язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Словакия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим (Тошкент, 06.03.2003 й.)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида

иккиёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик

ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан

бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Словакия Республикаси Ҳукумати, икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўллаш доираси


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимиятлари номидан олинаётган фойда (даромад) ва мол-мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Фойда (даромад) ва мол-мулк солиқларига умумий фойда (даромад)дан, умумий мол-мулк ёки фойда (даромад)нинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни тасарруф этишдан олинган фойдадан, корхоналар томонидан тўланадиган мукофотлар ёки иш ҳақининг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар киради.


3. Ушбу Битим қўлланадиган амалдаги солиқлар, жумладан қуйидагилардир:

а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

(i) юридик шахсларнинг фойда (даромад) солиғи;

(ii) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи;

(iii) мол-мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиғи" деб аталади);

b) Словакия Республикасига нисбатан:

(i) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи;

(ii) юридик шахсларнинг даромад солиғи;

(iii) кўчмас мол-мулкдан олинадиган солиқ;

(бундан кейин "Словакия солиғи" деб аталади).


4. Ушбу Битим унинг имзоланган санасидан сўнг Аҳдлашувчи Томонлардан бири томонидан ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларига хабар берадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битимнинг мақсадларида матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:

a) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, ҳудудий сувлари ва ҳаво кенгликларини, шу жумладан, ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини англатади;

b) "Словакия" атамаси Словакия Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда халқаро ҳуқуқ қоидалари ва амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ Словакия Республикаси ўзининг суверенитети, суверен ҳуқуқлари ёки юрисдикциясига эга бўлган унинг ҳудудини англатади;

c) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистонни ёки Словакияни англатади;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бирлашувини англатади;

e) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашув сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;

f) "Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" атамалари бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган корхонани англатади;

g) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари, темирйўл ёки автомобиль транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемалари, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситаларининг фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно;

h) "ваколатли орган" атамаси:

(i) Ўзбекистон Республикасига нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисини ёки унинг ваколатли вакилини англатади; ва

(ii) Словакия Руспубликасига нисбатан - Словакия Республикаси Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;

j) "фуқаро" атамаси:

i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга булган ҳар қандай жисмоний шахсни;

ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ҳамжамият ва уюшмани англатади.


2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ келиб чиқадиган маънони англатади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Битим мақсадларида "Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти" атамаси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг турар жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув органининг жойлашган жойи ёки шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади.

Бироқ ушбу атама шу Давлат манбаларидан ёки унда жойлашган мол-мулкдан даромад олаётгани учун

...