язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Греция Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Греция Республикаси ўртасида Консуллик Конвенцияси (1999 йил 2 март)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан

Греция Республикаси ўртасида

КОНСУЛЛИК КОНВЕНЦИЯСИ


Ўзбекистон Республикаси ва Греция Республикаси, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар, иккала давлат, уларнинг юридик шахслари ва фуқароларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини самаралироқ ҳимоя қилиш, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзларининг консуллик муносабатларини ривожлантириш истагига амал қилиб, 1963 йил 24 апрелдаги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидаларини ривожлантиришни истаб, ушбу Конвенция билан тартибга солинмаган масалалар бўйича юқорида айтиб ўтилган Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясининг нормалари қўлланилишини тасдиқлаб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-БЎЛИМ. ТУШУНЧАЛАР


1-модда


Ушбу Конвенцияда ишлатиладиган атамалар қуйидаги маънога эга:


1) "юборувчи давлат" қуйида аниқланган маънодаги консуллик мансабдор шахсларини тайинлайдиган Аҳдлашувчи Томонни англатади;


2) "қабул қилувчи давлат" ҳудудида консуллик мансабдор шахслари ўз вазифаларини бажарадиган Аҳдлашувчи Томонни англатади;


3) "консуллик муассасаси" бош консулхона, консулхона ёки вице-консулхонани англатади;


4) "консуллик округи" қабул қилувчи давлатнинг консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун ажратилган ҳудудини англатади;


5) "консуллик муассасаси бошлиғи" шу сифатда ҳаракат қилиш ваколати берилган шахсни англатади;


6) "консуллик мансабдор шахси" шу сифатда консуллик вазифаларини бажариш юклатилган ҳар қандай шахсни, жумладан консуллик муасассаси бошлиғини ҳам англатади.

Қуйидагилар консуллик мансабдор шахси бўлиши мумкин:

а) юборувчи давлатнинг фуқароси бўлган, қабул қилувчи давлатда доимий резидент бўлмаган ва фойда олиш мақсадида хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган штатли консуллик мансабдор шахси;

b) фуқаролигидан қатъи назар қабул қилувчи давлатда бу лавозимга тайинланган ва у ерда, ўзининг консуллик фаолиятидан ташқари, фойда олиш мақсадида хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана оладиган фаҳрий консуллик мансабдор шахси;


7) "консуллик хизматчиси" консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


8) "хизмат кўрсатувчи ходим" фақатгина консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


9) "консуллик муассасаси ходими" консуллик мансабдор шахсларини, консуллик хизматчилари ва хизмат кўрсатувчи ходимларни англатади;


10) "хусуcий уй хизматчиси" консуллик мансабдор шахсининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;


11) "оила аъзоси" консуллик ходимининг хотини ёки эри, уларнинг фарзандлари ва ота-оналарини, улар консуллик ходими билан бирга яшашлари ва унинг қарамоғида бўлишлари шарти билан, англатади;


12) "консуллик бинолари" мулк ҳуқуқи кимга тегишлилигидан қатъи назар фақатгина консуллик муассасаси мақсадлари учун фойдаланиладиган бинолар ёки уларнинг қисмларини ва ушбу бино ёки бино қисмларига хизмат қилувчи ер майдонини англатади;


13) "консуллик архивлари" сақлаш ва сақланиши таъминланиши учун мўлжалланган барча қоғозлар, ҳужжатлар, хат-хабарлар, китоблар, фильмлар, овоз ёзиш ленталари ҳамда шифрлар ва кодлар, картотекалар ва ҳар қандай жиҳозлар билан бирга консуллик муассасаси реестрларини ўз ичига олади;


14) "юборувчи давлат кемаси" юборувчи давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган ва шу давлатда рўйхатга олинган ҳар қандай кемани англатади, ҳарбий кемалар бундан истисно;


15) "юборувчи давлат ҳаво кемаси" юборувчи давлатда унинг қонунларига мувофиқ рўйхатга олинган ҳар қандай ҳаво кемасини, жумладан давлатга тегишли бўлган ҳаво кемаларини англатади, ҳарбий ҳаво кемалари бундан истисно.



2-БЎЛИМ. КОНСУЛЛИК АЛОҚАЛАРИНИ

ЎРНАТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ


2-модда


1. Консуллик мауссасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида фақат шу давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.


2. Консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси, консуллик округи ва консуллик мансабдор шахсларининг сони юборувчи давлат томонидан аниқланади ҳамда қабул қилувчи давлат томонидан маъқулланиши лозим бўлади.

Бу тартиб консуллик муассасасининг манзилгоҳи, унинг даражаси, консуллик округи ёки консуллик муассасаси ходимлари сонининг ҳар қандай ўзгариши ҳолида сақланиб қолади.



3-модда


1. Юборувчи давлат ҳар қандай консуллик мансабдор шахсининг тайинланиши тўғрисида қабул қилувчи давлатни дипломатик каналлар орқали хабардор қилади ва консуллик муассасаси бошлиғини тайинлашда унга консуллик патенти ёки бошқа шунга ўхшаш ҳужжатни юборади. Бу ҳужжатда консуллик муассасаси бошлиғининг тўлиқ исми, даражаси ва фуқаролиги, шунингдек консуллик муассасасининг манзилгоҳи ва округи кўрсатилади.


2. Қабул қилувчи давлат ўз ҳудудида амал қилувчи қоидалар ва процедураларга мувофиқ мумкин қадар қисқа муддатда консуллик муассасаси бошлиғига экзекватура ёки бошқа турдаги ёзма рухсатнома беради.

Экзекватурада, хусусан, консуллик муассасасининг манзилгоҳи ва консуллик округининг чегаралари кўрсатилади.


3. Экзекватура ёки бошқа рухсатномани олиши билан консуллик муассасаси бошлиғи ўз вазифаларини бажаришга киришган деб ҳисобланади ва унга ушбу Конвенция қоидалари тааллуқли бўлади. Экзекватура ёки бошқа рухсатнома олингунига қадар консуллик муассасаси бошлиғи ўз вазифаларини вақтинча бажаришга қўйиши мумкин, бунда ушбу Конвенция қоидалари вақтинча татбиқ этилади.


4. Консуллик муассасаси бошлиғига экзекватура ёки бошқа рухсатнома бериш рад этилган ёки тўхтатиб турилган ҳолда қабул қилувчи давлат юборувчи давлатга бундай рад этишнинг ёки тўхтатиб туришнинг сабабларини маълум қилишга мажбур эмас. Бундай ҳолда юборувчи давлат бу

...