ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан қўшимча чора-тадбрлар Дастури (ЎзР Президентининг 26.07.2005 й. ПК-135-сон қарорига 2-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2005 йил 26 июлдаги
2-ИЛОВА
Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга
тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан
қўшимча чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Т/р |
Тадбирлар номи |
Муддатлари |
Бажариш учун масъуллар |
Маданий тадбирлар
|
|||
1. |
Ўзбекистон тарихи давлат музейида пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари, хорижий туристлар учун Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган кўргазма ташкил этиш |
2006 йилнинг 1-чораги |
Фанлар академияси, "Ўзбекмузей" фонди, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия |
2. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Қарши шаҳрининг қадимий тарихи ва бугунги тараққиёт даражасини акс эттирувчи кўчма фотокўргазмалар ташкил этиш |
2006-2006 йиллар давомида |
Бадиий академия, "Олтин мерос" фонди, "Амир Темур" фонди, "Тасвирий ойина" уюшмаси |
3. |
Қарши шаҳрининг 2700 йиллик юбилейига бағишланган Ўзбекистон музейлари фестивалини ўтказиш |
2006 йилнинг 2-чораги |
"Ўзбекмузей" фонди, Фанлар академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия |
4. |
Қашқадарё вилоятининг мамлакатимиз салоҳиятини белгилашдаги ўрнини очиб берувчи икки қисмли ҳужжатли фильм яратиш |
2006 йил сентябрь |
"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги |
5. |
Қашқадарё вилояти туманларида "Бахшили эл яхшили эл" туркумида халқ бахшилари, фольклор-этнографик жамоалари концертларини ўтказиш |
2006 йил март-апрель |
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
6. |
Вилоятнинг шаҳар ва туманларида "Мумтоз наволар" мусиқа кечалари ўтказиш |
2006 йил апрель-май |
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси |
Илмий-маърифий тадбирлар
|
|||
7. |
Қарши шаҳрида Яҳё Ғулом номидаги ўзбек давлатчилиги тарихи семинарининг Қарши шаҳрининг тарихига бағишланган махсус йиғилишини ўтказиш |
2006 йил март-апрель |
Фанлар академияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қарши давлат университети |
8. |
Шаҳрисабз шаҳрида "Темурийлар даври тарихи ва маднияти" мавзуида илмий-амалий конференция ўтказиш |
2006 йил апрель |
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Бадиий академиянинг Санъатшунослик институти, Қарши давлат университети |
9. |
Олий таълим муассасалари тарихчи олимлари иштирокида "Қарши шаҳрининг ўтмиши, бугуни ва эртаси" мавзуида йиллик семинарлар ўтказиш |
2006 йил февраль-май |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
10. |
Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари учун Қарши шаҳри тарихини ўрганиш ва тарғиб этишга йўналтирилган маданий-маърифий тадбирлар уюштириш |
2005-2006 йиллар давомида |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
Ташкилий тадбирлар
|
|||
11. |
"Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда Қашқадарё вилояти бўйича махсус туристик йўналиш ташкил этиш |
2005-2006 йиллар давомида |
"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, хусусий туристик фирмалар ассоциацияси |
12. |
Қашқадарё вилояти ўлкашунослик музейида Қарши шаҳрининг тарихига оид махсус бўлим ташкил этиш |
2006 йил сентябрь |
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
13. |
XV-XVI асрларга оид Одина масжидини 2006 йил таъмирлаш режасига киритиш ва бу бинога Қашқадарё вилояти ўлкашунослик музейини жойлаштириш масаласини ҳал этиш |
2006 йил май |
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекмузей" фонди |
14. |
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари, консуллик бўлимларида Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган кечалар ўтказиш |
2005-2006 йиллар давомида |
Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси |