язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.1997 й. 421-сон "Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.1997 й.

N 421


ҚИЗКЕТКАН ШАҲАРЧАСИНИ СУВ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШНИНГ КЎРГАЗМАЛИ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш дастурини амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Қарз ҳақидаги битимни ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 20 йил муддатга 5 миллион АҚШ доллари суммасида кредит берилган, Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳасини амалга оширишга ва Оролбўйини сув билан таъминлашнинг тўлиқ кўламдаги лойиҳасини батафсил ишлаб чиқишга қаратиладиган беш йиллик имтиёзли давр ҳам шу жумлага киради;

"Ўзбеккоммуналлойиҳа" лойиҳа институти томонидан кўргазмали лойиҳанинг муҳандислик жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши тугалланмоқда.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш учун масъул ташкилот этиб белгилансин, ушбу ишга Ўзбекистон Республикаси "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, "Ўзгеодезкадастр", Давлат геология қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар жалб этилсин.

3. Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳасини маблағ билан таъминлаш ва юқорида кўрсатилган Қарз ҳақидаги битим доирасидаги тўлиқ кўламли лойиҳанинг муҳандислик жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги кейинги йилларга инвестиция дастурини тузишда республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек "Сув оқова" Қорақалпоғистон ишлаб чиқариш бошқармасининг ўз маблағларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобига Қизкеткан шаҳарчасида сув таъминоти кўргазмали лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси харажатлари улушини қоплашга ва у бўйича олинган кредит ва фоизларни тўлашга 2-иловага мувофиқ марказлаштирилган сармоя маблағлари лимитларини назарда тутсинлар.

Молия вазирлиги лойиҳани амалга оширишга йўналтирилаётган бюджет маблағларини республика бюджети харажатларида алоҳида қаторда назарда тутсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда уч ҳафта муддатда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан берилаётган қарз маблағлари берилиши, фойдаланилиши ва қайтарилиши тартибини, шунингдек хорижий ва миллий валютадаги лойиҳа счётлари очилиши, фойдаланилиши ва тўлдирилиши тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш давомида сув билан таъминловчи ташкилотларнинг молиявий мустақиллигини, аҳолининг сувдан оқилона фойдаланиш жараёнига фаол жалб этилишини таъминловчи тариф ставкаларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда:

1997 йил 1 октябргача - Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳаси лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;

1997 йил декабрь ойида - тендер асосида пудрат ташкилот аниқланишини ва 1997 йил охиригача у билан контракт тузилишини;

1999 йил 1 апрелгача - объект қурилиши тугалланишини ва у фойдаланиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига берилишини таъминласин.

9. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзи ҳисобига маблағ билан таъминланадиган, Оролбўйи сув таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажариладиган ишлар ва хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий маслаҳат фирмалари ва компаниялари томонидан хизматлар кўрсатилиши ва молиявий ресурслар берилиши учун зарур бўлган материалларни (шу жумладан, маҳфий материалларни) уларга, шунингдек маблағ билан таъминловчи халқаро ташкилотларга тегишли идоралар билан келишув бўйича белгиланган тартибда маҳфийлик асосида беришга рухсат этилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодиёт вазирлигининг буюртманомалари бўйича Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий ташкилотларнинг вакилларига ҳақ ундирмасдан визалар, зарурат бўлганда кўп марталик визалар берилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона ҳужжатлари ва Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳаси учун харид қилинадиган материаллар ва асбоб-ускуналар келтирилиши, шунингдек хорижий мутахассислар томонидан ушбу лойиҳа бўйича улар томонидан хизматлар бажарилиши мақсадида келтириладиган ва кейинчалик улар томонидан олиб кетиладиган асбоб-ускуналар, материаллар ва шахсий мол-мулк бож пошлиналари ва йиғимлар тўланмасдан оператив расмийлаштирилишини таъминласин.


14. Оролбўйи сув таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш учун келаётган хорижий мутахассислар ва ташкилотларга яшаганлик ва транспортнинг барча турларида юрганлик, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва бинолар ижараси учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Махкамасининг

1997 йил 29 августдагн

421-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг

кўргазмали лойиҳасини маблағ билан таъминлаш

ва тўлиқ кўламли лойиҳанинг муҳандислик

жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши

СХЕМАСИ

минг АҚШ доллари


лойиҳани амалга ошириш муддати


умумий қиймати


шу жумладан


ХТТБ қарз маблағлари


бюджет маблағлари


аҳоли маблағлари


I. Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳаси, шу жумладан, қурилиш, шунингдек қурилиш материаллари ва насос станцияси учун асбоб-ускуналар, хлорлагич, тоза сув резервуарлари, электр подстанциялари, электр тармоқлари, йўллар, сув тўпловчи ва тарқатувчи водопровод тармоқлари, жумладан сувни ҳовлиларга олиб кириш ва сув ўлчагичлар ўрнатиш қиймати.


1997-1999

2059

1653

352**


54**

II. Тўлиқ кўламли лойиҳанинг чет эллик маслаҳатчилар, ихтисослаштирилган маҳаллий лойиҳалаш ташкилотлари томонидан муҳандислик жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши:


1997-1998

3347

3347

50 (1997 й.)

302 (1998 й.)


- гидравлик ҳисоб-китобларни, лойиҳа объектлари схемалари ва чизмаларини тайёрлаш;




1054*



- қурилиш ишлари ҳажмлари ҳисоб-китобларини ва асбоб-ускуналар рўйхатини тайёрлаш, уларни пакетлар бўйbча жонлаштириш;




1403*



- харид қилишга контрактлар тузиш, шу жумладан, материаллар, асбоб-ускуналар ва иш турларига батафсил техник ихтисослаштириш учун тендер ҳужжатларини тайёрлаш;




621*



- қурилишни бошқаришнинг батафсил режасини тайёрлаш;




30*



- лойиҳани амалга оширишни бошқариш.




239*



Жами:



5406

5000

352*

54**

*) - Лойиҳанинг айрим компонентлари қиймати уни тайёрлаш ва сотиш жараёнида аниқлаштирилиши керак.

**) - Эквивалент сўмларда






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 29 августдаги

421-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қарзни узиш жадвали

Мажбурият учун воситачилик ҳақи

Фоиз ставкаси (ҳисобланган)

Қарз суммаси

Имтиёзли давр

Қарзни узиш муддати

0,25% йиллик фойда*

6,94%

5000 минг АҚШ доллари

5 йил

15 йил

(минг АҚШ долларида)

Йил


Фоизлар ва воситачилик ҳақи**


Қарзни узиш


Умумий сумма


1997


7.4


7.4

1998


85.9


85.9

1999


183.9


183.9

2000


281.7


281.7

2001


302.1


302.1

2002


340.2

195

535.2

2003


326.7

215

541.7

2004


311.7

225

536.7

2005


296.2

245

541.2

2006


279.2

260

539.2

2007


261.1

275

536.1

2008


242.1

295

537.1

2009


221.6

315

536.6

2010


199.7

345

544.7

2011


175.8

365

540.8

2012


150.4

395

545.4

2013


122.9

420

542.9

2014


93.9

450

543.9

2015


62.6

480

542.6

2016


18.1

520

538.1

Жами


3963.2

5000

8963.2

*) ХТТБ чегирмаларини ҳисобга олган ҳолда 0,5% га.

**) Қарз маблағларидан амалда фойдаланилишига ва фоиз ставкаларининг ўзгариб туришига мувофиқ аниқлаштирилиши керак.