ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Қирғизистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида Консуллик Конвенцияси (Бишкек, 2000 йил 27 сентябрь, ЎзР ОМнинг 2000 йил 15 декабрдаги 178-II-сон қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан

Қирғизистон Республикаси ўртасида

КОНСУЛЛИК КОНВЕНЦИЯСИ

Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

иккала давлатнинг, уларнинг юридик шахслари ва фуқаролари ҳуқуқ ҳамда манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, ўзларининг консулхона муносабатларини ривожлантириш истагига амал қилиб,

Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелда имзоланган Вена конвенцияси қоидаларини ривожлантириш йўлида,

ушбу Конвенцияда тилга олинмаган масалалар бўйича халқаро ҳуқуқнинг одатий меъёрлари ва Аҳдлашувчи Томонлар қатнашган халқаро шартномалар қўлланилишини тасдиқлаб,

ушбу Конвенцияни тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I ҚИСМ. ТАЪРИФЛАР


1-модда


Ушбу Конвенцияда келтириладиган атамалар қуйидаги маънога эга:


1) "консулхона муассасаси" ҳар қандай бош консулхона, консулхона, вице-консулхона ёки консулхона агентлигини англатади;


2) "консулхона ўрами" консулхона вазифаларни бажариш учун консуллик муассасасига бириктирилган ҳудудни англатади;


3) "консулхона муассасаси раҳбари" шу мансабда хизмат қилиш топширилган шахсни англатади;


4) "консулхона мансабдор шахси" айни лавозимда консулхона вазифаларини бажариш юклатилган ҳар қандай шахсни, жумладан консулхона муассасаси раҳбарини ҳам англатади;


5) "консулхона хизматчиси" консулхона муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


6) "хизмат қилувчи ходим" консулхона муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;


7) "консулхона муассасаси ходимлари" консулхона муассасаси мансабдор шахслари, консулхона хизматчилари ва консулхона муассасасининг хизмат кўрсатувчи ходимларини англатади;


8) "оила аъзоси" консулхона ходимининг хотини (эри), фарзандлари, ота-онаси ҳамда у билан бирга яшаётган ва унинг қарамоғида бўлган бошқа шахсларни англатади;


9) "фуқаро" атамаси юборувчи давлат ёки қабул қилувчи давлат қонунчилигига мувофиқ улардан бирининг фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни англатади;


10) "консулхона бинолари" кимнинг мулки бўлишидан қатъи назар, фақатгина консулхона муассасаси фойдаланадиган бинолар ёки уларнинг қисмларини ёки ушбу бино ёхуд бино қисмларига хизмат қилувчи ер майдонларини англатади;


11) "консулхона архивлари" консулхона муассасасининг барча қоғозларини, ҳужжатларини, хат-хабарларини, китобларини, фильмларини, ахборотни тўплаш, сақлаш ва фойдаланишнинг техникавий воситаларини, консулхона муассасасининг реестрларини, уларнинг асралиши ва сақланишини таъминловчи махсус рақам ва хос рақамлари, картотекалари ва бошқа ҳар қандай жиҳозлар билан биргаликда, англатади;


12) "ҳаво кемаси" юборувчи давлатнинг таниш белгиларини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай фуқаролик ҳаво кемасини англатади.



II ҚИСМ. КОНСУЛХОНА АЛОҚАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2-модда. Консулхона муассасасини очиш


1. Консулхона мауссасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида фақат шу давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.


2. Консулхона муассасасининг жойи, унинг тоифаси, консулхона ўрами ва шунга дахлдор ҳар қандай ўзгариш юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлатлар ўртасидаги келишув асосида белгиланади.



3-модда. Консулхона муассасаси раҳбарини тайинлаш

ва иш бошлашга рухсат бериш


1. Консулхона муассасаси раҳбарини тайинлашда юборувчи давлат олдиндан консулхона жойлашадиган давлатнинг розилигини олиши керак.

Агар консулхона жойлашадиган давлат розилик бермаса, у ўзининг қарорини изоҳлаб бериши шарт эмас.


2. Юборувчи давлат қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигига консулхона раҳбари тайинланганлиги тўғрисида консулхона патенти ёки билдиришномани етказади.


3. Консулхона патенти тақдим этилиши билан қабул қилувчи давлат имкони борича қисқа вақт ичида консулхона муассасаси раҳбарига экзекватура беради.


4. Консулхона муассасаси раҳбари қабул қилувчи давлатнинг экзекватурасини олганидан сўнг ўз вазифаларини бажаришга киришиши мумкин.


5. Қабул қилувчи давлат экзекватура бергунга қадар консулхона муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини вақтинча бажариб туришга рухсат бериши мумкин.


6. Консулхона муассасаси раҳбарига экзекватура ёки вақтинча ўз вазифаларини бажариш учун рухсатнома берилгач, қабул қилувчи давлат бу ҳақда консулхона ўрамининг маъмурларига хабар беради ва консулхона муассасаси раҳбарига ўз вазифасини бажариши ва ушбу Конвенцияда кўрсатилган ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланиш имкониятини яратиш учун барча зарур чораларни кўради.



4-модда. Консулхона муассасаси раҳбари

вазифасини вақтинча бажариш


1. Агар консулхона муассасаси раҳбари ўз вазифаларини бажара олмаса ёки консулхона муассасаси раҳбари ўрни бўш бўлса, консулхона муассасаси раҳбарининг вазифаси вақтинча консулхона раҳбари вазифасини бажарувчи томонидан бажарилиши мумкин.


2. Консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчининг тўлиқ исми ва фамилияси, консулхона муассасаси раҳбари томонидан, агар у буни қила олмаса, юборувчи давлатнинг ҳар қандай ваколатли идораси томонидан қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан хабар қилинади.


3. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчига ёрдам кўрсатадилар ва ҳимоя қиладилар. Консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажариш даврида унга ушбу Конвенцияда кўрсатилган консулхона раҳбарига тегишли қоидалар ҳам тегишлидир.



5-модда. Ишга тайинланиш, келиш ва жўнаб кетиш ҳақида

қабул қилувчи давлатни хабардор қилиш


1. Юборувчи давлат ўзининг ваколатли органлари орқали қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигини қуйидагилар ҳақида ёзма равишда олдиндан хабардор қилади:

а) консулхона муассасаси ходимларининг фамилияси, исми, фуқаролиги, даражаси, лавозими, уларнинг келиши ва жўнаб кетиш муддатлари ёки вазифаларини бажаришининг тўхтатилиши, шунингдек консулхона

...
Время: 0.0025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск