язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Германия Федератив Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Германия Федератив Республикаси ўртасида сармоялар қўйишни амалга ошириш ва ўзаро ҳимоя қилишга кўмаклашиш тўғрисида Шартнома (Бонн, 1993 йил 28 апрель, ЎзР ОМнинг 1993 йил 3 сентябрдаги 943-XII-сон қарорига мувофиқ ратификация қилинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан Германия

Федератив Республикаси ўртасида сармоялар

қўйишни амалга ошириш ва ўзаро ҳимоя

қилишга кўмаклашиш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси,

ҳар икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш истагида,

бир давлат фуқаролари ёки ширкатларининг бошқа давлат ҳудудида сармояларини қўйиши учун имкониятларни яратишга интилиб,

бу сармояларнинг қўйилиши ва шартнома асосида ҳимоя қилиниши хусусий иқтисодий ташаббуснинг жонланишига, ҳамкорликнинг чуқурлашишига ва ҳар икки мамлакат халқи фаровонлигини янада оширишга ёрдам беришини англаб,

қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битим мақсадлари йўлида:


1. "Қўйилган сармоялар" атамаси барча мулкий бойликларни, хусусан:

а) кўчар ва кўчмас ашёлар шаклидаги мулкни ҳамда ипотек, гаров, ҳуқуқи каби шаклдаги мулкий ҳуқуқларни;

б) ширкатларда ҳиссабай ва бошқа турда иштирок этиш ҳуқуқини;

в) иқтисодий қийматга эга бўлган иқтисодий бойликларни яратишда фойдаланилган пул маблағлари ёхуд иқтисодий қийматга эга бўлган хизматлар бўйича талаб этиш ҳуқуқини;

г) муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва моделлар, товар белгилари, фирма номлари, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, технология, "ноу-хау" ва "гудвилл" каби ақлий мулкка бўлган ҳуқуқларни;

д) ижтимоий-ҳуқуқий концессиялар, шу жумладан, табиий бойликларни қидириш ва қазиб олишга бўлган концессияларни қамраб олади.


Мулкий бойликлар қўйилиш шаклининг ўзгариши уларнинг қўйилган сармоя сифатидаги хусусиятига дахл қилмайди.


2. "Даромад" атамаси қўйилган сармоядан муайян давр ичида олинадиган фойда ҳиссаси, дивиденд, фоизлар, лицензия ёки бошқа йўсиндаги мукофотлар каби суммаларни англатади.


3. "Фуқаро" атамаси:

а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланган шахсларни;

б) Германия Федератив Республикасига нисбатан:

Германия Федератив Республикасининг Асосий қонунига мувофиқ немисларни англатади.


4. "Жамият" атамаси:

а) Ўзбекистон Республикасига:

амалдаги қонунларга мувофиқ тузилиб, сармоялар қўйишга қонуний ҳуқуқли бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

...