, 1998 йил 6 май, 2006 йил 16 майдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

ахборот-маданият марказларини

таъсис этиш ва улар фаолиятининг

шарт-шароитлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси халқларининг инсонпарварлик ва маданий қадриятлар билан ўзаро танишишга, улар ўртасидаги анъанавий алоқаларни сақлаш, ўзаро бойитиш ва ривожлантиришга бўлган қизиқишларини ҳисобга олиб,

жамоатчиликнинг Ўзбекистон Республикасида ва Россия Федерациясида сиёсий, иқтисодий, маданий, илмий ва таълим жараёнлари ривожланиши тўғрисида хабардорлигини оширишга катта аҳамият бериб,

1992 йил 30 майдаги Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида давлатлараро муносабатлар, дўстлик ва ҳамкорлик асослари тўғрисида Шартнома, 1993 йил 19 мартдаги маданият, фан, техника, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот, спорт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим, бошқа икки томонлама ҳужжатлар руҳида икки томонлама инсонпарварлик, маданий, илмий-техникавий ва ахборот алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашишга интилиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Томонлар Москвада Ўзбекистон Республикаси ахборот, маданият-маърифат марказини ҳамда Тошкентда Россия фан ва маданият марказини, бундан кейин Марказлар деб аталади, таъсис этадилар.

Томонлар ўзаро келишув асосида икки давлатнинг бошқа шаҳарларида Марказларининг филиалларини очишлари мумкин.

Марказлар ва улар филиалларининг фаолиятлари халқаро ҳуқуқнинг умум тан

...