Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1997 й. 396-сон "1997 йилда пахта йиғим-терим мавсумини ташкилий равишда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.1997 й.

N 396



1997 ЙИЛДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМ

МАВСУМИНИ ТАШКИЛИЙ РАВИШДА

ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1997 йил пахта ҳосилини йиғиштириб олишга ўз зақтида тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, пахта маҳсулоти ҳажмларини кўпайтириш ва сифатини яхшилашда қишлоқ хўжалиги ходимларининг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш давомида пайдо бўлувчи масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун 1-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси хўжаликларнинг йиғим-теримга тайёрлигини пухта таҳлил қилсиилар ва моддий-техника баэанинг йиғим-теримга ва пахта тайёрлашга 1 сентябргача тайёрлаб қўйилишини ва йиғим-терим мавсумини юқори ташкилий даражада ўтказишни таъминловчи қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Пахта толаси давлат хариди ҳажми Вазирлар Маҳкамасининг "1997 йилда пахта етиштириш ҳажмлари тўғрисида" 1996 йил 13 декабрдаги 441-сон қарорига мувофиқ белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жаҳон бозорида пахта толаси нархининг 80 фоизи даражасидан келиб чиқиб пахтани қайта ишлаш ва толани транспортда ташиш харажатларини ҳисобга олиб 1997 йил ҳосили пахта хом ашёсининг янги харид нархлари прейскурантини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси топширилган пахта хом ашёси учун хўжаликлар билан унинг қийматининг 90 фоизи ҳисобидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилсин, узил-кесил ҳисоб-китоблар қайта ишлаш якунлари бўйича қилинади.


5. Ҳосилни йиғиштириб олишда моддий рағбатлантиришни кучайтириш учун хўжалккларга пахта теришда қуйидаги чегараланган миқдорларда ҳақ тўлаш тавсия этилсин:

икки қаторли пахта териш машинасида терилган кондицион оғирлиги 1 тонна бўлган пахта учун - камида 90 сўм, тўрт қаторли машинада терилганда - 55 сўм;

қўлда терилган 1 килограмм ўрта толали пахта учун - камида 3,5 сўм, ингичка толали пахта учун камида 4,5 сўм.

Йиғим-терим ишларида банд бўлганлар билан ҳар беш кунда ҳисоб-китоб қилинсин.

Хўжаликлар раҳбарларининг эътибори юқори сортли пахта териб олиниши учун теримчиларни рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда йиғим-терим мавсумининг дастлабки кунларидан бошлаб пахта терими учун энг юқори ҳақ белгиланиши зарурлигига қаратилсин.

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси (Муллажонов) агросансат комплексида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий даражасини мазкур бандга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.


6. Марказий банк, "Пахта-банк", "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўзтадбиркорбанк", "Мевасабзавотбанк" теримчилар билан, шунингдек пахтани юклаш, тушириш, тайёрлаш, транспортда ташиш ва жойлаштириш ва ишлов беришда, пахта териш техникасига техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш билан банд бўлган ходимлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун хўжаликларни ва пахта тозалаш заводларининг тайёрлов пунктларини нақд пул билан таъминласинлар.


7. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси (Юсупбеков), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари хўжаликларга дефолиантлар етказиб берилишини ва ғўза баргини тўкиш 2-иловага мувофиқ ҳажмларда ва муддатларда ўтказилишини таъминласинлар.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Рўзметов) "Ўзагрокимётаъминот" давлат-акционерлик бирлашмасининг буюртманомалари бўйича ғўза баргини тўкиш учун зарур миқдорда самолётлар ва вертолётлар ажратсин.


8. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

шу йилнинг 25 августига қадар машиналарни тракторларга тиркаган ҳолда, пахта териш техникасини, юклаш - транспортда ташиш воситаларини тўлиқ тайёр ҳолга келтирсинлар, териш-транспорт отрядларини механизаторлар ва тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимлари билан бутласинлар. Хўжаликларда ва тузатиш корхоналарида двигателлар, узеллар ва агрегатларни, бошқа зарур материалларни алмаштириш фондлари ташкил этсинлар. Ҳар бир пахта териш машинасини ишга қўйишнинг техникавий талабларига мувофиқ уларни тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда комиссиялар томонидан қабул қилинишини ташкил этсинлар;

пахта териш машиналарини пахта йиғим-теримига 3-иловага мувофиқ миқдорларда чиқарсинлар;

пахта териш машиналаридан унумли фойдаланиш мақсадида уларни терим-транспорт отрядлари таркибида жамласинлар ва ишлашини ташкил этсинлар.


9. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси (Матчонов) пахта йиғим-терими мавсуми бошланишига қадар қишлоқ хўжалигига 1000 та пахта териш машинаси, шу жумладан, хўжалик синовларини ўтказиш учун 50 та горизонтал шпинделли пахта териш машинаси, шунингдек "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ тракторлар, прицеплар, кўрак териш машиналари ва эҳтиёт қисмлар етказиб берилишини таъминласин.

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) пахта териш машиналарини сотиб олсин ва уларни асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззаҳ Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари машина-трактор парклари балансига қабул қилсин ҳамда 3-иловага мувофиқ уларнинг юқори унум билан ишлатилишини ташкил этсин.


10. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент вилоятидан ҳосилни йиғиб-териб олишга пахта териш техникаси ва меҳнат ресурсларини сафарбар қилиш юзасидан шартномалар тузилишини ташкил этсинлар.


12. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Матчонов) ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) пахта териш техникасини мавсумга тайёрлашни тугаллашда хўжаликларга техникавий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун саноат корхоналарини вилоятларга 4-иловага мувофиқ бириктирсинлар.


13. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси (Тожиев) ёнилғи-мойлаш материаллари 1997 йил сентябрь-ноябрь ойларида хўжаликларга, машина-трактор паркларига ва пахта тозалаш корхоналарига йиғим-терим ишларини, тайёрлов пунктларида пахтага ишлов беришни кузги шудгорлашни ва бошоқли дон экишни узлуксиз ўтказиш учун зарур бўлган ҳажмларда, улар қийматининг 15 фоизини олдиндан ундирмаган ҳолда, ҳисоб-китобларни пахта хом ашёсининг пахта тозалаш заводларига сотилишига қараб биринчи навбатда амалга ошириш шарти билан, етказиб берилишини таъминласин.


14. Ўзбекбирлашув, "Ўзбексавдо" ва "Ёғмойтамакисаноат" уюшмалари, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси жойларда кўчма савдо ташкил этиб кишлоқ аҳолисини ва пахта терими қатнашчиларини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этсинлар.


15. Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги пахта йиғим-теримида банд бўлган ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш чора-тадбирларини белгиласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳосилни йиғиштириб олиш даврида теримчиларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, санъат ва адабиёт усталарининг хўжаликларга боришларини назарда тутсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамаси Раиси                                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 14 августдаги

396-сон қарорига

1-ИЛОВА



1997 йилда пахта йиғим-терим мавсумига тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни

кўриб чиқиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаcи Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Муҳитдинов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Жуманиёзов М.Ж.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, комиссия раисининг ўринбосари


Алимов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Жалолов Ё.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазири


Олимжонов В.М.

-

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси раиси


Зикриёев Э.

-

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси раиси


Ҳамраев Н.Р.

-

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори


Матчонов Р.Д.

-

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси раиси


Юсупбеков Н.Р.

-

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси раиси


Тошматов К.

-

"Пахта-банк" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Нурмуродов М.Б.

-

Марказий банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Рўзметов А.Ғ.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи


Зинин В.И.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Ҳасанов Э.М.

-

Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар маркази директори


Тожиев Э.

-

"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси бош директори


Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 14 августдаги

396-сон қарорига

2-ИЛОВА



1997 йилда ғўза баргини тўкишнинг ҳисоблаб

чиқилган ҳажмлари ва муддатлари



Дефолиация қилинадиган майдон,

минг гектар


Ғўза баргини тўкишнинг тахминий муддатлари


бошланиши


тугалланиши


Корақалпоғистон Республикаси


120

5.09

20.09

вилоятлар :





Андижон


90

20.08

5.09

Бухоро


110

5.09

20.09

Жиззах


110

5.09

20.09

Қашқадарё


173

30.08

15.09

Навоий


40

5.09

20.09

Наманган


90

25.08

10.09

Самарқанд


87

5.09

20.09

Сурхондарё


120

1.09

15.09

Сирдарё


130

5.09

20.09

Тошкент


100

5.09

20.09

Фарғона


80

5.09

20.09

Хоразм


50

1.09

10.09

Республика бўйича


1300

20.08

20.09

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 14 августдаги

396-сон қарорига

3-ИЛОВА



1997 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга пахта

териш машиналарини чиқариш бўйича

ТОПШИРИҚ



Мавжуд пахта териш  машиналари


Янги машиналар келиши


Жами йиғим-теримда қатнашади


Машинада пахта териш топшириғи, минг тн


жами


ш.ж. горизонтал шпинделли


Қорақалпоғистон Республикаси


1058

52

2

1110

116

вилоятлар :







Андижон


356

2

2

358

38

Бухоро


526

26

3

552

58

Жиззах


1720

280

9

2000

210

Қашқадарё


2175

200

8

2375

249

Навоий


135

2

2

137

14

Наманган


476

4

2

480

50

Самарқанд


272

3

2

275

29

Сурхондарё


373

2

2

375

39

Сирдарё


1800

420

11

2220

233

Тошкент


1300

5

3

1305

137

Фарғона


256

2

2

258

27

Хоразм


220

2

2

222

23

Жами


10667

1000

50

11667

1223

-------------------------

Изоҳ: Машинада териш топшириғи ҳар бир машинага ўртача 105 тоннадан ҳисоблаб чиқарилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 14 августдаги

396-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ва

"Ўзқишлоқхўжалик-таъминоттузатиш" давлат-кооператив

қўмитаси заводларининг пахта териш техникасини

тайёрлашни тугаллаш ва уларнинг узлуксиз

ишлашини таъминлашда ёрдам

кўрсатиш учун вилоятларга

БИРИКТИРИЛИШИ

Корақалпоғистон Республикаси


- "Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси

Нукус "Дауит" акциядорлик жамияти


Жиззах вилояти

- Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи


Асака таъмирлаш заводи


Тошкент агрегат заводи


Ўртаовул "Ўзгидравлика'' акциядорлкк жамияти


Тошкент тўқимачилик машинасозлиги заводи


Ўзбекистон станоксозлик заводи


Қашқадарё вилояти

- Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқариш бирлашмаси


Қарши таъмирлаш заводи


Тошкент тажриба-тузатиш механика заводи


Сирдарё вилояти

- Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқариш бирлашмаси


Далварзин таъмирлаш заводи


Тошкент экcкаватор заводи


Қўқон таъмирлаш заводи




Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск