язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Италия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида уюшган жиноятчиликка, терроризмга ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ғайриқонуний юргизилишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Рим, 2000 йил 21 ноябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида уюшган

жиноятчиликка, терроризмга ҳамда гиёҳвандлик

воситалари ва психотроп моддаларнинг

ғайриқонуний юргизилишига қарши курашда

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

уюшган жиноятчилик, терроризм ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ғайриқонуний юргизилиши билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар жамоат тартиби ва хавфсизлигига, шунингдек фуқаролар осойишталиги ҳамда дахлсизлигига хавф туғдиргани ҳолда иккала мамлакатга салмоқли зарар етказаётганини англаб,

уюшган жиноятчилик, терроризм ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ғайриқонуний юргизилишига қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликнинг эътироф этиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик тўғрисида 1990 йил 14 декабрдаги 45/123-сонли Резолюциясига, шунингдек Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида 1961 йил 30 мартдаги Ягона конвенцияга, 1972 йил 25 мартдаги Баённомага асосан унга киритилган ўзгартишлар билан биргаликда, Психотроп моддалар тўғрисида 1971 йил 21 февралдаги Конвенцияга ҳамда БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ғайриқонуний юргизилишига қарши кураш тўғрисида 1988 йил 20 декабрдаги Конвенциясига асосланиб,

ўз конституцион, юридик ва маъмурий тизимлари доирасида,

терроризмга қарши самарали кураш олиб боришга биргаликда интилишдан келиб чиқиб, шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг халқаро терроризмга барҳам бериш тўғрисида 1994 йил 9 декабрдаги 49/69-сонли резолюциясида қабул

...