Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.1997 й. 559-сон "Буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.1997 й.

N 559




БУЮК МУСАВВИР КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД

ТАВАЛЛУДИНИНГ 545 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Туркистон миниатюра мактабининг асосчиси, буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод бетакрор ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, ёш авлодни халқимиз маданияти тарихи билан ғурурланиш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга зарур шарт-шароит яратиш ҳамда буюк мусаввир таваллудининг 545 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази ва ижодий зиёлиларнинг 2000 йилда буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда Тошкент шаҳрида Камолиддин Беҳзод номида Мемориал боғ барпо этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Камолиддин Беҳзод Мемориал боғи Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 40-бинога туташ хиёбонда барпо этилсин.


3. Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита бир ой муддатда юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиб тасдиқласин ва унинг ижросини таъминласин.


4. Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод Мемориал боғини барпо этиш учун лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича буюртмачи этиб тайинлансин.

Лойиҳаловчи ва бош пудратчи танлов (тендер) асосида танлаб олинсин.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Камолиддин Беҳзод Мемориал боғини барпо этишни 1999-2000 йиллар инвестиция давлат дастурига киритсинлар ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясига 1998 йилда танлов ва лойиҳалаштириш ишлари учун марказлаштирилган маблағ ажратсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодини ўрганиш, меросларига оид ашёларни тўплаш мақсадида чет элларга борувчи илмий экспедицияларни ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Камолиддин Беҳзод юбилейини кенг нишонлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга оширсинлар.


7. Оммавий ахборот воситаларига Камолидднн Беҳзод юбилейига тайёргарлик кўриш ишларининг боришини кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўриибосари И.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 23 декабрдаги

559-сон қарорига

ИЛОВА



Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллигига

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича

республика ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Азизхўжаев А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Раҳматов Ў.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)


Қўзиев Т.

-

Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси, ташкилий қўмитанинг масъул котиби


Абдуллаев Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


Аминов Н.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг раҳбари


Ашрафий Ф.


Баратов Ф.

-

Ўзбекистон меъморлари уюшмасининг раиси

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


Жўраев X.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Жўраев Т.

-

Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти


Зокиров Т.

-

"Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси раиси


Комилов А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


Кўчимов А.

-

Ўзтелерадиокомпания раиси


Расулов М.

-

Тошкент шаҳар Бош меъмори


Салимов О.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Тўлаганов К.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Тўхтабоев X.

-

"Олтин мерос" жамғармасининг раиси


Мирмаҳмудов Ш.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси


Шоғуломов Р.

-

Ўзбекистон Республикаси давлат матбуот қўмитаси раиси


Ҳусанбоев Б.

-

''Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси



Время: 0.2089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск